Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Биринчидан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун 
ва бошқа қонун ҳужжатларида маҳаллий кенгашларда депутатлик 
назоратини амалга ошириш механизмлари ҳамда депутатлик 
назоратининг ҳуқуқий оқибатларини назарда тутувчи нормалар 
мавжуд эмас;
Иккинчидан, 
қонун 
ҳужжатларида 
депутатлик 
назорати 
шаклларини, хусусан, депутат сўровини юбориш ва жавоблар олиш, 
сўровлар юзасидан мансабдор шахсларнинг ўз вақтида жавоб 
қайтариши механизмлари тўлиқ белгиланмаган. Сўровларда 
белгиланган масалаларни ҳал этиш юзасидан маҳаллий ижро 
ҳокимиятининг айрим бўлим раҳбарлари эътиборсизлик ва 
ҳаракатсизликка йўл қўймоқда. Оқибатда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган депутат сўровларида 
кўтарилган масалалар ҳал этилмай қолмоқда; 
Учинчидан, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини тинглаш ва 
улар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ҳуқуқий оқибатларига 
тегишли ташкилий-ҳуқуқий тартиб-таомиллар белгиланмаган
1

Шундан келиб чиқиб, “Вакиллик назорати тўғрисида”ги янги 
қонун ишлаб чиқишни лозим деб ҳисоблаймиз. Унда назорат олиб 
борувчи субъектлар (халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) 
Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари), 
унинг объектлари (маҳаллий ижроия органлари раҳбарлари, унинг 
ўринбосарлари), назорат шакллари (тегишли тартибда ҳоким, молия 
бўлими раҳбари, солиқ бошқарма бошлиғи, прокуратура, ички ишлар 
бўлими 
бошлиқлари 
каби 
турли 
ташкилот 
ва 
муассаса 
раҳбарларининг долзарб масалалар юзасидан ҳисоботини эшитиш 
тартиби, муддатлари ва ҳоказо), сўров юборувчи субъектлар 
(масалан, маҳаллий кенгашда фаолият юритаётган партиянинг 
депутатлик гуруҳи сўрови ҳамда депутат сўровини алоҳида аниқ 
қилиб ёритиш ҳамда сўровни юборишнинг аниқ қонуний тартибини 
1
Маҳмудов А. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши регламентининг концепцияси // Жамият ва 
бошқарув. 2016. – №4. 51- б. 


130 
ишлаб чиқиш), маҳаллий кенгаш текшируви (тегишли ҳудуднинг энг 
муҳим манфаатларига дахлдор, унинг барқарор ривожланишига 
ўзининг салбий таъсирини ўтказувчи омиллар ўрганиш мақсадида 
кенгашдаги мавжуд доимий комиссиялар томонидан амалга 
оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш) каби масалаларни 
ёритиш мақсадга мувофиқ. 
Шунингдек, бугунги кунда халқ депутатлари маҳаллий кенгаш 
қарорларининг матнларида одатда қатор умумий камчиликларни 
кузатишимиз мумкин. Хусусан, кўпгина ҳолларда халқ депутатлари 
Кенгаши қарорининг номи унинг мазмунига мос бўлмайди. Халқ 
депутатлари Кенгаши қарорларининг матнларида норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларга ҳаволалар қилинганда уларнинг реквизитлари – 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинган санаси ва рақами 
тўлиқ кўрсатилмайди. Халқ депутатлари Кенгашининг қарорларидаги 
топшириқлар расмиятчилик учунгина берилади, яъни топшириқлар 
аниқ ва тушунарли бўлмайди. Баъзан эса халқ депутатлари 
Кенгашининг қарорларида мазкур қарорнинг ижроси зиммасига 
юклатилган аниқ ижрочилар кўрсатилмайди. Яна бир жиддий 
камчилик сифатида халқ депутатлари Кенгашининг қарорларида баён 
этилган топшириқларни ижро этиш муддати, ушбу қарорлардаги 
топшириқлар ижросини таъминлашга масъул бўлган шахсларнинг 
белгиланмаганлигини кўришимиз мумкин. Айрим ҳолларда эса халқ 
депутатлари Кенгаши қарорлари ижроси устидан назоратни амалга 
ошириш халқ депутатлари Кенгашининг доимий комиссиялари ёки 
депутатлари эмас балки ҳокимлик аппаратининг мансабдор 
шахсларига ёки ҳоким ўринбосарлари – тегишли мажмуалар 
раҳбарлари зиммасига юклатилганлигининг гувоҳи бўламиз. Халқ 
депутатлари 
Кенгашларининг 
ўз 
фаолиятларида 
бундай 
камчиликларга йўл қўйишлари халқ депутатлари Кенгаши 
қарорларининг ижроси билан боғлиқ ишлар самарадорлигига ҳам, 
депутатларнинг фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилмайди
1

Демакки, давлат ҳокимияти вакиллик органлари қабул қилаётган 
қарорларнинг самарадорлиги уларни синчковлик билан тайёрлашга 
ва тажрибада ишлаб чиқилган ва қонунчиликда кўрсатилган маълум 
1
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ҳамда маҳаллий 
ҳокимият вакиллик органлари депутатлари фаолиятини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари бўйича услубий 
тавсиялар. Амалий қўлланма. Муаллифлар: Ф.В. Ким, Б.Ғ. Хасанов – Тошкент: 2012. – 23-24-б. 


131 
талабларнинг бажарилишига кўп жиҳатдан боғлиқ экан. Шу сабабдан 
биз, қабул қилинаётган қарорларда қуйидагилар инобатга олиниши 
муҳим деб ҳисоблаймиз: 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling