Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
биринчидан, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий
органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг даражаси ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича уйғун фаолиятни таъминламаётганлиги; 1 http://uza.uz/oz/documents/ududlarning-zhadal-izhtimoiy-i-tisodiy-rivozhlanishini-tamin-09-08-2017 185 иккинчидан, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳудудларга хизмат сафарларини самарали мувофиқлаштиришнинг мавжуд эмаслиги; учинчидан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнини баҳолаш амалиёти жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини танқидий таҳлил қилишга асосланмаган, энг асосийси, эришилган иқтисодий кўрсаткичлар аҳолининг ҳаёт сифатига қай даражада ижобий таъсир этаётганлигига қатъий баҳо берилмаётгани; тўртинчидан, энг устувор лойиҳаларни манзилли, ўз вақтида ва мутаносиб молиялаштириш таъминланмаётгани; бешинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлан- тиришнинг муҳим дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил этиш ўрнига аксарият ҳолларда кўплаб йиғилишлар ўтказилиб, уларнинг якуни бўйича чуқур ўйланмаган қарорлар қабул қилинмоқда. Айни шу мақсадда, 2017 йил 8 август куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қабул қилинаётган ҳужжатлар ва дастурларнинг, айниқса, қуйи поғонада сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий- иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1 қабул қилинди. Унга кўра қуйидаги янги тизим жорий этилди: Жойларда ишларни самарали ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинган мутлақо янги тизим жорий қилинди. Унга кўра, ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш “маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика” тамойилига кўра амалга оширилиши белгиланди. Ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил 1 “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2017. –№32, – 802-модд а. 186 қилиш ва умумлаштириш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини доимий назорат қилиш белгилаб қўйилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари мажлисларида ҳар чоракда секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар бир ҳудудга бириктирилган масъул мансабдор шахслар, депутатлар ва сенаторлар иштирокида эшитилади. Мазкур ҳисоботларни эшитиш ҳудудларни ривожлантириш жараёнига таъсир кўрсатишнинг, шунингдек, секторлар раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахслари масъулиятини оширишнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Ҳукумат, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари даражасида қарор қабул қилишни талаб этадиган аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тегишли тартибда ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгиланди. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ўрганиш ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан, қоида тариқасида, бир йўла комплекс ўрганиши ўтказиш орқали амалга ошириладиган бўлди. Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш орқали ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингининг очиқлиги ва холислигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат ва мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш Мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг 187 янгиланган концепциясининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Мазкур қарор давлат бошқаруви органлари ишини ташкил этишнинг, энг аввало, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек, муҳим давлат ва ҳудудий дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига имкон берувчи замонавий янги тизимнинг жорий этилишини таъминлайди. Энг асосийси, қабул қилинган қарор мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросининг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling