Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
ХУЛОСА
Юқорида кўриб чиққанимиздек, ҳозирда сиёсий қарор моҳияти тўғрисида турлича фикрлар билдириб келинмоқда. Сиёсий қарор бу айнан сиёсий натижаларга эришиш мақсадида сиёсий ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд ҳеч бўлмаганда амалга ошириш мумкин бўлган икки сиёсий ҳаракатлардан бирини танлашдир. Бизнингча, сиёсий қарор бу ҳокимият амал қилиши билан боғлиқ вазифалар, босқичлар, воситаларни белгиловчи жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни ижтимоий жараёнларни бошқаришга айлантириш технологияси ҳисобланади. Қарорлар техник, бошқарув, сиёсий ва ҳ.к бўлиши мумкин. Сиёсий ташкилотларни бошқаришда бошқарув ва сиёсий қарорлар биринчи даражали мазмунга эга. Умуман олганда, сиёсий қарорлар қабул қилиш корпоратив секторда, оммавий муносабатларда ва давлат бошқарувида қабул қилинадиган қарор ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади. Давлат бошқаруви соҳасида қарорлар қабул қилиш ниҳоятда муҳим бўлиб, у миллионлаб кишилар тақдирига таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Давлат бошқарувида ҳам бошқарув, ҳам сиёсий қарорлар қабул қилинади. Бошқарув қарори унинг якуний босқичидаги бошқарув жараёнининг йўналтирилган ифодаланиши ҳисобланади. У сиёсий ташкилотдаги бошқариладиган объектга ўзига хос бошқарув таъсир формуласи каби кўринади ва шу тариқа унинг ҳолатидаги ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни белгилайди. Сиёсий қарор эса бошқарув қароридан сиёсий ташкилотда нафақат мазмуни билан, балки ҳал қилинувчи муаммоларнинг кенглиги билан ҳам фарқ қилади. Сиёсий қарор сиёсий жараённинг бир қисмидир. Бу жараён эса ўз ичига нафақат сиёсий ташкилотни бошқариш жараёнини, балки ундаги сиёсий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнини, сиёсий ахборот циркуляция жараёнини ҳам қамраб олади. Давлат бошқарувида қарорлар қабул қилишда мақсадни белгилаш турлича мантиққа бўйсундирилади, турлича сабабларга асосланади. Давлат масъулияти доирасидаги ҳар қандай соҳада қабул қилинган қарорларда турли, баъзан бир-бирига зид ёндашувлар инобатга олинади. Бу давлат ва жамият ўртасида ўзига хос мувозанатни сақлашга, қабул қилинган қарорларнинг самаралилигини оширишга, бошқариш органларининг куч-қудрати ва касбий маҳоратини намойиш этишга хизмат қилади. 189 Парламент давлат ҳокимиятининг вакиллик ҳамда сиёсий қарор қабул қилувчи олий ҳокимият органи сифатида мамлакатлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. У давлат ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ҳамда амалга оширишда ҳокимиятнинг бошқа шахобчалари ва барча давлат идоралари, ижтимоий тузилмалар ҳуқуқий мақомини қабул қилган сиёсий қарорлари орқали белгилайди. Бугунги кунда давлат бошқарувининг қуйи бўғинларида самарадор қарорлар қабул қилинишида вилоят, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларининг ўрни ва роли ошиб бормоқда. Халқ депутатлари Кенгашларининг қарор билан ишлаш жараёнини қарор тайёрлаш, қабул қилиш ҳамда ижросини ташкил этишни тадқиқ этиш жуда муҳимдир. Шунингдек, маҳаллий ижроия органлари томонидан бошқарув қарори қабул қилинишида асосланганлик, аниқ ифодаланганлик, реал амалга ошувчанлик, ўз муддатида бўлишлик, тежамкорлик ҳамда натижалилик каби бир қатор талабларга жавоб бериши муҳим аҳамият касб этади. Давлат ва жамиятни қурилиши тизимини ислоҳ этиш ҳамда модернизация қилишда айни шу соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва уни юқори даражага олиб чиқиш, шунингдек қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги таклифларни билдирамиз: Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling