Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
2
давлат 
органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва 
шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро 
1
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 15-16 моддалар. // Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014. –№39, –488-модда. 
2
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни //Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2015. –№49, –611-модда. 


176 
интизомини кучайтиришда муҳим қонуний восита бўлди. Унда 
электрон ҳукумат фаолиятининг асосий принциплари, ушбу соҳадаги 
тегишли органларнинг ваколатлари, электрон давлат хизматларининг 
турлари ёритилди. Жумладан, ариза берувчининг электрон давлат 
хизматларини олиш 
чоғидаги 
ҳуқуқларига 
электрон 
давлат 
хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг қарорлари, улар 
мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан бўйсунув тартибида 
юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга 
белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқининг берилиши
1
қабул 
қилинган қарорларнинг ижроси устидан давлат ҳокимияти ва 
бошқарув органлари фаолиятини очиқ, ошкора усулда назорат этиш 
имконини берди.
Барчамизга маълумки, бугунги кунда қабул қилинган 
қарорларнинг самарадорлигини таъминлашда унинг ижросини янада 
қатъий тартибда қайта кўриб чиқиб, такомиллаштиришни замоннинг 
ўзи талаб этмоқда. “Эътироф этиш керакки, бизда парламент 
назорати, жамоатчилик назорати, журналист текшируви каби 
демократик институтлар ҳали тўлиқ шаклланиб, ҳаётимиздан чуқур 
жой олгани йўқ”
2
. Шу нуқтаи назардан давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро 
этилиши устидан жамият, фуқаролик институтлари назоратини 
амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизмини 
яратишга қаратилган “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик 
назорати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш фурсати етди. Қонунда 
жамоатчилик назоратининг турлари, шакллари ва субъектларини, 
назорат 
предметини, 
уни 
амалга 
оширишнинг 
ҳуқуқий 
механизмларини, шунингдек, мазкур соҳада амалдаги қонун 
ҳужжатларини ижро этмагани учун мансабдор шахсларнинг 
жавобгарлиги шартларини белгилаб қўйиш зарур
3
. Бугунги кунда ана 
шу йўналишда кўплаб ишлар қилинмоқда, аммо даврнинг ўзи, янги 
конституциявий шароитлар бу борадаги ишларни ҳар томонлама 
пухта ишлаб чиқилган ҳуқуқий қонунчилик асосида ташкил этиш ва 
бажаришни 
тақозо 
этмоқда. 
...“Жамоатчилик 
назорати 
1
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 23-модда. Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари тўплами, 2015. –№49, – 611-модда. 
2
Мирзиёев Ш. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 
49- б. 
3
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. 2010 йил 12 ноябрь. – Т.: Ўзбекистон, 2010. 


177 
тўғрисида”ги қонуннинг тезроқ қабул қилиниши кўп жиҳатдан ана 
шу вазифаларни ҳал этиш имконини беради
1

Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши 
давлат бошқарув қарорларининг ижро этилиши устидан кучли 
жамоатчилик назоратини амалга оширишга хизмат қилади. 
Қолаверса, ушбу назоратни амалга оширишни тизимли ва ҳуқуқий 
тарзда тартибга солиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг 
ошкоралигини таъминлашда, белгиланган вазифаларни ижро 
этилишида масъулиятни янада оширади. 
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан 
борар эканмиз, унинг асосий шартларидан бири бўлган нодавлат 
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг 
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролини 
ошириш даркор. Бу ўринда уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органлари билан давлат ва жамият қуриш масалаларидаги ўзаро 
самарали алоқаларини амалга ошириш ҳамда қабул қилинган 
қарорларнинг ҳудудлардаги ижросини жамоатчилик назоратига олган 
ҳолда фаолиятини ҳуқуқий мустаҳкамлаш муҳим омил бўлиб 
ҳисобланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling