Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet59/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

биринчидан, халқ депутатлари кенгашининг ҳар бир қарори 
асосланган бўлиши лозим, яъни ишонарли ва етарли маълумотларга 
эга бўлиши керак; 
иккинчидан, кенгаш ва ҳокимнинг қабул қиладиган ҳар бир 
қарори тежамкор бўлиши шарт; 
учинчидан, қарор қонуний бўлиши керак, яъни у тегишли орган 
томонидан ваколати доирасида қабул қилинганлигини билдиради ва у 
ёки бу масаланинг қонун йўл қўйган воситалар билан ҳал 
қилинишини кўзда тутади; 
тўртинчидан, кенгаш қарорлари уларнинг сессиялари ва 
мажлисларида етарли сондаги депутатлар қатнашганда, қарорлар 
овозга қўйилганда овозларни мўлжаллаган кўпчилиги билан қабул 
қилиниши, тўғри расмийлаштирилиши ва имзоланиши, ижрочиларга 
кўрсатилган муддатларда юборилиши лозим. 
Мустақиллик 
даврида 
маҳаллий 
ҳокимият 
органлари 
фаолиятини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга 
оширилди. 
Уларнинг 
фаолият 
самарадорлигини 
оширишга 
қаратилган ҳуқуқий база янада кенгайтирилди. Шунга қарамай, халқ 
депутатлари маҳаллий кенгашларининг фаолиятида муаммо ва 
камчиликлар ҳам йўқ эмас. Жумладан:
1. Бугунги 
кунда 
сиёсий 
партияларнинг 
маҳаллий 
Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг фаолиятини қониқарли 
аҳволда деб бўлмайди. Бу эса ўтказилаётган сессияларга депутатлар 
томонидан 
ҳудудий 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришга 
қаратилган масалаларнинг киритилиши ҳамда унинг ижросини 
амалга ошириш тўлиқ рўёбга чиқаётгани йўқ; 
2. Партия ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари электорат 
манфаатларини ҳимоялашда қонунчиликда белгилаб қўйилган 
ҳуқуқий 
асослардан 
оқилона 
фойдалана 
олмаяптилар. 
Депутатларнинг ўз ваколатлари доирасида депутатлик назорати, 
жойларда ҳамда ҳудудий иқтисодий-ижтимоий ривожланиш 
дастурларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ишлари 
ҳам сезиларли даражада эмас; 
3. Айрим халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари 
томонидан депутатлик назоратини олиб бориш, қонун ҳужжатлари 


196 
ижросини таъминлашда мансабдор шахслар масъулиятини ошириш, 
ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш юзасидан 
таклифлар тайёрлаш, доимий комиссиялар ишини кучайтириш ҳамда 
уларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш 
масалаларига етарлича эътибор берилмаётир. 
Бизнинг фикримизча, бу каби салбий ҳолатларга қуйидаги 
омиллар сабаб бўлиб келмоқда: 
- маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг малака ва ўқув-
савияси етарли даражада эмаслиги; 
- депутатларнинг ўзларига берилган қонуний ваколатларини 
тушуниб етмаганлиги ёхуд ундан тўла қонли фойдаланмаётганлиги; 
- жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатларининг айримлари бир 
вақтнинг ўзида ижроия ҳокимияти тизимида ҳам фаолият 
юритаётганлиги; 
- шунингдек, депутатлар жойлардаги муҳим ижтимоий-сиёсий 
масалаларни ҳал этиш бўйича сессияларнинг чақирилиши талаби 
билан чиқмаётгани, ташаббуснинг йўқлиги. 
Маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг 
роли ва масъулиятини ошириш борасидаги тавсиялар: 
Ҳар чоракда ҳудудий партия Кенгашлари билан тегишли 
бўғиндаги депутатлик гуруҳларининг қўшма йиғилишларини ташкил 
этиш ва ушбу йиғилишларда ҳудудий партия Кенгаши раисининг 
биринчи ўринбосари ва маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлик 
гуруҳи раҳбари ҳисоботини эшитиб бориш тизимини яратиш; 
Маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари 
раҳбарини ислоҳотларнинг дастлабки босқичида доимий асосда 
ишлайдиган ҳолда Кенгаш раисининг ўринбосари этиб белгилаш 
лозим. Бу мавжуд тўртта сиёсий партиянинг мақсад ва вазифаларини 
маҳаллий кенгашларда амалга оширишда муҳим омил бўлади деб 
ҳисоблаймиз;
Депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш комиссиялари 
ва депутатлик гуруҳлари томонидан барча даражадаги партиядан 
сайланган депутатларни давлат Дастурларини амалга оширишда фаол 
иштирокини таъминлаш. Бунда қонунда кўзда тутилган депутатлик 
назорати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга таъсир 
кўрсатиш шаклларидан фойдаланган ҳолда Комиссия раислари ва 
депутатлик гуруҳлари раҳбарлари бевосита ҳар бир депутатга амалга 
ошириши лозим бўлган вазифаларни белгилаб бериши ҳамда ойда 


197 
камида бир марта ҳисоботларини эшитиб бориш тизимини йўлга 
қўйиш;
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва улар ҳузуридаги 
доимий 
Комиссияларнинг 
йиғилишларига 
тайёрланадиган 
ҳужжатларнинг сифатини ошириш. Яъни, йиғилишларда кўриладиган 
масалалар 
юзасидан 
саволнома 
тузиш, 
депутатлар 
ва 
мутахассислардан иборат ишчи гуруҳини ташкил этиш, масалани 
жойида чуқур ўрганиш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига 
қаратилган 
таклифларни 
ишлаб 
чиққан 
ҳолда 
таҳлилий 
маълумотномалар тайёрлаш; 
Депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш комиссиялари 
ва гуруҳлари томонидан қабул қилинган қарорларда ҳаётий, аниқ 
топшириқ ва вазифаларни ҳамда унинг муддатларини белгилаш
шунингдек, белгиланган иш режага мувофиқ фаолият юритилишини 
таъминлаш; 
Депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш комиссиялари 
ва депутатлик гуруҳлари томонидан ўзлари қабул қилган 
қарорларнинг ижросини назоратини йўлга қўйиш, яъни қарорлар 
мониторингини юритиш, қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан 
партия фаоллари масъуллигини ошириш. 
Қисқа қилиб айтганда, қарор қабул қилиш жараёни уни ишлаб 
чиқиш, қабул қилиш, ижро этиш ва бажарилишини назорат қилишдан 
иборат узлуксиз жараён эканлигини кўрсатади. Айнан қабул 
қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш уларни ижтимоий 
заруратга қараб такомиллаштириб бориш мазкур жараённинг 
узлуксизлигини 
таъминлайди. 
Иккинчидан, 
қарорлар 
қабул 
қилишнинг оммавийлиги мазкур жараёнга фуқаролар, шунингдек 
бошқа фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилишни 
тақозо қилади.
Мамлакатимизда 
фуқаролик 
жамияти 
институтларининг 
қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдаги иштирокини 
ошириш учун нима қилишимиз, диққат-эътиборимиз, имконият-
ларимизни нималарга қаратишимиз керак? 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, энг аввало, фуқаролик 
институтларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун асосида 
яшашини таъминлашимиз зарур. Иккинчидан, мазкур институтлар 
фаоллигини замон талаблари даражасига кўтариш лозим. Учинчидан, 
сиёсий маданиятни юксалтириш керак. Тўртинчидан, фуқаролик 
институтларини ривожлантиришдан мақсад – жамият аъзоларининг 


198 
манфаатлари мувозанатини таъминлаш ва ҳимоя қилишдан 
иборатдир.
Демак, 
фуқаролик 
институтларининг 
қарорлар 
қабул 
қилинаётган жараёндаги иштирокида кенг имкониятлар эмас, 
уларнинг тажрибаси асосида ҳаётий омилларни инобатга олган ҳолда 
қарорлар қабул қилиши кўпроқ самара беради.


199 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling