Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Қарорлар 
қабул 
қилишда 
фуқаролик 
жамияти 
институтларининг иштироки ва жамоатчилик назоратини 
амалга оширилишини таъминлашга доир: 
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг 
Намунавий регламентига бир нечта қўшимча ва ўзгартишлар 
киритиш таклиф этилмоқда: 
- Намунавий 
регламентнинг 3-моддаси, бешинчи қисми 
сифатида “Халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари, доимий 
комиссия мажлисларини ўтказиш санаси, вақти, жойи ва кун 
тартибидаги масалалар тўғрисида аҳоли олдиндан хабардор 
қилинади” деган қўшимча киритиш лозим. Жамоатчилик фикри 
сессия муҳокамасига киритилаётган ҳар бир масала юзасидан ҳисобга 
олинади. Шу туфайли мазкур меъёр сессия муҳокамасига 
киритилаётган ҳар бир масалани тайёрлашда мажбурийлиги 
белгиланади;
- Регламентнинг 12-моддаси, учинчи қисми сифатида “Сессия кун 
тартибидаги масалалар тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари Кенгаш 
веб-саҳифасига қўйилади” ҳамда тўртинчи қисм сифатида “очиқ 
сессияларда ҳозир бўлиш хоҳиши бўлган шахсларга шароит ушбу 
Регламент билан таъминланади” деган қўшимча киритиш лозим; 
- Маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорларни 
амалга ошириш механизмлари, қарорлар қабул қилиш жараёнлари: 
унга хос талаблар, ҳуқуқий экспертизаси, унинг қонунийлиги ва 
қонунга зид бўлган қарорларни бекор қилишга оид масалаларни 
ҳуқуқий асосда тартибга солиш; 
- Маҳаллий кенгашлар фаолиятида очиқликни таъминлаш 
мақсадида қабул қилинган қарорларни расмий газеталар ва веб-
сайтларида ёритиб боришга қаратилган нормаларни белгилаш зарур. 
Шунингдек, маҳаллий вакиллик органлари томонидан қабул 
қилинган қарорларни турли расмий интернет нашрлари (парламент, 
вилоят ҳокимликлари ва сиёсий партияларнинг расмий сайтлари)да 
алоҳида-алоҳида ёритмасдан, махсус интернет сайти (масалан, 
www.xdmk.uz) ташкил этиш лозим. Мазкур сайтда республикадаги 
барча маҳаллий кенгаш депутатларининг тегишли тартибда 
маълумотлари, қабул жадваллари, ўз сайловчилари билан мунтазам 
алоқа қилиб туриш учун махсус илова дастурлари мавжуд бўлиши 
мақсадга мувофиқдир. Бу ҳар бир сайловчига ўз депутати билан 


194 
бевосита онлайн тарзда тез ва қулай мулоқот қила олиш имкониятини 
беради; 
Ўзбекистон Республикасида парламентнинг профессионал 
асосда сиёсий қарор-қонунлар ишлаб чиқишда лоббизм институтига 
ҳам аълоҳида эътибор беришни талаб этади. Яъни, амалиётда 
лоббизм институтига эҳтиёж туғиладиган бўлса, унинг фаолиятини 
тартибга солувчи қонунлар ишлаб чиқиш лозим бўлади. Чунки 
лоббизмнинг қонуний асослари яратилмаса, у яширин ҳолда фаолият 
кўрсатиши, айрим тор гуруҳлар манфаатларига хизмат қилиши 
мумкин. Лоббизмнинг жамиятда мавжуд бўлиши ёки фаолият 
юритиши унга бўлган қонуний тартиб қоидаларнинг ишлаб 
чиқилишига боғлиқ. Агарки, давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органлари томонидан нолегал лоббизмга қарши кураш олиб
борилмаса, у жамиятни аста-секинлик билан емира бошлайди ҳамда 
ўз манфаатларига бўйсиндиради. Шунинг учун давлат ҳокимиятида 
сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларига таъсир этувчи турли 
ташқи 
кучлар 
(лоббистлар, 
босим 
гуруҳлари, 
манфаат 
гуруҳлари)нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш, уларнинг 
фаолиятини тартибга солишга алоҳида аҳамият қаратиш лозимдир
Қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлиги ошириш учун 
фақатгина давлат органлари, ташкилотлар, корхоналар иштирокида 
эмас, балки ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига доир 
қарорларнинг қабул қилиш жараёнига нодавлат нотижорат 
ташкилотларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари, хусусий сектор 
вакиллари ҳамда бошқа фуқаролик жамиятни институтларини жалб 
қилган ҳолда қабул қилишнинг қонуний тартибини жорий этиш 
лозим. Бугунги кунга қадар маҳаллий кенгашларда тегишли масала 
юзасидан қарорлар қабул қилинаётганда айна шу соҳага дахлдор 
бўлган нодавлат, ноҳукумат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг 
бошқа институтларининг мазкур сессияда иштирок этишининг аниқ 
ҳуқуқий асослари яратилмаган. Қолаверса, шундай турдаги қарорлар 
қабул қилишда нодавлат ташкилотларнинг иштироки ва таклифисиз 
бундай масалалар кўрилмаслиги, албатта уларнинг иштироки 
таъминланиши лозимлиги каби янги ҳуқуқий нормалар киритилиши 
керак. 
Шундай қилиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг 
ташкилий услублари асосан улар томонидан қонунлар, қарорлар, 
буйруқлар ва фармойишлар қабул қилганда кўринади. Улар қабул 
қилаётган қарорларнинг самарадорлиги уларни синчковлик билан 


195 
тайёрлашга ва тажрибада ишлаб чиқилган ва қонунчиликда 
кўрсатилган маълум талабларнинг бажарилишига кўп жиҳатдан 
боғлиқ. Шу сабабдан биз, қабул қилинаётган қарорларда қуйидагилар 
инобатга олиниши муҳим деб ҳисоблаймиз: 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling