Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Давлат бошқаруви соҳасида сиёсий қарорлар қабул қилиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Давлат бошқаруви соҳасида сиёсий қарорлар қабул қилиш, 
унинг самарадорлигини оширишга доир:  
Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тўлиқ юридик 
кучга эга бўлган ҳужжат қабул қила олиши учун депутатларнинг 
муайян қисми мажлисда ҳозир бўлиши ва овоз беришда иштирок 
этиши талаб қилинади. Қонунлар, муҳокама қилинаётган масалалар 
“депутатлар (ёки сенаторлар) умумий сонининг кўпчилик овози 
билан” қабул қилинади. Бу ерда мана шу “кўпчилик овоз” деган 
иборага аниқлик киритиш лозим. Зеро, парламентаризм тажрибасида 
бу борада аниқ мезонлар мавжуд. Жумладан, “нисбий кўпчилик” 
(қонун лойиҳасининг у ёки бу вариантига афзаллик берилишини овоз 
бериш орқали аниқлаш), “оддий кўпчилик” (овоз беришда иштирок 
этган депутатлар овозларининг ярмидан кўпини олиниши), “мутлақ 
кўпчилик” (депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қонун 
қабул қилиниши) ва “малакали кўпчилик” (қонунни ёқлаб берилган 
овозларнинг кўп сони ёхуд камида 2/3 қисми) тушунчалари 
қўлланилади. Фақатгина парламентда жиддий масалаларни ҳал этиш 
учунгина депутатлар ва сенаторлар малакали кўпчилигининг овози 


190 
зарур бўлади холос. Шундан келиб чиққан ҳолда биз, “Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Қонунчилик 
палатаси 
тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасининг 2-қисми, “Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Қонуннинг 
24-моддасининг 2-банди ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти 
тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасининг 5-қисмларига аниқлик 
киритиш таклифини билдирамиз; 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Сенати 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциявий 
қонунининг 6-модда 1-бандидаги “йигирма беш ёшга тўлган” деган 
жумланинг ўрнига “ўттиз ёшга тўлган” деган жумла билан 
ўзгартиришни таклиф этамиз; 
“Ўзбекистон Республикаси Олий Mажлис Қонунчилик палатаси 
регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-
моддаси 3-бандида “Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча 
фракциялардан (депутатлар гуруҳларидан) фикрлар ва таклифларни 
тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонун лойиҳасини 
Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги 
тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади”- деб кўрсатиб 
ўтилган. Мазкур масъул қўмита ўз хулосасини Қонунчилик палатаси 
Кенгашига “белгиланган муддатда” тақдим этади деб ёзилган 
нормага аниқ бир муддатни киритиш таклифини билдирамиз. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling