2020 ЙИЛДА «ТАЛАБАЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯСИ, НОМЛИ СТИПЕНДИЯЛАР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШ Семинарда келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октиябрдаги 226 сонли қароридан олинган Давлат стипендиялари ҳақида умумий маълумот: - Қандай номли стипендиялар бор?
- Қайси курс талабаларига берилади?
- Талабага стипендия беришда қайси меъзонларга асосланади?
- Тартиби қандай бўлади?
- Қандай ҳужжатлар топшириш керак?
- Президент стипендиялари кимларга берилади?
- Номли стипендиялардан фарқли жиҳатлари қандай?
-
Қандай номли давлат стипендиялари бор? Нечинчи курс талабаларига берилади? - Номли давлат стипендиялари бакалаврият бўйича ўқиётган охирги икки курс талабаларига тайинланади. Масалан, 4 йиллик ўқишда 3-4 курслар, 7 йиллик ўқишларда эса 6-7 курс талабалари ушбу таловда иштирок этишлари мумкин.
Талабага Президент ва номдор стипендиялар беришда қайси мезонларга асосланади. - аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;
- тилларни – давлат тилини ва битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш, бакалавриатдаги таълим йўналиши хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш;
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар учун эса ўқиш олиб бориладиган тилни қўшимча равишда билиш талаб қилинади.
Тартиби қандай? - 1.Талаба ОТМ илмий кенгашига тегишли ҳужжатларни топширади;
- 2.ОТМ илмий кенгашлари яширин овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан номзодларни кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
- 3.ОТМ маъмурияти илмий кенгаш қарори асосида стипендия тайинлаш ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тавсиянома жўнатади;
- 4.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади;
- 5.ОТМ маъмурияти талабага стипендияни тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқ тайёрлайди;
- 6.Стипендияга сазовор бўлган талабаларга махсус гувоҳномалар берилади ва талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |