Талабага Президент ва номдор стипендиялар беришда қайси мезонларга асосланади


Мазкур мезонларни билиш қандай ўлчанади?


Download 0.78 Mb.
bet3/4
Sana07.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1339612
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
слайд СТИПЕНДИЯ

Мазкур мезонларни билиш қандай ўлчанади?

  • Тилларни, ахборот технологияларини, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражаларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайди.
  • Талабгорлар ушбу фанлар бўйича ўз билим даражасини аниқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида (минтақалар бўйича) махсус тест синовлари топширадилар.

Тартиби қандай?

  • Талаба ОТМ илмий кенгашига тегишли ҳужжатларни топширади;
  • ОТМ илмий кенгашлари яширин овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан номзодларни кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
  • ОТМ маъмурияти илмий кенгаш қарори асосида стипендия тайинлаш ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тавсиянома жўнатади;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинланишидан аввал талабгорларнинг белгиланган мезонларга мувофиқ билим ва илмий (ижодий) тайёргарлик даражасини пухта экспертизадан ўтказади;
  • Вазирликда тузилган танлов комиссияси талабгорларнинг якуний танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказади ҳамда талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми овоз берганда талабалар номзодини Президент стипендиясини тайинлаш учун тавсия қилади.
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати танлов комиссиясининг қарорини тасдиқлайди.
  • ОТМ маъмурияти талабага стипендияни тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқ тайёрлайди.
  • Стипендияга сазовор бўлган талабаларга “Президент стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати мажлисида тантанали равишда топширилади.

Талаба дастлабки кўриб чиқиш учун ОТМ илмий кенгашига қуйидагиларни топширади:

  • Талаба дастлабки кўриб чиқиш учун ОТМ илмий кенгашига қуйидагиларни топширади:
  • паспорт нусхаси;
  • синов дафтарчасидан кўчирма(тасдиқланган);
  • деканат, кафедранинг тавсияномаси(тасдиқланган);
  • илмий (ижодий) иш аннотацияси;
  • илмий (ижодий) иш раҳбарининг фикр-мулоҳазаси(тасдиқланган);
  • илмий (ижодий) ишга тақриз;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;
  • тиллар кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномаси;
  • Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар бир тўплами жилдга жойланади, ҳар бир жилд муқовасида ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.
  • Қандай ҳужжатлар топшириш керак?

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling