Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Маҳаллий ижроия органлари фаолиятини ташкил


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

2.2. Маҳаллий ижроия органлари фаолиятини ташкил
этишда бошқарув қарорларининг ўрни 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда ижроия ҳокимият органларининг 
иш йўсини тубдан ўзгарди: улар режалаштириш ва тақсимлаш 
ҳуқуқидан 
маҳрум 
этилиб, 
кўпроқ 
иқтисодий 
сиёсатни
мувофиқлаштириш билан шуғулланиб, қонун доирасида фаолият 
кўрсатмоқда. Тугатилган вазирликлар ўрнида бозор шароитларига
улардан кўра тезроқ мослашадиган хўжалик бирлашмалари, 
уюшмалар, корпорациялар, холдинг компаниялари вужудга келди. 
Республика 
ва 
маҳаллий 
ҳокимият 
ҳамда 
бошқарув 
органларининг ваколатлари чегараланди. Жойларда вакиллик ва
ижро этувчи ҳокимият институти – ҳокимлик лавозимлари жорий 
этилди
2

Биз давлат ижро ҳокимиятининг айнан маҳаллий (ўрта ва қўйи 
бўғиндаги) ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини амалга 
оширишда бошқарув қарорларининг аҳамияти тўғрисида тўхталиб 
ўтамиз. 
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари тизимида маҳаллий 
давлат ҳокимияти ўзнинг алоҳида ўрнига эга. Мамлакатимизда 
1
Хусанов О. Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият. 
– 
Т., 1996. 46-б.
2
Каримов И. А. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. Биринчи 
чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг VI сессиясида сўзланган нутқ, 1996 йил 29 август. 
//Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т.5. – Т.: Ўзбекистон, 1997. 63- б. 


104 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ташкил этишда 
“ҳокимиятлар тақсимланиш механизми” принципи асос қилиб 
олинган бўлиб, бу ҳақида мамлакатимизнинг биринчи Президенти 
шундай деган эди: “Марказда ва жойларда амалдаги бошқарув 
тизимининг ҳар бир бугунги ўз вазифаси, ваколатлари ва 
масъулиятини яхши ва чуқур англайдиган, уни юқори малака билан 
бажарадиган яхлит самарали механизм сифатида фаолият кўрсатиши 
талаб этилади”
1

Дарҳақиқат, республикамизда бозор муносабатлари чуқурлашиб, 
ҳуқуқий демократик институтлари ривожланган сари, маҳаллий ижро 
ҳокимияти органлари фаолияти ҳам ўзгариб бормоқда. Унинг иш 
йўсини 
тубдан 
ўзгарди, 
ваколатлари 
фуқаролик 
жамияти 
институтларига аста секинлик билан ўтказиб борилмоқда. Бунда 
бошқа ҳокимият органлари қатори ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳам 
ўрни жуда муҳимдир. Ижроия ҳокимият бир томондан ҳуқуқий 
ҳужжатларни амалга оширишни, иккинчи томондан эса бевосита 
сиёсий бошқарувни амалга оширишни мақсад қилиб қўяди. У 
режалаштириш, қарорлар қабул қилиш, қарорларни амалга ошириш, 
бажариш, назорат этиш ҳамда хизмат кўрсатиш каби муҳим 
соҳаларни ўз ичига олади. Айтишимиз мумкинки, ижро этувчи 
ҳокимият тизими жуда кенг доирада яъни ижтимоий ҳаётнинг барча 
соҳаларида фаолият юритади.
Бунда шуни ҳам инобатга олиш керакки, давлат, давлатга 
қарашли тузилмалар ўтиш даврининг бошида ҳал қилувчи роль 
ўйнайди. Бу борада биринчи Президент И.А. Каримов шундай деган 
эди: “Кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса, ҳатто энг демократик йўл 
билан қабул қилинган қарорлар ҳам бажарилмаслиги мумкин. Ижро 
ҳокимияти қанчалик кучсиз бўлса, уни фаолиятига бошқа органлар 
асоссиз равишда аралашаверса унда қонунлар қоғозда қолиб 
кетаверади, чунки, кучсиз орган ўз вазифасини бажара олмайди”
2

Ўзбекистон 
Республикаси 
маҳаллий 
ижроия 
ҳокимияти 
органлари (ҳокимликлар) бошқармалар, бўлимлар ва бошқа 
бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг структураси, уларнинг 
ташкил этилиш тартиби ва фаолиятининг йўналишлари Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низомлари билан 
белгиланадиган бўлди. 
1
Каримов И. А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Т.: Ўзбекистон, 2000. 
189- б.
2
Каримов И. А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.
– 
T.: Ўзбекистон, 1992.
16- б.


105 
Вилоят, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти ҳокимнинг 
раҳбарлиги остида фаолият юритади. Унинг таркибига белгиланган 
соҳа бўйича вазифани бажарувчи бўлинмалар сифатида ҳоким 
котибияти ва тармоқларга бўлинган бошқармалар киради. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳокимлик аппаратида 
қуйидаги бошқарувчилик ҳужжатлари тайёрланади: ҳокимнинг қарор 
ва фармойишлари; халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар 
Кенгашининг қарорлари; ҳоким ва унинг ўринбосарларининг 
топшириқлари
1

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятлари томонидан қарор ва 
фармойишларни, халқ депутатлари Кенгаши қарорларини, тезкор 
мажлислар 
баённомаларини, 
юқори 
турувчи 
ташкилотларга 
юбориладиган хизмат хатлар имзоланади. Демак, маҳаллий ижроия 
органлари томонидан тайёрланадиган қарор ва фармойишлар асосан 
бошқарув қарорлари ҳисобланади.
Бошқарув қарори деганда муаммоли вазиятни ҳал қилишга 
йўналтирилган акт: муқобил (икки ва кўп вариантдан бирини танлаш) 
танлаб олиш тушунилади. Кенг маънода бошқариш қарори ўзаро 
боғлиқ мақсадга йўналтирилган ва бошқариш масалалари 
реализациясини таъминлайдиган мантиқий изчилликдаги бошқариш 
ҳаракатлари тўпламини ифодалайдиган бошқариш меҳнатининг 
асосий туридир
2

Маҳаллий 
ижроия 
ҳокимияти 
фаолиятининг 
асосий 
кўрсаткичларидан бири бу унинг тўғри қарорлар қабул қилишидир. 
Чунки у бошқаришнинг турли функцияларини бажариш жараёнида 
қарорлар оқими билан иш олиб боради. Тўғри, ҳокимликлар асосан 
юқори турувчи ҳокимият органларининг қарор ва фармойишларининг 
ижросини таъминлаш билан шуғулланади. Шу билан биргаликда, у ўз 
ҳудудий ваколатидан келиб чиққан ҳолда, ҳудуднинг сиёсий, 
ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар бўйича салоҳияти ва 
имкониятларини янада ошириш учун ўзи мустақил ҳолда бошқарув 
қарорлари қабул қилишига ҳам тўғри келади. “Бунда ҳар бир 
ҳудуддаги вазиятни, аввало, фармон ва қарорлар ижросини, уларнинг 
самарадорлигини доимий равишда ўрганиб, бу борада давлат 
1
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 
// Ўзбекистон 
Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1993. –№9, – 320-модда. 
2
Менежмент асослари. Валижонов Р. ва бошқ. – Т.: Шарқ, 2002. 


106 
органлари масъулиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб 
чиқадиган тизимни шакллантиришимиз керак”
1

Қарорлар қабул қилишнинг индивидуал услуби вазминлик 
типидаги, импульсив, инерт, таваккалчилик ва эҳтиётлик типидаги 
қарорлар турларни ўз ичига олади. Ҳозирги шароитда маҳаллий 
ҳокимият органлари раҳбарлари бундай услубдаги қарорлар қабул 
қилишда аниқлик шароитида, таваккалчиликка асосланмаган ҳамда 
вазмин ҳолда қабул қилиши ўта муҳимдир. Чунки, глобаллашув 
жараёни кечаётган айни бугунги кунда улар томонидан индуктив 
қарорлар қабул қилиниши бу регрессив ҳолатни келтириб чиқариш 
эҳтимоллиги даражасининг ошишига олиб келади. Мана шунинг учун 
ҳам Президент томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш 
борасидаги 
масъулиятини 
кучайтириш; 
аҳолининг, 
жамоат 
бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул 
қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги 
ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлаш бўйича 
тегишли қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш учун таклифлар илгари 
сурилмоқда. 
Бошқарув қарори индивидуал услубдан ташқари махсус ишчи 
гуруҳларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Бу қарор қабул қилишнинг 
коллектив (жамоавий) услуби ҳисобланиб, бунда қарор бошқариш 
жараёни қатнашчилари бўлган маълум қобилиятли, билимдон 
шахслар томонидан қабул қилиниб, унинг йиғими мажлис 
комиссияси доирасида қабул қилинади.
Ҳокимиятда тайёрланган маълумотлар ва қабул қилиниши 
режалаштирилган қарор лойиҳалари тегишли органларга танишиб 
чиқиши учун олдиндан берилади. Ушбу қарор лойиҳаларининг 
экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари 
томонидан амалга оширилади
2
. Маслаҳат Кенгашининг навбатдаги 
мажлиси кун тартибининг охирги лойиҳаси, бўлим ва бошқарма 
раҳбарларига, 
бошқа 
манфаатдор 
ташкилот, 
корхоналарга 
юборилади. Масалалар манфаатдор корхона, ташкилот, муассаса 
вакиллари иштирокида муҳокама қилинади. Бу эса тўғри қарор қабул 
қилишда, ижрони ўз вақтида бажарилишига ёрдам беради. 
1
Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 17- б. 
2
 http://uzbekistonovozi.uz 


107 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling