Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Тўртинчи босқич  қонунни имзолаш ва эълон қилиш. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига киритилган янги қўшимча ва 
ўзгартиришлар мазмунига кўра, қонун ижодкорлигининг якуний 
босқичи ўзига хос процессуал қоидалар билан Асосий қонуннинг 84-
моддасида баён этилган. Унга кўра, қонун Қонунчилик палатаси 
томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Президент 
томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий 
нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан 
эътиборан 10 кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Сенатига юборилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Сенати 
маъқулланган қонунни имзолаш ва эълон қилиш учун Ўзбекистон 
Республикасининг Президентига 10 кун ичида юборилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун 30 кун ичида 
имзоланади ва эълон қилинади. 
1
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 
//Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992. –№1, – 37-модда. 


86 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати рад 
этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Қонунчилик палатасига қайтарилади. 
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати рад 
этган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар 
умумий сонининг 2/3 қисмидан иборат кўпчилик овози билан 
қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзолаш ва 
эълон қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига 
Қонунчилик палатаси томонидан юборилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари 
билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли. 
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари 
ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисмидан иборат
кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан 14 кун ичида имзолаши ва эълон қилиниши 
керак бўлади.
Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
матбуотда эълон қилиниши уларни қўллашнинг мажбурий шартидир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
93-модда 
17-бандида 
таъкидланишича, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Президенти Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди 
ва эълон қилади. Ўзбекистон қонунлари имзоланганидан кейин узоғи 
билан бир ҳафта ичида расман эълон қилинади. Агар ҳужжатнинг 
ўзида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, расмий эълон қилинганидан 
сўнг ўн кун ўтгач, бутун Ўзбекистон ҳудудида бир вақтнинг ўзида 
кучга киради. 
Қонунларнинг тўлиқ матни “Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг ахборотномаси”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” 
газеталарида чоп этилади. Мазкур нашрлар қонуннинг биринчи 
расман эълон қилиниши ҳисобланади. Матбуотда эълон қилинган 
қонун (агар уни кучга киритиш тўғрисидаги қарорда бошқача муддат 
назарда тутилмаган бўлса) шу вақтдан бошлаб юридик кучга эга 
бўлади, яъни ўзининг амалий “ҳаёти”ни бошлайди. 
Хорижий мамлакатлар мисолида фикр юритган ҳолда 
қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин: 
1. Деярли барча парламентлар тажрибасида ҳукумат фаолиятини 
назорат қилиш, ҳукуматга ишончсизлик билдириш ваколати бор. 


87 
Ҳукуматнинг фаолияти турли шаклларда назорат қилинади: ҳукумат 
ёки 
вазирларнинг 
ҳисоботини 
тинглаш; 
маъмурий 
давлат 
идораларининг фаолиятини текшириш; ҳукуматга маълумотнома 
сўраб мурожаат этиш. Унинг қонунчилик фаолиятида ҳам ҳукумат 
фаол қатнашади. У парламент депутатлари билан бир қаторда 
қонунчилик 
ташаббуси 
ҳуқуқидан 
фойдаланади. 
Айрим 
мамлакатларда (Финляндия) қонун лойиҳаларини ҳукумат тайёрлаб 
беради, аммо унинг тақдирини парламент ҳал этади. Бошқа 
мамлакатларда ҳукумат нисбатан устун ваколатларга эга. Хусусан, 
Франция парламенти ҳукуматнинг розилигисиз қонун лойиҳасига 
биронта ҳам тузатиш кирита олмайди. 
2. Қонун лойиҳаларини муҳокама этиш процедураси турли, 
парламентларда турличадир. АҚШ Конгрессида қонун лойиҳаси уч 
ўқиш орқали ўтади. Норвегия Стортингининг палаталари эса қонун 
лойиҳасини икки марта муҳокама этади. Германия парламентида ҳам 
қонун лойиҳаси уч мартагача муҳокама этилади. 
Қонун лойиҳасининг неча марта ўқиб қабул қилиниши 
масаласида ҳам ҳар бир парламентнинг ўз хусусияти бор. Масалан, 
Англия парламенти биринчи ўқишда қонуннинг номи ва биллнинг 
мақсадини муҳокама қилади, иккинчи ва учинчи ўқишда эса қонун 
лойиҳасини 
тўлиқ 
муҳокама 
қилиб, 
унга 
киритиладиган 
ўзгартиришларни таҳлил этади. Германия Конституциясида ҳар бир 
қонун лойиҳаси уч марта муҳокама қилиниши шарт, деган қатъий 
қоида йўқ. Лойиҳани бир ўқишда Бундестаг қабул қилиб, кейин 
Бундесрат маъқулласа, қонун қабул қилинган ҳисобланади. 
3. Қонун юзасидан овоз бериш тартиби ҳам ҳар хил 
мамлакатларда тарихан турлича шаклланган. Баъзи парламент оддий 
кўпчилик овоз билан, бошқалари мутлақ ёки малакали кўпчилик, 
яъни депутатлар тўлиқ таркибининг 2/3 қисми овози билан қабул 
қилади. 
4. Қонунни имзолаш ва эълон қилишда умумий ўхшашликлар 
ҳам, фарқлар ҳам мавжуд. Деярли барча президентлар қонунни 
имзолайди ва бунда улар вето ҳуқуқидан фойдаланади. 
Парламентнинг президент ветосини енгиб ўтиши масаласи ҳам 
турлича ҳал этилган. Аксарият ҳолларда парламентлар 2/3 қисм овоз 
билан қонун лойиҳасини қайта тасдиқлаганида вето бартараф этилади 
ва президент қонунга имзо чекади. 


88 
Парламентар республика ва монархия мамлакатларида ижроия 
ҳокимият ҳисобидан қониқиш ҳосил қилинмаган тақдирда ҳукуматга 
ишончсизлик билдириш ва уни истеъфога чиқариш масаласи 
қўйилади. Президентлик республикаларда эса ҳукуматнинг ўрни 
нисбатан юқорироқдир. 
Мамлакатимизда парламентнинг самарали қарор – қонунлар 
қабул қилувчи институт сифатида шаклланиши ҳамда ҳақиқий 
демократия мактабига айланишига эришишда ҳали олидимизда 
кўплаб муаммолар турибди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик 
ҳаракати 
вакиллари 
билан 
видеоселектор 
йиғилишидаги 
“Парламентимиз 
ҳақиқий 
демократия 
мактабига 
айланиши, 
ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” 
номли маърузаси
1
да бу ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни таъкидлаб 
ўтди:

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling