Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Биринчи босқич  қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи. Қонун лойиҳаси 
Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари 
томонидан киритилади
3
. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, уни қабул 
қилиш 
ҳуқуқий 
норматив 
ҳужжатлар 
билан 
белгиланган 
мамлакатдаги алоҳида субъектлар томонидан амалга оширилади. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи бу Олий Мажлис Қонунчилик 
палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан 
қонунлар лойиҳаларини киритиш орқали амалга ошириш жараёни 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат 
ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон 
1
Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 8-9-бб. 
2
Жалилов Ш.И., Хамроев И.О. Ўзбекистон Республикасининг парламент ҳуқуқи. – Т.: ЎзМУ, 2005. 
3
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003. –№9-10, – 136-модда; 
//Халқ сўзи, 2003. –№206; ЎР. ҚҲТ, 2003. –№19, – 167-модда. 


75 
Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси 
Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Бош 
прокурори 
қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқи субъектлари
1
ҳисобланадилар. Ушбу субъектлар 
Қонунчилик палатасида ўзи киритган қонун лойиҳаси кўриб 
чиқилаётганда иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлаши ҳам 
мумкин. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши 
учун киритишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак: 
1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган ҳолдаги 
тушунтириш хати; 
2) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек 
қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларни ўз кучини 
йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси; 
3) ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган 
деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонуности 
ҳужжатларининг рўйхати; 
3
1
) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун 
ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари-нинг 
тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли 
халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли 
таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал; 
4) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун 
молиявий-иқтисодий асослар; 
5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини 
кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 
(бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) моддалари 
бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари 
юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
хулосаси. 
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи 
ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган 
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш 
ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга. 
Киритилган қонун лойиҳаси, агар айни шу масала бўйича қонун 
лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул 
қилинган бўлса, қайтариб юборилади. 
1
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. –№14, – 213-
модда. 


76 
Қонунчилик палатаси фаолиятини самарали ташкил этиш, 
қўмиталар ишини мувофиқлаштириб бориш, қонун лойиҳаларини 
тайёрлаш ишини режалаштириш масаласини дастлабки тарзда кўриб 
чиқишни ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Спикери
унинг ўринбосарлари, фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг 
раҳбарлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раисларидан 
иборат таркибда Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади
1
.
Қонунчилик палатаси Кенгаши қонун лойиҳасини кўриб чиқиш 
учун қабул қилингандан сўнггина Қонунчилик палатаси мажлисида 
умумий кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича қарор чиқаради ва 
муддатини белгилайди. Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонун 
лойиҳаси ва унга доир материаллар билан қуйидагиларга юборади: 
1) Қонунчилик палатаси қўмиталарига; 
2) депутатлар бирлашмаларига; 
3) манфаатдор қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига; 
4) давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мутахассислар ва 
олимларга.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти қонун лойиҳасини 
биргаликда тайёрлаш тўғрисидаги таклиф билан бошқа қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқи субъектига мурожаат қилиши мумкин. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, 
нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар эса ўз
таклифларини қонунчилик
ташаббуси ҳуқуқи субъектлари кўриб чиқиши учун киритиш 
ҳуқуқига эга
2
.
Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҳузурида Қонунчилик 
палатаси девони ходимлари орасидан уч кишидан иборат таркибда 
киритиладиган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича 
мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилади. 
Шунинг билан биргаликда қонун лойиҳасини тайёрлаш учун 
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан ишчи гуруҳ 
(комиссия) тузилиши ҳам мумкин. Ишчи гуруҳ таркибига 
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари юридик хизматининг 
вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар, 
давлат қўмиталари, бошқарув соҳа вакиллари, бошқа манфаатдор 
1
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни 6-модда // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003. –№9-10, – 136-
модда; “Халқ сўзи”, 2003. –№206; ЎР ҚҲТ, 2003. –№19, – 167-модда.  
2
“Қонунчилик лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-модда, 1-қисми //Халқ сўзи, 
2006. –№201; ЎР ҚҲТ, 2006. –№41, – 406-модда. 


77 
давлат органлари, илмий муассасалар, нодавлат ташкилотларнинг 
вакиллари ҳамда фуқаролар киритилиши мумкин. Қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қонун лойиҳаларини тайёрлаш учун 
зарур бўлган материаллар, статистик ва бошқа маълумотлар, 
маслаҳатлар, тавсиялар ҳамда эксперт хулосаларини вазирликлар, 
давлат қўмиталари ва идоралардан олишга ҳақлидирлар. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қонун лойиҳасини 
тайёрлашда қонунчилик ҳолатини ва ҳуқуқнинг қўлланилиш 
амалиётини ўрганиши, халкаро тажрибани ҳисобга олиши ҳамда 
жамоатчилик фикрини ўрганиши лозим. Шунингдек, улар қонун 
лойиҳасини бошқа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, 
манфаатдор давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, илмий 
муассасаларга тақриз учун юборишлари ҳам мумкин. 
Қонун лойиҳаси лўнда, аниқ, оддий ва равон тилда, нормаларни 
турлича 
изоҳлашни 
истесно 
этадиган 
тарзда 
юридик 
атамашуносликка риоя қилган ҳолда баён қилинади. Эскирган ҳамда 
кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий 
таққослашлар, 
сифатлашлар, 
киноялар 
қўлланилишига 
йўл 
қуйилмаслиги керак. Лекин, қонун лойиҳа матнларида тушунча ва 
атамалардан, ҳаволалардан фойдаланилиши мумкин. 
Қонун лойиҳаси устидаги иш тугалланганидан сўнг унинг 
сифатига баҳо бериш учун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи 
субъектларининг қарорига биноан лойиҳа ҳуқуқий, иқтисодий, 
молиявий, илмий-техник, экологик ва бошқа турдаги экспертлардан 
ўтказилиб, тегишли хулосалар олиниши ҳам мумкин
1
. Бу ҳолат 
албатта, қонун лойиҳасининг аниқ ва пухта бўлишига асос бўлади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling