Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
1) Меъёрий ёндашув намоёндаларининг фикрича, қарорлар қабул
қилиш жараёни – оқилона мақсад қўйиш ва унга эришишнинг энг мақбул воситаларини илгари суришга хизмат қилади (Р. Абелсон, А. Леви). Бундай қарашлар инсонни ўзи учун мақбул, фойдали ва самарали қарорлар қабул қилишга қодир онгли мавжудот сифатида тушинишдан келиб чиқади. Шундай қилиб, қарорлар қабул қилиш жараёни мавжуд муаммони ўрганиш, уни баҳолаш, бирор қарорга келиш ҳамда кутилаётган ижобий натижага эришиш билан боғлиқ ҳаракатларни бир-бири билан узвий боғлайди. 2) Феъл – атвор ёндашуви намоёндаси Г. Саймон инсон олдида турган мақсадни ниҳоятда мураккаб деб билиб, уни муайян услублар ёрдамида тавсифлаб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Боз устига, муаммонинг ечимини берадиган усулларнинг муқобиллари шу қадар кўпки, инсон уларнинг барчаси билан танишиш, уларни англашга ожизлик қилади. Шу боис, қарорлар қабул қилиш вазиятга боғлиқ жараён бўлиб, муайян муаммонинг ўзгаришига қараб уни ҳал қилиш воситалари ҳам ўзгаради 2 . Бироқ амалиётда, кўпинча, ҳар иккала модел афзалликларини ўзида ифодаловчи яхлит ёндашувдан кенг фойдаланилади. Бизнинг нуқтаи назаримизга кўра, меъёрий ёндашув жамиятнинг бугунги босқичи учун энг маъқулидир. Чунки, муаммо ечими учун энг маъқул ва қулай усуллардан бири танлаш бу қарор қабул қилиш моҳиятини ёритиб беради. Ва бу самарали ва фойдали қарорлар қабул қилиш имконини беради. Бошқа томондан олиб қараганда, феъл- атвор ёндашуви ҳам ўзининг аҳамиятига эга. Сиёсий ҳокимият бошқарувчиларнинг шахсий таъсирлари орқали амалга ошади ва қарорлар қабул қилиш қоидалари ва тадбирларининг назорат ҳамда тартибга солишига қарамай бу жараёнга тасодифийлик, олдиндан башорат қилиб бўлмаслик элементларини киритади. Охир-оқибатда эса, қарорлар қабул қилиш жараёни оқиллик ва нооқиллик, тузилма ва ҳокимият институтларининг ўзаро алоқалари оқилона уюштирилганлиги ва бошқарувчиларнинг анчагина субъективлигини билдиради. 1 Умарова Н., Исломбеков У. Сиёсий технологиялар: ўқув қўлланма. – Т.: Академия, 2007. 45- б. 2 Панкетт Л., Хейли Г. Выработка и принятие управленческих решений. – М., 1984. 18 Бу каби ёндашувлар бошқарув жараёнининг икки томонлама табиатини акс эттиради. Бир томондан, улар бошқарув институтлари ва органлари, қарорлар қабул қилиш регламенти ва тадбирлари, техник ходимлари роли ва бу жараёнда банд бўлганларнинг барчасини моддий таъминлашнинг аҳамиятини, бир сўз билан айтганда, одамлар сиёсий фаолиятининг бу шакли акс этувчи оқиллиги, технократизмни билдирувчи ташқи ва ички омиллар аҳамиятини таъкидлашади. Бошқа тарафдан, бу жараёнда, одатда бошқарувчиларнинг шахсий тажрибаси, сезгилари, билимлари, шахсий алоқалари ҳукмронлик қилади. Яна жамиятда қарорларни қабул қилишнинг тўлиқ назорат қилиш қобилиятига эга бирор бир ягона гуруҳ мавжуд бўлмаганлиги сабабли бу жараён доимо “рақобатдаги қадриятларнинг келишуви ва ярашувини” 1 билдиради ва бу ишдаги субъективизм ролини оширади, холос. Сиёсий қарор қабул қилишда яна бир бошқа ёндашувлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни учга ажратиш мумкин: 1) Интуитив қарор. Бундай турдаги қарор ҳис-туйғу асосида қабул қилинадиган қарор ҳисобланади. Кўпинча ўрта қатлам раҳбарлари қарорлар қабул қилишда асосан муаммо бўйича тўпланган маълумотларга асосланса, юқори қатлам ҳис-туйғуга таянади. 2) Фикрлаш асосида қабул қилинган қарор. Бундай қарорлар гоҳида интуитивга ўхшаб кетади. Чунки, улар яққол кўринмайди. Фикрлаш асосида қабул қилинган қарор тажриба ва илмга асосланган танловдир. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling