Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Қарорлар қабул қилиш босқичлари.
1
Ишлаб чиқилган ва 
мувофиқлаштирилган “кун тартиби” асосида ривожланишнинг 
сиёсий мақсадлари ва уларга эришиш йўллари баён этилади. 
Мақсадлар узоқ ва яқин муддатли, оралиқ ва якунловчи, биринчи ва 
иккинчи даражали бўлиши мумкин (А. Нагель). Бундаги бош масала 
– амалий мақсадларни баён этишдир. Улар ҳукумат баён этаётган ва 
1
Пугачев В. П., Соловьев А. И. Введение в политология. – М.: Аспект пресс, 2000. – С. 397. 


21 
асосан, ижтимоий фикрга, вазифаларга қаратилган мақсадлардан 
фарқ қилиши мумкин. Амалий мақсадлар йўл қўйиш самара ва 
мувофиқлик талабларига мос келиши зарур (Рост, кўпинча 
мақсадларни баён этиш “чекланган рационаллик”ка (Г. Симон) 
йўлиқиши, яъни бошқарувчилар ҳаммасини, ҳатто қарорлар қабул 
қилиниши натажасида юзага келадиган энг йирик оқибатларни кўра 
олмаслиги мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Бунинг устига, ўтиш 
даврларида ижтимоий жараёнлар мавҳумлиги шароитида самарали 
қарорлар умуман бўлмаслиги ҳам мумкин). 
Одатда сиёсий мақсадлар уч турдаги институтлар кесишишида 
шаклланади. Булар: давлат ҳокимиятининг расмий органлари, 
манфаат гуруҳлари ва жамоатчилик механизмларидир. Аммо, бу 
жараёнда марказий ўринни доимо давлат олий органлари эгаллайди 
чунки, бу ерда барча сиёсий кучлар босими шакллари тўқнашади. 
Шунинг учун, сиёсий мақсадларни баён этиш механизми унитар 
давлатларда, унитар бошқарувли яримпрезидентлик давлатларида, 
парламент - федерал тузилишли жамиятларда муҳим жиҳатлари 
билан фарқ қилади ва ҳ.к. 
Турли сиёсий кучлар таъсирини ҳисобга олиб, шунингдек, давлат 
бошқаруви институтларининг мураккаб тузилиши туфайли (уларда 
ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг турли сегментлари 
муаммога, одатда, турлича ёндашадилар) сиёсий мақсадлар, аксарият 
ҳолларда, зарур натижаларга эришишнинг бир неча йўлини таклиф 
этувчи ёки бир мақсадни турли усуллар билан амалга оширишни 
назарда тутувчи муқобил кўринишда баён этилади. Д. Дьюи 
таъкидлаганидек, “оқилона сиёсат” – вариантларни танлаш (ҳар бир 
ҳолда эҳтимол қилинаётган фойда ва сарфлар баҳосини тақозо этиш) 
билан иш кўради, “ҳа-йўқ” вазияти билан эмас.
Умуман, бу босқичда қарорларни баён этиш ва қабул қилиш 
олий 
ҳокимиятнинг 
марказлашганлиги 
(марказлашмаганлиги) 
даражаси билан ва унинг бошқарув маҳаллий органлари ҳуқуқларига 
нисбатан устунликлари, партиявий ва давлат тузилмалари ўзаро 
таъсири, қонунчилик ва ижроия ҳокимияти бузилганлиги даражаси 
ҳамда улардаги элиталар ваколатлари 
мувозанати, давлат 
бюрократияси фаолияти устидан ижтимоий назорат шаклларининг 
ривожланганлиги ва ҳ.к.ларга боғлиқ. 
Танланган фаолият турининг табиати ва долзарблиги қарор қабул 
қилувчи муайян шахсга ва муаммоли вазиятнинг давомийлигига 
боғлиқ. 


22 
Қарорларни муайян шахслар (сиёсатчилар, давлат хизматчилари) 
ва гуруҳий субъектлар (расмий ва норасмий) қабул қилишлари 
мумкин. Ҳар иккала томонда ҳам ижобий ва салбий жиҳатлар бор. 
Масалан, гуруҳлар томонидан қабул қилинган қарорлар, одатда, анча 
пухта ўйланган бўлади. Айни вақтда, уларни муаммоли вазиятга 
муносабати жуда секинлик билан ишлаб чиқилади, бу эса, инқирозли 
вазиятларда жуда салбий оқибатларга олиб келади. Айтиш жоиз 
бўлса, гуруҳий субъектларда масъулият парчаланиб кетади. Бу 
айниқса, халқ қўллаб-қувватламайдиган қарорлар қабул қилишда 
аниқ кўринади. Махсус тадқиқотлар кўрсатишича, бошқарувчи гуруҳ 
муайян миқдор стандартларига жавоб бериши зарур. Уларга риоя 
қилмаслик ички гуруҳлар пайдо бўлишига, ўз навбатида буларнинг 
кураши мунтазам равишда қарорлар қабул қилинмаслигига олиб 
келиши мумкин. 
Алоҳида сиёсатчилар қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий 
масъулиятни зиммаларига олганликлари туфайли мақсадларга 
эришишда изчиллик ортишига туртки берадилар. Шу билан бирга, 
муайян шахс фаолияти турли яширин таъсирларга доимо кўпроқ 
мойил бўлади. 
Бунинг устига айрим сиёсатчилар учун ўз имиджлари устида 
ишлаш, гуруҳлари ўртасида (ҳокимият таркибида ўз мавқеини сақлаб 
қолиш мақсадида) ҳаракат қилиш бошқарув ташвишлари билан 
шуғилланишдан афзалроқ. Р. Вагнер таъкидлаганидек, сиёсатчилар, 
уларнинг ҳокимлик мақомларига кам таъсир кўрсатувчи йирик 
сиёсий қарорлар қабул қилишдан кўра, тақсимот жараёнларида 
иштирок этишга кўпроқ мойилдирлар. Муайян сиёсий қарорлар қабул 
қилишда маълум шахсдаги ваколат ва малака ўртасидаги зиддият 
кучлироқ намоён бўлади. 
Муайян тарзда гуруҳий ва индивидуал бошқарув субъекти 
фаолиятидаги 
фарқларни 
интеллектуал 
мадад 
тузилмалари 
(маслаҳатчилар, ёрдамчилар) камайтиради. Улар илмий-таҳлилий 
функцияларни бажариб, энг маъқул қарорлар қабул қилинишига 
ёрдам берадилар. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling