Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
Бешинчидан, парламент фаолиятига оид камчиликларга айрим
депутат ва сенаторлар ўз вазифасини тўғри англаб етмагани ҳам сабаб бўлмоқда. Шундай парламент вакиллари ҳам борки, ўтган қарийб икки ярим йил мобайнида муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари ва масалалар бўйича бирон марта ҳам маъруза қилмаган, уларга муносабат билдирмаган ёки маъруза юзасидан чиқишлар қилмаган, улар фақатгина кўр-кўрона овоз бериш билан шуғулланади. Олтинчидан, Олий Мажлис палаталарининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор энг долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Еттинчидан, парламент палаталари фаолиятида мазкур муаммолардан ташқари яна бир қанча муаммолар мавжуд. Лекин, афсуски, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмаяпти. Айрим раҳбарлар томонидан, “бу масалаларни кўтарманглар, тинчгина юрайлик” қабилида иш юритишга қаратилган номақбул кайфиятдан мутлақо воз кечишимиз керак. Юқоридаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишда парламентнинг жамият ҳаётидаги нуфузи, роли ва имкониятларини кучайтирмоғимиз даркор. Шундагина парламентнинг давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи ҳамда сиёсий қарор қабул қилувчи ҳокимият органи сифатида мамлакатлар ҳаётида муҳим ўрин тутишига эришамиз. Бу эса давлат ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ҳамда амалга оширишда ҳокимиятнинг барча давлат идоралари, ижтимоий тузилмалар ҳуқуқий мақомини парламент томонидан қабул қилган сиёсий қарорларида белгилаб бериш орқали оширилади. Мамлакатимизни ривожлантириш стратегияси ҳақида гапирганда, шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, босқичма- босқичлик тамойилига бундан кейин ҳам қатъий амал қилган ҳолда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан давлат қурилиши ва бошқарув соҳаси бўйича таклифлар баёни: Парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини яхшилаш, хусусан, қабул қилинаётган қонунларда бошқа ҳужжатларга ҳавола қилиш ҳолатлари кўплигини қайд этиш лозим. 91 Мисол учун, 1992 йил 13 январда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3- модда 5-бандида “фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади” деб таъкидланади. Шундан келиб чиқиб, қонун қабул қилинаётганда ўзида барча кўрилаётган масалалар мужассам этиши ва содда, тушунарли тарзда ёзилиши лозим; Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тўлиқ юридик кучга эга бўлган ҳужжат қабул қила олиши учун депутатларнинг муайян қисми мажлисда ҳозир бўлиши ва овоз беришда иштирок этиши талаб қилинади. Қонунлар “Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан” қабул қилинади. Бу ерда мана шу “кўпчилик овоз” деган иборага аниқлик киритиш лозим. Зеро, парламентаризм тажрибасида бу борада аниқ мезонлар мавжуд. Жумладан, “нисбий кўпчилик”, “оддий кўпчилик”, “мутлақ кўпчилик” ва “малакали кўпчилик” тушунчалари қўлланилади. Нисбий кўпчиликда қонун лойиҳасининг у ёки бу вариантига афзаллик берилишини овоз бериш орқали аниқланади. Оддий кўпчилик овоз беришда иштирок этаётган депутатлар овозларининг ярмидан кўпини олиниши орқали намоён бўлади. Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатларидан 126 нафари мажлисда иштирок этаётган бўлса, улардан камида 64 нафари ёқлаб овоз бериши оддий кўпчилик асосидаги овоз бериш ҳисобланади. Мутлақ кўпчиликда эса, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қонун қабул қилиниши тушинилади. Масалан, мажлисда неча нафар депутат қатнашаётганлигидан қатъий назар, жами 150 нафар депутатдан камида 76 нафари ёқлаб овоз бериши мутлақ кўпчилик овоз бериши ҳисобланади. Малакали кўпчилик қонунни ёқлаб берилган овозларнинг кўп сони орқали аниқланади. Масалан, жами 150 нафар депутатларнинг камида 100 нафари ёхуд камида 2/3 қисми маъқуллаб овоз бериши малакали кўпчилик асосида овоз бериш ҳисобланади. Бугунги кунда фақатгина парламентда жиддий масалаларни ҳал этиш учунгина депутатлар ва сенаторлар малакали кўпчилигининг овози зарур бўлиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 29- моддасининг 2-қисми, “Ўзбекистон Республикаси Олий 92 Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасининг 2- банди ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасининг 5-қисмларига аниқлик киритиш таклифини билдирамиз. Парламентнинг юқори палатаси бўлмиш Сенат аъзолари ёши қўйи палата депутатларига нисбатан юқори бўлиши жаҳон тажрибасидан маълум. Масалан, АҚШда 30 ёш, Францияда 35 ёш 1 , Италияда эса 40 ёш чегара этиб белгиланган. Биз ҳам миллий хусусиятларимизни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистонда Сенат аъзолигига ёш цензини 25 ёшдан 30 ёшга қадар кўтариш лозимлиги ҳақидаги фикрни илгари сурмоқчимиз. Гап шундаки, ўзбек заминида давлат ва жамиятни бошқаришга ҳамиша ёши улуғ инсонлар, халқ ўртасида катта обрў-эътибор қозонган, тажрибали кишилар жалб қилинганлар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, миллий минталитетимиздан келиб чиқадиган бўлсак, 25 ёшли кишиларнинг Сенат аъзоси бўлиш имкониятлари ниҳоятда кам. Буни биз 2010 ва 2015 йиллари сайлов орқали шакллантирилган парламентимизнинг юқори палатасига оид ёш чегарасида кўришимиз мумкин. Хусусан, 2010 йилда шаклланган Сенат аъзоларининг энг кичик ёши 31 ёшни 2 , 2015 йилда 38 ёшни 3 ташкил этган. Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунининг 6-модда 1-бандидаги “йигирма беш ёшга тўлган” деган жумланинг ўрнига “ўттиз ёшга тўлган” деган жумла билан ўзгартиришни таклиф этамиз. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилишда масъул қўмита уни қабул қилиш мумкинлиги ёки Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қайтариш зарурлиги тўғрисидаги ўз хулосасини Қонунчилик палатаси Кенгашига юбориш муддати қонунда аниқ қилиб белгилаб қўйилмаганлиги қонун қабул қилиш жараёнининг янада чўзилиб кетишига, натижада умумдавлат ҳамда маҳаллий “касалликлар”га ўз вақтида даво-чораларини кўрмасликка олиб келади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Mажлис Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси 3- 1 http://mt.uz/uz/experience/frantsiya-parlamenti/ 2 Халқ сўзи, 2010. –№16 (4931), –1-2 б. 3 www.senat.uz/uz 93 бандида “Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча фракциялардан (депутатлар гуруҳларидан) фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади”, – деб кўрсатиб ўтилган. Шу мақсадда мазкур масъул қўмита ўз хулосасини Қонунчилик палатаси Кенгашига “белгиланган муддатда” тақдим этади деб ёзилган нормага аниқ бир муддатни киритиш таклифини билдирамиз. Шундай қилиб, ҳозирги замон парламентлари тажрибасини ўрганиш, қиёслаш асосида парламентларнинг қонунчилик жараёнини, умумий бўлган жиҳатлар ва уларнинг хусусиятларини англаб етиш, ижобий тажрибадан баҳраманд бўлиш мумкин. Парламентаризм институтлари тажрибаси икки палатали парламент тизимида бўлган Ўзбекистон учун ҳам фойдали бўлиши шубҳасиздир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling