Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Маҳаллий давлат ҳокимияти бу маъмурий ҳудудий бирлик 
даражасида амал қилувчи давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари 
тизимидир. Бунда муниципал кенгашлар ва аппарат бошқарув 
идоралари муҳим аҳамиятга эга. Улар ўз ваколатларидан келиб 
чиққан ҳолда фақатгина тегишли ҳудуддагина фаолият олиб боради. 
Шунингдек, ҳар бир мамлакатда маҳаллий бўғиндаги ҳудудлар 
турлича профектура, регион, муниципалитет, департамент, округ, 
шаҳар, туман, волость, тауншип ва виллидж каби номлар билан 
юритилади.
Айни пайтда маҳаллий ҳокимият конституциявий тузимнинг 
асосларидан бири бўлиб, бир томондан, мамлакатнинг маълум 
ҳудудида давлат функциясини амалга ошишини таъминловчи, 
иккинчи томондан, ҳокимиятни амалга оширишда фуқаролар 
иштирокини таъминловчи воситалардандир. Шу орқали давлат 
ҳокимияти мамлакатнинг барча ҳудудида фақат марказий органлар 
орқали эмас, маҳаллий органлар фаолияти орқали ҳам амал қилади.
1
Ғарб жамиятшунос олимлари маҳаллий ўзини ўзи бошқаришга 
доир тушунчаларнинг назарий жиҳатларини ҳам ишлаб чиққанлар. 
Биринчи назарияга биноан, “маҳаллий бошқарув” деганда, давлат 
бошқарувидан қуйидаги барча бўғинларни, “маҳаллий ҳокимият” 
деганда эса, “сайланган кенгаш ва унинг ижроия органлари 
воситасида ўз сайловчилари манфаатларини ифода этувчи ва ҳаракат 
қилувчи ташкилотлар” тушунилади. Шунингдек, “маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш” – “миллий бошқарувдан қуйи даражадаги демократик 
автоном бирликларнинг маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида 
жамоатчилик 
муаммоларининг 
аксарият 
қисмини 
мувофиқлаштириши ва бошқариши”дир. 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида иккинчи назария пайдо бўлди. Ушбу 
“умумий фаровонлик давлати” назарияси билан боғлиқ ҳолда, 
муниципал концепция ҳам вужудга келди. Муниципалитетлар 
жамиятнинг барча табақалари манфаатларини таъминловчи ва 
қўриқловчи ижтимоий хизмат кўрсатиш воситаси сифатида қаралди. 
Европа, Шимолий Америка ва Япония каби мамлакатларда 
1
Жўраев Б. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти: ҳуқуқий, ташкилий масалалар: Юрид. фан.номз... дисс. автореф. – Т., 
1999. 17-б. 


98 
муниципал кенгашлар мақоми ҳуқуқий жиҳатдан муниципал ижроия 
бошқарувидан юқори қўйилган. Уларнинг ваколатига маҳаллий 
бюджетни қабул қилиш, юқори ташкилотлар томонидан ҳал 
қилинмаган айрим масалалар бўйича меъёрий қарорлар қабул қилиш, 
маҳаллий солиқларни жорий этиш, шунингдек, кўпчилик давлатларда 
муниципалитетнинг ижроия раҳбарлик органларини ташкил этиш ва 
уларни назорат қилиш, маҳаллий референдумларни белгилаш каби 
ҳуқуқлар кирган.
АҚШ ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муниципалитетлар муҳим 
ўрин эгаллайди. Муниципал мактаблар, шифохоналар, кутубхоналар, 
санитария ишлари, сув билан таъминлаш, ҳиёбонлар, ёнғинга қарши 
хизматларни 
бошқариш 
асосан 
муниципал 
кенгашлар 
тасарруфидадир. Айрим мамлакатларда (масалан, Германияда) 
кенгашлар ўз ваколатларини ижроия органларига бериш ҳуқуқига 
ҳам эга
1

Собиқ СССР даврида қуйи бошқарув органларининг мазмуни ва 
вазифалари сохталаштирилган эди. Бу даврда қуйи бўғин ўзининг 
ҳуқуқий мақомини йўқотди. Уларнинг асосий фаолияти собиқ 
коммунистик партиянинг маҳаллий ташкилотларини қўллаб-
қувватлашдан, шунингдек, шўровий одатларни тарғиб қилиш, 
оилалардаги маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда 
коммунистик партиянинг “кўз ва қулоғи” бўлиб туриш каби 
вазифалардан иборат бўлиб келди.
Ўзбекистон 
мустақилликка 
эришгандан 
сўнг 
дастлабки 
кунларданоқ узоқ тарихий тажрибаларга, миллий анъаналарга 
таянган ҳолда илғор мамлакатлар тажрибасидаги ижобий томонларни 
ўрганиб, ўзининг давлат органлари тизимини қайта ташкил қила 
бошлади. Ўзбекистон ўз давлат органлари тизимини қайта ташкил 
қилар экан, ўзбек миллий давлатчилиги тарихий анъаналаридан 
фойдаланишга харакат қилди. Чунки, қайсики бир давлатда давлат 
органлари тизими кучли бўлса, ўша мамлакатда давлатнинг фаолият 
йўналиши ҳам ўз функцияларини амалга ошириши ҳам самарали 
бўлади
2
. Бу жараёнда марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув 
тузилмалари 
ва 
маъмурий 
органларининг 
вазифаларини 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги 
маърузасини ўрганиш бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2010. 31-б.
2
Бердиев С. “XXI асрда ижтимоий-сиёсий жараёнлар” (II қисм) // ЎзМУ ёш олимлар илмий-амалий 
конференцияси материаллари тўплами. – Т., 2008 йил 23 май. 


99 
ўзгартиришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш 
борасидаги ваколатларини, хўжалик тузилмалари фаолиятига 
бевосита аралашувини кескин қисқартиришга катта эътибор 
берилди... Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришидаги ролини жиддий 
камайтириш кўзда тутилган эди
1
. Шунингдек, амалга оширилган 
ислоҳотлар натижасида ҳозирги пайтда олий ҳокимият идораларидан 
тортиб маҳаллий бошқарув идораларигача иш юритиш она тилимизда 
амалга оширилмоқда
2

Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти 
тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти алоҳида ўринга эга. Маҳаллий 
ҳокимият органлари тизими вужудга келишида ҳокимиятнинг 
бўлиниш принципи ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга касб этади. Давлат 
қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифалар юртимизда 
қонуний асосда белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 11-моддасида давлат ҳокимиятининг тизими – 
ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига 
бўлиниши принципига асосланиши белгилаб қўйилган
3
. Унга 
мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис, Президент, 
Вазирлар Маҳкамаси, суд ҳокимияти ва маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари давлат ҳокимиятини амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримов 
томонидан эътироф этилган “янги уйни қурмай туриб, эскисини 
бузманг” деган тамойилларига амал қилиб, вакиллик органларининг 
вилоят, туман ва шаҳар бўғинлари сақланиб қолинди. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 99-моддасига мувофиқ вилоятлар, 
туманлар ва шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ 
депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органларидир
4
.
Демак, Конституциянинг бу моддасига биноан, маҳаллий давлат 
ҳокимиятининг вакиллик органлари вилоятларда, туманларда ва 
шаҳарларда ташкил этилади. Бу жойларда фақат ижроия ҳокимияти 
органлари – ҳокимликлар бўлиши назарда тутилади. Айни вақтда 
маҳаллий вакиллик органларига ҳам ижроия ҳокимияти бошлиғи – 
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. //Халқ сўзи, 2010 йил 12 ноябрь. 
2
Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. – T.: Маънавият, 2008. –86-87 б. 
3
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2015. – 5- б. 
4
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 
// Ўзбекистон 
Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1993. –№9, – 320-модда. 


100 
ҳоким раҳбарлик қилади, уларнинг раҳбарлиги асосан вакиллик 
органларининг ишини ташкил этиш ва йўналтиришдан иборат. 
Республикада миллий давлатчилик анъаналарини тиклашни кўзда 
тутиб ҳамда мураккаб ўтиш даврида қабул қилинган қонунларнинг 
бажарилишини таъминлай оладиган, сиёсий ва иқтисодий 
ислоҳотларни амалга оширишга қодир бўлган ижро ҳокимиятнинг 
самарали тизими яратилди. Маҳаллий ҳокимият органлари қайта 
ташкил қилинди – вилоят, туман ва шаҳарларда ҳокимлик институти 
жорий этилди (1992 йил 4 январь). 
Шунингдек, мустақиллик йилларида маҳаллий ҳокимиятни 
шакллантириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 
ижро ҳокимияти билан вакиллик ҳокимияти бир-биридан расман 
ажратилди. Ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларига бўйсунмайди, 
аммо Кенгаш олдида ҳисоб бериб туради. Шу билан бирга 
ҳокимларни жойларда ҳам вакиллик, ҳам ижро ҳокимияти 
органларига бошчилик қилиш ҳолатини вакиллик органлари 
ҳокимларга бўйсунади, деб тушунмаслик керак. Вакиллик органлари 
ҳокимларга бўйсунмайди, лекин вакиллик органлари ишини ташкил 
қилишга ҳокимлар бошчилик қилишлари белгилаб қўйилган
1
. Бундай 
ўрнатилган қўйи бошқарув механизмини айни ўтиш даврдаги давлат 
бошқарувининг 
барқарорлигини 
мустаҳкамловчи 
муҳим 
омилларидан бири деб ҳисоблаймиз. 
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, баъзи адабиётларда маҳаллий 
ҳокимият тушунчаси маҳаллий ўзини ўзи бошқаришдаги ҳокимият 
тушунчаси билан чалкаштириб юборилади. Бу тўғри эмас, маҳаллий 
ҳокимият бу давлат ҳокимиятиниинг қуйи бўғини ҳисобланади. 
Маҳаллий 
ўзини 
ўзи 
бошқариш 
фуқаролик 
жамиятининг 
институтларидан бири бўлиб, халқнинг Конституцияда белгиланган 
давлатни бошқаришдаги бевосита иштирокининг шаклидир. 
Ваҳоланки, мамлакатимизда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир 
манбаи экан, ҳар қандай халқнинг маҳаллий ҳокимияти деган 
тушунча тўғри ҳисобланмайди, чунки халқ ўз бирлигининг ифодаси 
сифатида давлат тузилмасини ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI бобида 
Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
фаолиятининг конституциявий асослари мустаҳкамлаб қўйилди. 
Мазкур қоида маҳаллий ҳокимият ва ижроия ҳокимияти 
органларининг тизимини, уларни ишини ташкил этиш тартибини, 
1
 http://www.uzvip.uz 


101 
уларнинг вазифаларини, ваколатларини ташкилий фаолиятининг 
шаклларини кўрсатиб берди.
Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг 
қонунларини, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти юқори 
органларининг қарорларини амалга оширадилар ҳамда республика ва 
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда 
қатнашади.
Конституциянинг 99-моддасида вилоятлар, туманлар ва 
шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари 
Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва 
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли 
масалаларни ҳал этадилар
1
деб белгилаб қўйилди. 
Конституцияда маҳаллий ҳокимиятнинг икки мустақил органга – 
вакиллик ва ижро ҳокимият органларига бўлиниши белгиланди. 
“Маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
тўғрисида” 
ги 
Қонуннинг 
1-моддасида “Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда халқ депутатлари 
Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир” деб аниқ 
белгилаб қўйилди.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 
депутатлар сайлови умумийдир. Сайлов куни йигирма бир ёшга 
тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
муқим яшаётган Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига 
эгадирлар
2

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар 
Кенгашларига 60 нафардан кўп бўлмаган, туман ва шаҳар 
Кенгашларига эса 30 нафардан кўп бўлмаган депутатлар беш йил 
муддатга сайланади. Маълумки, 1994 йил, 1999 йил, 2004 йил, 2009 
йил ва 2014 йилларнинг декабр ойларида халқ депутатлари вилоят, 
туман (шаҳар) Кенгашларига кўппартиявийлик, муқобиллик асосида 
сайловлар бўлиб ўтди. Бу сайловлар фуқароларнинг сиёсий 
маданиятини оширишда муҳим омил бўлди. 
1992 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий 
ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида” Қонун қабул 
қилинди. Мазкур қонунга мувофиқ, республиканинг ҳамма ҳудудида 
маҳаллий ижро ҳокимияти органи сифатида ҳоким лавозими таъсис 
этилди. Ҳокимлар фақатгина ижро ҳокимияти органларигагина эмас 
шунингдек, маҳаллий вакиллик органларига ҳам раҳбарлик 
қиладиган орган сифатида мустаҳкамланди. Ҳокимнинг ваколат 
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 
– 
Т.: Ўзбекистон, 2015. 
– 76 б. 
2
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 
Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008. 

№12, 
– 
637-модда.


102 
муддати беш йил бўлиб, у тегишли ҳудудда вакиллик органига ҳам, 
ижро ҳокимиятига ҳам бошчилик қиладиган мансабдор шахс 
ҳисобланади. 1992 йилда Тошкент шаҳрида ва 12 та вилоятда, 159 та 
қишлоқ тумани ва 18 та шаҳар туманида ҳамда 120 та шаҳарда 
ҳокимлар тайинланди ва тасдиқланди, уларнинг аппарати – 
ҳокимиятлар тузилди
1

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасида
2
маҳаллий давлат ҳокимиятининг ваколатлари белгиланган. Бу 
ваколатларга қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқаролар-нинг 
хавфсизлигини таъминлаш; ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва 
маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни 
ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан 
ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш; маҳаллий коммунал 
хўжаликка раҳбарлик қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; норматив 
ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш 
киради. 
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини 
яккабошчилик асосида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари эса 
коллегиал тарзда амалга оширадилар. Ҳокимлар ўзига берилган 
ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, 
муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор 
шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган 
қарорлар қабул қилади. 
Ўзбекистон маҳаллий ҳокимияти органлари қуйидаги меъёрий 
ҳужжатларга асосан фаолият юритади: Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси; “Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият 
органларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикасининг 1992 йил 4 январдаги қонуни; “Маҳаллий давлат 
ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни; Халқ 
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари “Иш тартиби”; 
доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом; бошқа меъёрий қонун 
ҳужжатлар. Ушбу меъёрий ҳужжатларнинг хусусиятларидан бири 
шундан 
иборатки, 
ҳамма 
поғонадаги 
маҳаллий 
ҳокимият 
органларининг фаолиятини ягона қонун ҳужжатлари асосида 
тартибга солиб туради.
1
 http://www.uzvip.uz 
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 
– 
Т.: Ўзбекистон, 2015. 
– 76 б.


103 
Маҳаллий ҳокимият органларининг ҳозирги тизими, вакиллик ва 
ижро ҳокимиятининг мустақиллиги бирини ўрнини иккинчиси 
босмаслиги, бирининг ваколатини иккинчиси амалга оширмаслиги, 
қоидасига асосланади. Бу ҳокимиятининг бўлиниш принципига 
мосдир. Шунинг учун тажрибада учраб турадиган вакиллик 
ҳокимияти органлари ўз ихтиёридаги баъзи ваколатларни ижро 
ҳокимиятига бериш тартибини максадга мувофик эмас, деб 
ҳисоблаймиз. Чунки, бу аста-секин вакиллик ҳокимияти органлари 
ваколатларини ижро ҳокимияти органлари эгаллаб боришига олиб 
келади
1
.
Шуни айтишимиз ўринлики, бугунги кунда давлат органлари 
тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар амалда ўз исботини 
топмоқда. Бу жараёнда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 
олиб борилаётган регионал сиёсатининг якуний акти ҳисобланган 
қарорларнинг нечоғли тўғри ва аниқ қабул қилиниши муҳим аҳамият 
касб этмоқда.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling