Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Маҳаллий ҳокимият органларида қарорлар қабул қилиш 
жараёнларида самарадор сиёсий технологияларни қўллаш. 
Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, ҳар қандай давлатга марказий 
ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги ҳаётий муҳим муносабатларни 
тартибга соладиган, марказ ва минтақаларнинг манфаатларининг 
оптимал мувозанатини таъминлайдиган механизм зарур бўлади.
Ҳар бир ҳудудга тегишли бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти 
вакиллик органларининг фаолиятида уларнинг самарали ишлашига, 
оқибатда эса, ижтимоий хизматларнинг сифатлироқ кўрсатилишига 
тўсқинлик қиладиган бир қатор муаммолар мавжуд. Масалан, ҳозирги 
даврда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг 
ҳудудидаги 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
тартибга 
солишдаги роли бирмунча сезиларсиз. Бу борада муҳим ҳисобланган 
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
қонуни ҳам уларнинг муайян ваколатларини очиб бермаган, уларнинг 
фаолиятини ташкилий ва захиравий таъминотининг шартлари тўлиқ 
белгилаб қўйилмаган. Ижтимоий хизматлар ҳар бир минтақадаги 
ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, муайян 
йўналтирилган ҳолатда ва оператив тарзда амалга оширилиши шарт. 
Шундагина, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг 
фаолияти янада фаоллашади ҳамда самарадорлик даражаси ошади. 
Юридик фанлари номзоди А. Дадашеванинг фикрича, маҳаллий 
даражада ваколатларнинг бўлиниши нуқтаи назаридан ҳозирги вақтда 
бирхиллаштирилган вилоят ва туман ҳокимиятларининг ташкилий 
тузилмаси оқилона кўринмайди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида турли даражадаги 
ҳокимиятлар ўртасидаги масъулият соҳаларини бўлиниши ўз аксини 
топмади, бу эса ижроия ҳокимиятининг турли даражаларида “ким 
нима учун жавоб беради” тушунчасининг мавҳумланишига олиб 
келади. Барча даражадаги ижроия ҳокимият органлари томонидан 
қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш амаллари борасида аниқ 
меъёрий стандартлар (ҳужжатлар) йўқ. Бу қарорларни қабул қилишда 
бюрократлашув учун кенг имконият яратади. Натижада маҳаллий 
ҳокимият вакиллик органлари фаолиятида қуйидагилар юзага келади: 
ноаниқлик ҳамда турли (табиатан ягона раҳбарликни талаб 
этувчи) 
бўлинмалар 
ўртасидаги 
бошқарув 
вазифаларининг 
тақсимланиши; 


108 
раҳбарнинг раҳбарлик вазифалари билан ортиқча юкланиши ёки 
юкланмаслиги; 
ҳокимият ходимларига ўзига хос бўлмаган вазифаларнинг 
юкланиши ва буларнинг натижасида хизматчилар бевосита 
вазифаларини тегишли равишда бажариш имкониятидан маҳрум 
бўлади
1

Шу 
сабабдан 
маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
вакиллик 
органларининг таркибий тузилишига катта эътибор бериб, марказий 
ва маҳаллий даражада бу органлар фаолият олиб борувчи шахсларга 
махсус курслар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бу ишларни 
муваффақиятли амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Мирзо 
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент 
давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари катта амалий 
ёрдам беришлари мумкин.
Айни шу соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва уни 
юқори даражага олиб чиқиш, шунингдек маҳаллий вакиллик 
органлари 
томонидан 
қабул 
қилинаётган 
қарорларнинг 
самарадорлигини ошириш мақсадида биз қуйидагиларни таъкидлаб 
ўтишни лозим деб топдик:
Кенгаш қарорлари уларнинг сессиялари ва мажлисларида етарли 
сондаги депутатлар қатнашганда, қарорлар овозга қўйилганда 
овозларни мўлжаллаган кўпчилиги билан қабул қилиниши, тўғри 
расмийлаштирилиши ва имзоланиши, ижрочиларга кўрсатилган 
муддатларда юборилиши лозим. Қарорларнинг ҳаётийлиги ва 
тежамкорлигини таъминлаш учун лойиҳаларни тайёрлашга қарорлар 
қабул қилиш тартибини билдирган мутахассислар ва манфаатдор 
ташкилотлар жалб қилиниши, депутатларнинг, жамоатчиликнинг, 
қуйи турувчи органларининг фикр ва мулоҳазалари эътиборга 
олиниши жуда муҳим; 
жамоатчиликни маҳаллий ҳокимият органлари қарорларини 
ишлаб чиқишга жалб қилиш Конституциявий тамойилдан келиб 
чиқадиган мажбурий қоида сифатида эмас, балки аҳоли 
манфаатларини акс эттириш воситаси деб қаралиб, бундан 
1
Дадашева А.А. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вужудга 
келиши ва ривожланиши (назария ва амалиёт): юрид. фан. номз.... дис. автореф. – Т.: ЎзМУ босмахонаси, 2008. 
13-14-бб. 


109 
жамоатчилик билан бир қаторда, маҳаллий ҳокимият органлари 
манфаатдор бўлишлари лозим
1
.
Маълумки, қонун устуворлигини ҳудудларда таъминлаш 
ваколати маҳаллий давлат ҳокимият вакиллик органларига берилган. 
Афсуски, бугунги кунда айрим жойларда “Маҳаллий давлат ҳокимият 
тўғрисида”ги қонунини ҳаётга тадбиқ этиш фаолияти етарли 
даражада такомиллашмаган. Ҳолбуки, қонунларни қўллашнинг 
субъектив бузилиши – жойларда ижроия ҳокимиятининг, ундан сўнг 
эса ҳуқуқ тартибот органлар ходимларининг ҳуқуқий ночорлигини 
келтириб чиқаради
2
. Шунинг учун халқ депутатлари Кенгашлари 
қарор лойиҳаларини тайёрлашни яхшилаш мақсадида иш олиб бориш 
ҳақидаги йўриқномаларда ва бошқа ҳужжатларда, қарорларни 
тайёрлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширувчи махсус 
чора-тадбирларни белгилаш лозим;
Қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлиги ошириш учун 
фақатгина давлат органлари, ташкилотлар, корхоналар иштирокида 
эмас, балки қарорларнинг қабул қилиш жараёнига нодавлат 
нотижорат ташкилотларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари, хусусий 
сектор вакиллари ҳамда бошқа фуқаролик жамиятни институтларини 
жалб қилган ҳолда қабул қилиш таклифини билдирамиз. Бу ўз 
навбатида қарорлар ижросига ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди. 
Чунки, мамлакат аҳолисининг асосий қисми хусусий сектор ҳамда 
жамоатчилик ташкилотларида фаолият юритаётган ҳозирги кунда 
айнан уларнинг иштироки қарорларнинг ижро этилиши ҳамда 
самарадорлигини ошишида ёрдам беради. 
Хулоса қилиб айтганда, бошқарув жараёнининг якунловчи 
босқичида бошқарув қарори маълум бир объектга бошқарув 
таъсирининг ўзига хос формуласи ролини ўйнайди. У маҳаллий 
ижроия органлари томонидан қабул қилинишида – асосланганлик, 
аниқ ифодаланганлик, реал амалга ошувчанлик, ўз муддатида 
бўлишлик, тежамкорлик ҳамда натижалилик каби бир қатор 
талабларга жавоб бериши муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда 
давлат бошқарувининг қуйи бўғинларида самарадор қарорлар қабул 
қилинишида 
вилоят, 
туман 
(шаҳар) 
халқ 
депутатлари 
Кенгашларининг ўрни ва роли ошиб бормоқда. Халқ депутатлари 
Кенгашларининг қарорлари билан ишлаш жараёнини қарор 
1
Дадашева А.А. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вужудга 
келиши ва ривожланиши (назария ва амалиёт): Юрид. фан. номз.... дис. автореф. – Т.: ЎзМУ босмахонаси, 2008. 
13-14-бб. 
2
Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор муносабатларига ўтишининг ўзига хос йўли.
– 
Т.: Ўзбекистон, 1993. .


110 
тайёрлаш, қарор қабул қилиш, қарор ижросини ташкил этиш ҳамда 
қарор ижросини текширишларга бўлиб ўрганишимиз мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling