Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Маҳаллий вакиллик органи томонидан қарорлар тайёрлаш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
2.3. Маҳаллий вакиллик органи томонидан қарорлар тайёрлаш
ва уни қабул қилишда партия гуруҳларининг иштироки Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимида маҳаллий вакиллик органлари салмоқли ўринга эга. Айниқса бунда ўзаро тийилиб туриш механизмини шакллантиришда ўзининг алоҳида функцияларига эга бўлганлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 1 , “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 2 , “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни 3 , “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни 4 , “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 5 , Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг намунавий регламенти 6 , доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом ва бошқа меъёрий қонун ҳужжатлар асосида олиб боради. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча тизимлари ягона бўлган асосий функцияларга эга бўлиб, уларни тегишли ҳудуд аҳолисини бирлаштириш, барча фуқароларнинг манфаатларини ифодалаш, уларни давлат, жамоат 1 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993. –№9, – 320-модда. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005. –№1, – 10-модда. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007. –№4, – 161-модда; 2008. – №12, – 637-модда. 4 Халқ сўзи, 2002. –№78. 5 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005. –№1, – 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008. – №12, – 640-модда. 6 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154–II-сонли Қарорига 1-илова. 111 ишларини бошқаришга кенг жалб этиш; тегишли ҳудудда ижтимоий- иқтисодий ривожланишнинг комплекслилигини таъминлаш; давлат хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилиш бўйича республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган бошқа масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш; маҳаллий ҳокимият органлари қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти идора органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ қилиш; тегишли ҳудудда қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, жамоатчилик фаолиятини бирлаштириш ва йўналтириш; қонунчиликни, ҳуқуқ- тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар ташкил этади. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари юқорида санаб ўтилган функцияларини амалга оширишлари бўйича якуний фаолият сифатида – қарорлар қабул қилади ва уларнинг ижросини таъминлайди. Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг қарорлари билан ишлаш жараёнини қуйидагиларга бўлиш мумкин: қарор тайёрлаш; қарор қабул қилиш; қарор ижросини ташкил этиш; қарор ижросини текшириш (назорат қилиш, таҳлил этиш). Маҳаллий Кенгашлар ваколатларига тааллуқли ҳар хил масалаларни тегишли ҳудудда ижро қилиниши мажбурий бўлган ҳужжатлар қабул қилиш билан ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 104-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси 1 ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 13- моддаси 2 га мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади 3 . Улар қабул қилаётган қарорларнинг самарадорлиги уларни синчковлик билан тайёрлашга ва тажрибада ишлаб чиқилган ва қонунчиликда кўрсатилган маълум талабларнинг бажарилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини ошириш ўз навбатида корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларини, меҳнат 1 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993. –№9, – 320-модда. 2 “ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001. –№1-2, –8-модда. 3 “Инсон ва қонун” газетаси, 2009 йил 21 апрел, 16-сон. 112 жамоалари вакилларини халқ депутатлари Кенгашлари ишига жалб этишни ҳам тақозо қилади. Уларнинг вакиллик органлари билан биргаликда турли қарорлар лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш, улар ижросини назорат қилиш ишларида фаол иштирок этишлари таъминланса, жамият бундан катта фойда кўради. Чунки, республикамизда янги инсонпарвар ислоҳотларнинг кўлами ва самарадорлиги фуқароларнинг сиёсий фаоллигига, уларнинг қабул қилинган қарорлардан қанчалик хабардор эканлигига, жамият ва давлатни бошқаришдаги иштироки натижаларига боғлиқ 1 . Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимликлар қарор лойиҳаларини тайёрлашни яхшилаш мақсадида иш олиб бориш ҳақидаги йўриқномаларда ва бошқа ҳужжатларда, қарорларни тайёрлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширувчи махсус чора-тадбирларни белгилайдилар 2 . Ижрони ташкил қилишнинг биринчи талаби бу қарорни ижрочиларга ва манфаатдор шахсларга ўз вақтида етказишдир. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига 3 мувофиқ, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатлар, жумладан қарорлар ва фармойишлар улар имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради, башарти, ана шу ҳужжатларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса. Манфаатдор орган ёки шахсларга қарорларнинг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади. Агарда қабул қилинган ҳужжат муҳим аҳамиятга эга бўлса, маълум жойдаги аҳолига бевосита алоқадор бўлса, у тўғрисида ҳамма фуқаролар таништирилиши шарт. Бундай ҳужжатлар ҳокимлик ходимлари доимий комиссиялари томонидан радио, маҳаллий матбуот, эълонлар, раҳбарларнинг чиқишлари орқали аҳолига етказилади. Депутатлар ўз сайлов округларида ҳам шу ишни амалга оширадилар. Маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда, қоида тариқасида, лойиҳани тайёрлаш юзасидан комиссиялар тузилади. Қарор лойиҳаларини тайёрлашга манфаатдор давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, айрим фуқаролар жалб этилиши мумкин. Иқтисодиётнинг алоҳида 1 Тўрақулов М. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда маҳаллий давлат ҳокимиятининг роли: Сиёсий фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 2006. 2 http://www.minjust.uz/ru 3 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993. –№9, – 320-модда. 113 тармоқлари, давлат бошқарувининг бошқа соҳаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга тегишли тармоқлар ёки бошқарув соҳаларининг ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралари жалб этилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишини мувофиқлаштириб туриш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Маҳаллий Кенгашлар қарорларни тайёрлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қўлланиш амалиётини ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича қуйидагиларни амалга оширади: лойиҳа мавзусига доир қонун ҳужжатларининг қўлланилиш тажрибасини ўрганади ва ҳисобга олади, ҳуқуқий тартибга солишга бўлган жамоатчилик эҳтиёжини, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ва шароитларни аниқлайди; давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларнинг тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ва улардан фойдаланади; бошқа давлатлардаги қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибасини ҳисобга олади. Қарор лойиҳасининг экпертизаси бўйича, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг юридик экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади. Киритилган лойиҳанинг сифатига баҳо бериш учун норматив- ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг қарорига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси бошқа хил (иқтисодий, молиявий, илмий-техникавий, экология ва ўзга) экспертизадан ҳам ўтказилиши мумкин. Экспертлар сифатида тегишли лойиҳани тайёрлашда илгари бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва шахслар жалб этилади. 114 Қарорда уни амалга оширишнинг ҳуқуқий воситалари, шу жумладан молиялаштириш манбалари, рағбатлантириш, мукофотлаш ва назорат қилиш чора-тадбирлари кўрсатилиши мумкин. Қарорга уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадларини тушунтиришдан иборат бўлган муқаддима киритилиши мумкин. Норматив кўрсатмалар муқаддимага киритилмайди. Қарорларда норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга бўлган бандлар тарзида баён этилади. Бандлар кичик бандларга ва хатбошиларга бўлиниши мумкин. Ҳажм жиҳатдан йирик норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун жиҳатдан яқин бўлган моддалари (бандлари) параграфлар ва бобларга бирлаштирилади. Зарур ҳолларда боблар бўлимларга ва кичик бўлимларга бирлаштирилиши мумкин. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфлар сарлавҳаларга ва тартиб рақамларига эга бўлади. Қарорда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади. Қарорнинг бандларида унинг бошқа бандларига, шунингдек амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, уларнинг айрим қоидаларига ҳаволалар норматив кўрсатмаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учун қўлланилади. Қарорнинг расмий матни тегишли ҳоким томонидан имзо қўйиб тасдиқланади. Қабул қилинган қарор ўзининг қуйидаги реквизитларига эга бўлиши лозим: ҳужжатнинг тури ва номи; ҳужжат қабул қилинган жой, сана ва ҳужжат рақами; тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имзо қўйиб тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахсларнинг фамилияси, лавозими ва имзолари. Қарорлар халқ депутатлари Кенгашларининг сессиясида очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорига асосан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин. Электрон овоз бериш тизимлари ўрнатилган залларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади 1 . Депутат ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади. Ҳар бир депутат бир овозга эга бўлади ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан “ёқлайман”, “қаршиман” ёки “бетарафман” деб овоз 1 “ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001. –№1-2, –8-модда. 115 беради. Овоз бериш вақтида ҳозир бўлмаган депутат кейинчалик овоз беришга ҳақли эмас. Очиқ овоз бериш овозлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган тақдирда овозларни санамасдан, агар ҳеч бир депутат бошқача тартибни таклиф этмаса ёки овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмаса, ўтказилиши мумкин. Сессияларда яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини ҳисоблаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Сессияда яширин овоз беришни бюллетенлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, овоз бериш учун зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси назорати остида тайёрланади. Яширин овоз бериш ўтказиладиган вақт ва жой, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади. Яширин овоз бериш бюллетенлар ёрдамида ўтказилганида саноқ комиссияси ҳар бир депутатга биттадан бюллетень беради. Бюллетенни тўлдириш депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бюллетендаги ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод фамилиясининг қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги крестик қўйиш, қарор лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни ёқлаб овоз бераётган бўлса, “қаршиман” деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қарорга (қарор вариантига) қарши овоз бераётган бўлса, “ёқлайман” деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади. Белгиланмаган нусхадаги бюллетенлар, шунингдек депутатларнинг хоҳиш-иродасини аниқлашга имкон бермаган бюллетенлар овозларни ҳисоблаб чиқиш вақтида ҳақиқий эмас деб топилади. Бюллетенга киритилган қўшимчалар овозларни ҳисоблаб чиқиш чоғида эътиборга олинмайди 1 . Агар сессияда электрон овоз бериш тизими ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, саноқ комиссияси овоз бериш бошланишидан олдин электрон тизимнинг созлигини текшириши ҳамда яширин овоз бериш учун депутатлар умумий сонига мос миқдорда карточкаларнинг тўлиқ комплектини рўйхатга олиши керак. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154–II-сонли Қарорининг 1-иловасидан 116 Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади, у комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Саноқ комиссиясининг маърузасига асосан халқ депутатлари Кенгаши яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади. Сессияда қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради. Халқ депутатлари Кенгашининг қарорлари унинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тегишли корхоналар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, мансабдор шахсларга ва қуйи турувчи ҳокимликларга тарқатилади. Тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сессияда қабул қилинган қарорлар ва бошқа муҳим қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади 1 . Шу билан биргаликда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор қила олиши келтирилган. Бироқ, ушбу ҳужжатларни бекор қилиш тартиби, унинг механизмлари қонунчиликда ўз аксини топмаганини қайд этмоқчимиз. Яъни, ҳоким қарорларини бекор қилиш ташаббуси ким томонидан билдирилиши, қайси тартибда бекор қилиниши, уни бекор қилиш билан боғлиқ сессияда ким раислик қилиши каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш долзарб аҳамият касб этмоқда 2 . Жамоатчиликни маҳаллий ҳокимият органлари қарорларини ишлаб чиқишга жалб қилиш Конституциявий тамойилдан келиб чиқадиган мажбурий қоида сифатида эмас, балки аҳоли манфаатларини акс эттириш воситаси деб қаралиб, бундан жамоатчилик билан бир қаторда, маҳаллий ҳокимият органлари манфаатдор бўлишлари лозим 3 . Айни шу мақсадда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига бир нечта қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда: 1 http://www.senat.uz/uz/kengash/xalq-deputatlari-viloyat-tuman-shahar-kengashi-namunaviy-reglamenti. 2 Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари: давра суҳбати материаллари. – Тошкент: Baktria press, 2015. 68- б. 3 Дадашева А.А. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вужудга келиши ва ривожланиши (назария ва амалиёт): юрид. фан. номз.... дис. автореф. – Т.: ЎзМУ босмахонаси, 2008. 13-14 б. 117 1. Намунавий регламентнинг 3-моддаси, бешинчи қисми сифатида “Халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари, доимий Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling