Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


II боб. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

II боб. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА 
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
2.1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимининг 
 сиёсий ва ҳуқуқий асослари 
 
Дунё амалиёти шуни кўрсатмоқдаки – жойлардаги давлат 
бошқаруви органларига ҳудудий ривожланиш масалалари бўйича 
қарорларни қабул қилиш ва уларни якка тартибда амалга ошириш 
каби айрим вазифаларни ишониб топширишни назарда тутувчи 
давлат 
бошқаруви 
тизимини 
марказлаштиришдан 
чиқариш 
концепциясини илгари суриш ёндашуви оммавийлашиб бормоқда. 
Ушбу ҳолатда, ривожланишни кўзда тутувчи марраларга етишиш 
томонидан қарайдиган бўлсак, жойларда самарали давлат бошқаруви 
нафақат давлат бошқарув институтлари орасидаги ўзаро алоқанинг 
яхшиланишига, балки шунингдек, барқарор ва самарали ҳудудий 
ривожланишга олиб келади. Натижада, айнан вилоят ва туманлардаги 
давлат бошқарув органларининг ривожланиш сиёсатида замонавий 
ёндашувларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишда кенг оммани жалб 
этган ҳолда керакли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга 
оширишни талаб этувчи жаҳон талабларига ўз вақтида жавоб бера 
олиши, ҳудудларнинг келажакдаги иқтисодий ва ижтимоий 
ривожланиш даражасини белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан 
маҳаллий давлат ҳокимиятининг ўрни ва аҳамияти муҳимдир. Биз 
маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида фикр юритишимиздан аввал, 
ҳокимият тушунчаси, давлат ҳокимияти ўзи нима ва унинг давлат 
бошқарувидаги вазифаси ва аҳамияти қандайлигини англаб 
олмоғимиз даркор. 
Ҳокимият тушунчаси илмий адабиётларда кўп қўлланиладиган 
тушунчалардан биридир. Ҳар бир аниқ холатда ва шароитда бу 
тушунча ўзига хос маъно ва мазмунга эга бўлади. Мутахассисларнинг 
фикрича, “ҳокимият” категорияси – таърифлаш, тушуниш ва 
тушунтириш қийин бўлган тушунчалар сирасига киради. Айни чоғда, 
“ҳокимият” тушунчасига аниқ таъриф бериш нафақат назарий, балки 
амалий аҳамиятга ҳам эгадир.
Мавжуд илмий адабиётларда мазкур тушунчага берилган 
таърифларнинг таҳлили натижасида “ҳокимият” категориясини
унинг сиёсий моҳияти нуқтаи назаридан қуйидагича таърифлаш 
мумкин: “ҳокимият” бу кишилар, ижтимоий гуруҳлар ҳамда 


95 
синфларнинг фаолиятига, хулқ-атворига, ҳаракатларига, иқтисодий-
сиёсий, ғоявий, ижтимоий механизмлар, шунингдек куч ишлатиш, 
зўрлик қилиш, ишонтириш, қобилиятлари билан таъсир этувчи 
фаолиятнинг алоҳида шаклидир
1

Демократик жамиятда қонун заминида иш кўрувчи ҳокимиятнинг 
обрўйи баланд бўлади ва кишилар бундай жамиятга жазо 
таҳликасидан 
эмас, 
балки 
унинг 
хатти-ҳаракатларини 
маъқуллаганликлари туфайли бўйсунадилар. Ҳокимият кишиларнинг 
юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари ва одатларига қонуний асосда 
таъсир ўтказиш имкониятидир.
Жамият ва давлат ҳокимият органлари ўзаро ҳамкорлик асосида 
бир-бирига таъсир ўтказади. Давлат ҳокимияти органлари жамиятда 
тартиботни таъминлайди ва кишиларни бирлаштирувчи ғояларни 
ишлаб чиқади. Ҳар бир ҳокимият органининг ваколатлари ҳокимият 
ваколатлари доирасидан четга чиқиш, уни суистеъмол қилиш ва 
давлат ҳокимиятининг бошқа органлари фаолият соҳасига 
аралашишнинг олдини олиш мақсадида ниҳоятда аниқ қилиб 
белгилаб берилади.
Давлат ҳокимияти бу ижтимоий ҳодиса бўлиб, у давлат 
ҳудудида кишилар ўртасида турли ижтимоий муносабатларни 
тартибга солиб, унинг вазифаларини амалга ошириб, давлатни ички 
ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилади. Давлат вазифаларини амалга 
оширишда халқнинг иродасини сиёсий ва ҳуқуқий нормалларда 
ифодалаб, уларнинг бажарилиши барча учун умуммажбурий бўлади. 
Бу нормалар давлатнинг турли ресурслари (зўрлик, куч, манипуляция 
ва вб.) билан амалга оширилади. 
Давлат ҳокимияти сиёсий ҳокимият сифатида қуйидаги 
белгиларга эга бўлади: 
Давлат ҳокимияти давлат механизмидан иборат бўлиб, бу 
мураккаб тузилишга эга. Чунки, бу механизм барча давлат органлари 
муассасалари ва корхоналарни ўзида бирлаштиради. Булар бир-бири 
билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳокимиятни амалга ошириб, давлат 
маъмурий кучига асосланади; 
Давлат механизмига кирувчи таркибий қисмлар – давлат 
органлари муассасалари ва корхоналари маъмурий ва ҳудудий 
белгиларга қараб тузилади; 
1
Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат / Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. 
Мустафоев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. 


96 
Давлат механизмига кирувчи бу таркибий қисмлар ўз аъзоларини,
яъни фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини амалга оширади ва 
кафолатлайди. 
Демак, давлат ҳокимияти бир - бири билан ўзаро боғлиқ бўлган 
муайян тузилмага бирлашган давлат ҳокимиятини амалга оширувчи 
давлат органларининг яхлит тизимидир. Бу ҳокимият кишилар 
ўртасидаги турли иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий 
ижтимоий муносабатларни амалга ошириб боради. 
Давлат органлари бир қанча белгилардан иборат. Биринчидан, 
давлат номидан унинг функцияларини амалга оширади. Иккинчидан, 
ҳокимият ваколатига эга, бу билан давлат корхоналари ва 
муассасаларидан фарқ қилади. Учинчидан, тегишли компетенцияга 
яъни вазифа, функцияларга, хуқуқ ва мажбуриятга эга. Тўртинчидан, 
маълум маъмурий тузилишига ва ҳудудий фаолиятга эга қонунга 
асосан ташкил топади ва сиёсий қарорлар чиқариб ишонтириш ва 
мажбурлаш чораларини қўллайди. 
Демак, “давлат ҳокимияти” тушунчасини сиёсий ҳокимиятнинг 
асосий шаклларидан бири сифатида, барча сиёсий жараён ва 
муносабатларда фаолият кўрсатувчи, таъсир этувчи ва тутиб 
турувчи ресурслар (ҳокимият органлари, армия, прокуратура...) 
орқали амалга ошириш фаолиятининг ўзига хос шакли деб қабул 
қилиш мумкин.
Ҳокимият давлат қандай бошқарув ва тузилиш шаклига эга 
бўлишидан қатъий назар ягона ҳуқуқий ва конституциявий меъёрлар 
билан белгиланади. Барча бошқарув ташкилотлари, пастдан 
юқоригача марказий ҳокимиятга бўйсунади ва маъмурий бўлим 
(ҳудуд)лар ҳисобланади. 
Маълумки, давлат органлари турли хил асосларга кўра 
таснифланади, жумладан: пайдо бўлиш услубларига кўра; ҳокимлик 
ваколатларининг хажмига кўра; компетенцияларининг кенглигига 
кўра ва ҳоказо. Ҳокимлик ваколатларини хажмига кўра давлат 
органлари олий ва маҳаллий органларга бўлинади. Давлатнинг олий 
органлари давлат ҳокимиятини бир мунча тўла равишда ифодалаб 
уни бутун ҳудудда амалга оширади. Давлатнинг маҳаллий органлари 
маъмурий-ҳудудий бирикмаларда ўз функцияларини амалга оширади 
ва уларнинг ваколатлари ҳам ушбу ҳудудларга нисбатан бўлади
1

Вакиллик давлат органларига қонунчилик ва маҳаллий 
ҳокимиятнинг вакиллик органлари киради. Улар аҳоли томонидан 
1
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т.: Адолат, 2007. 32- б. 


97 
сайланиш орқали шаклланади ва уларнинг номидан иш кўради ҳамда 
улар сайловчилар олдида жавобгардир (маъсулдир). Давлат 
ҳокимиятининг маҳаллий органлари вакиллик характерига ҳам эга 
бўлиб, тегишли маъмурий-ҳудудий бирикмаларда ҳаракат қилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling