Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим
ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлари эшитилаётганда халқ депутатлари Кенгашининг сессияда қатнашаётган депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз бериб, маъқулласа қарор тасдиқланган деб ҳисоблансин. Тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тегишлилиги бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдим этилади.” деган норма киритишни лозим деб топдик. Президент Ш.Мирзиёев ҳам ўзининг маърузаси 1 да “Айни пайтда маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларига тегишлича туман ёки шаҳар ҳокимлари, шунингдек, маҳаллий ижро органлари 1 Мирзиёев Ш. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 2017 й. 12 июль // www.uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya- maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017 137 раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдим этиш ҳуқуқини ҳам бериш керак, деб ҳисоблайман. Бу борада ҳар бир сиёсий партия гуруҳи ўз хулосасини бериши лозим. Яна бир таклиф – бундан буён вилоят ва республика миқёсидаги ижроия ҳокимияти юқори лавозимларига тайинлашда партиялар фикрини албатта инобатга олиш тартибини жорий этсак, нима дейсизлар?”- дея таъкидлаб ўтди. Зеро, Президент таъбири билан айтганда, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда 1 ; Ҳозирги даврда Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатларнинг маҳаллий давлат органлари тизими вакиллик (муниципал кенгаш) ва ижроия (аппарат) каби алоҳида-алоҳида қуйи бўғинларга ажратилган. Ғарбий Европа мамлакатларида XX асрнинг 70-йилларига келиб бошланган номарказлаштириш ислоҳотларининг ижобий мақбул жиҳатларини намуна асосида олиб, шу соҳани ривожлантириш даври етиб келди деб ҳисоблаймиз. Хусусан, мамлакатимизда “Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар орқали сиёсий тизимда ҳокимият дисперцияси амалга ошиб бормоқда. Айни шу даврда жойлардаги давлат ҳокимияти идораларининг мавжуд бўлган тизими вилоят ва туман бошқармаларининг икки томонлама бўйсуниши хусусиятига эга бўлиб, ҳам ҳокимиятга, ҳам тегишли вазирликка бўйсунади. Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида икки томонлама бўйсуниш бутун давлат ҳокимияти тизимининг муҳим қисми бўлган, чунки марказий идораларга назоратни амалга ошириш, маҳаллий идораларга эса хизматларни режалаштириш, молиялаштириш ва кўрсатиш ҳамда уларнинг устидан назоратни амалга ошириш имкониятини берар эди. Аммо, жамият ҳаётининг барча жабҳалари либераллашгани сари, бир томондан, вазирликларнинг (идораларнинг) ҳудудий бўлинмалари ва иккинчи томондан, маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги бошқарув юзасидан вазифалар аниқ тақсимотининг 1 http://uza.uz/oz/politics/onun-ustuvorligi-va-inson-manfaatlarini-taminlash-yurt-tara--07-12-2016 138 йўқлиги давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг ишида ноаниқликлар, номаълумлик ва такрорланишнинг сабабига айланмоқда. Шунингдек, маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, уларнинг мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаётдаги мақомини янада ошириш мақсадида, биз давлат ҳокимиятининг қўйи бўғинида вакиллик ва ижро этувчи ҳокимиятлар тизимини алоҳида-алоҳида этиб шакллантириш, унинг қонунчилик асосларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш таклифини билдирамиз; Давлат бошқарувининг қуйи бўғинида сиёсий ҳокимиятнинг марказлашувига йўл қўймасликка, уни чеклаш ва назорат этишга қаратилган тамойил киритилса мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Зеро, барча бўғинларда ҳокимиятнинг бўлиниши конституциявий, ҳуқуқий давлатнинг бош белгиларидан биридир. Бунда биз ҳар бир ҳокимиятнинг мустақиллиги, бир-бирига таъсир кўрсатиш механизмларидан бири ҳисобланган вето тизимини жорий этишни таклиф этган бўлардик. Яъни, маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинган сиёсий қарорларга ҳудудий бошқарув органлари раҳбар (ҳоким)лари томонидан вето қўйиш тартибини жорий этиш лозим. Бу эса ижроия ҳокимиятининг ҳудудий бошқарувдаги роли ва аҳамиятини, таъсирчанлик кучини сақлаб қолишда ҳам ресурс вазифасини ўтайди. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, давлат бошқарувининг қуйи бўғинларида самарадор қарорлар қабул қилинишида халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг ўрни ва роли ошиб бормоқда. Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари билан ишлаш жараёнини қарор тайёрлаш, қарор қабул қилиш, қарор ижросини ташкил этиш ҳамда қарор ижросини текширишларга бўлиб ўрганишимиз муҳим аҳамият касб этади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling