Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Биринчидан, бугунги кунда сиёсий партиялар ўз электоратига 
берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали 
бажармоқда, деб айтолмаймиз. Улар ҳанузгача мамлакатимиз 
ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам 
ўрнини эгаллай олмади. 
Сиёсий партиялар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 
фаолиятида партия фракциялари томонидан устувор мақсад ва 
вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва 
ташаббуслар деярли сезилмаяпти. Маълумки, нодавлат нотижорат 
ташкилотлар орасида фақат сиёсий партиялар ҳокимият учун 
курашиш ҳуқуқига эга. Лекин, шунга қарамасдан, улар ўртасида 
рақобат, фикрлар, позициялар хилма-хиллиги мутлақо сезилмаяпти. 
Ҳозирги вақтда сиёсий партияларнинг бошқарув аппаратларида 
ишчанлик муҳити деярли кўзга ташланмаяпти. Айниқса, сиёсий 
партияларнинг 
жойларда, 
туман 
бўлимларида 
ишлаётган 
ходимларининг фаолияти қониқарсиз аҳволда. Улар кўп ҳолларда 
электорат билан тизимли мулоқот ўтказиш у ёқда турсин, ўзининг 
асосий вазифаси нимадан иборат эканини ҳам билмайди. 
Иккинчидан, сиёсий партияларнинг дастурларини доимий 
такомиллаштириб бориш ишлари талаб даражасида йўлга 
қўйилмаган. 
Учинчидан, сиёсий партияларнинг аҳоли билан мулоқоти, 
тарғибот-ташвиқот ишлари, оммавий ахборот воситалари билан 
ҳамкорлигини ҳам етарли деб бўлмайди. 
Тўртинчидан, сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб 
бораётган ишлари, партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар 
қанотлари”нинг фаолиятини, афсуски, қониқарли, деб бўлмайди. 
Бешинчидан, кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар ҳам 
сиёсий партиялар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда. 
Олтинчидан, ўтган даврда Президент ҳузуридаги Давлат 
бошқаруви академиясида сиёсий партиялар аппарати ходимлари учун 
махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди. Уларга маърузачи 


159 
сифатида юқори давлат идораларининг раҳбарлари, хусусан, 
Қонунчилик палатаси, Сенат ва сиёсий партиялар раҳбарлари, олий 
ўқув юртлари ректорлари ва бошқа таниқли мутахассислар жалб 
қилинди. Бу – яхши амалиёт. Лекин бундай ўқишлар фақат 
Тошкентда бўлмаслиги керак. Ҳар бир вилоятдаги олий ўқув юртлари 
базасида жойлардаги партия ташкилотлари ходимларини ва маҳаллий 
кенгашлар депутатларини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил 
этиш лозим. Керак бўлса, пойтахтдаги мутахассислар жойларга 
бориб, дарс берсин. 
Еттинчидан, сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлардаги 
депутатлик гуруҳларининг таъсири мутлақо сезилмаяпти. Айтиш 
мумкинки, улар, кўп ҳолларда, номига фаолият кўрсатмоқда. 
Саккизинчидан, сиёсий партиялар ҳудудий кенгашларининг 
моддий-техник таъминоти кўп ҳолларда талаб даражасида эмас. 
Масалан, сиёсий партияларнинг 18 та туман кенгаши ўз биносига эга 
эмас, 62 та кенгашнинг биноси қониқарсиз ҳолатда
1

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, сиёсий 
қарорлар қабул қилишда нодавлат нотижорат жамоатчилик 
ташкилотларининг хусусан, сиёсий партияларнинг ўрни ва ролини 
ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб 
қолмоқда. Зеро, халқнинг ўз хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш, 
сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишдаги асосий восита бу 
жамоатчилик институти сиёсий партиялар ҳисобланади. Шундай 
экан, давлат бошқаруви соҳасида сиёсий қарорлар қабул қилиш 
жараёнларига жамоатчилик таъсири ва кузатувини амалга ошириш 
асосан сиёсий партиялар, аъзолар ҳамда унинг электоратига 
боғлиқдир.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling