Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Маҳаллий вакиллик органлари ва партия гуруҳларининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
Маҳаллий вакиллик органлари ва партия гуруҳларининг
қарорлар қабул қилишга оид фаолиятини янада такомиллаштиришга доир: Партия электорати манфаатларини ҳимоя қила олишини таъминлаш мақсадида сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлардаги демократик блоки, унга қарши мухолиф партия гуруҳларини шакллантириш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозим. Ўзаро мақсадга эришиш йўллари муштарак бўлган партияларнинг гуруҳлари ягона уюшмага (блокка) бирлашади. Бунда бошқа партия гуруҳлари билан ўз манфаат ва қарашлари юзасидан баҳс-мунозара ва тортишувлар олиб бориш орқали самарали қарорлар қабул қилинишига эришилади; Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида партия гуруҳини шакллантириш учун белгиланган миқдордаги депутатларига ҳамда туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашига бўлган сайловда энг кўп депутатлик ўринларига эга бўлган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир нечта сиёсий партияларга туман, шаҳар ҳокими номзодини 192 тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимига тавсия этиш ҳуқуқининг берилиши мақсадга мувофиқдир; Маҳаллий вакиллик органларида етарли миқдорда (камида беш нафар) ўрин эгаллай олмаган сиёсий партияларнинг кам сонли депутатларининг партия гуруҳларига уюшиши ёхуд мақсадга эришиш йўллари муштарак бўлган бошқа сиёсий партия гуруҳларига бирлашиши мумкинлиги каби масалаларнинг қонуний асосларини яратиш лозим деб ҳисоблаймиз; Маҳаллий ижроия ҳокимиятининг тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги доимий вакили лавозимини жорий этиш лозим. Ушбу вакил сессия кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ишларини, сессиялар оралиғида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот тайёрлаш ва депутатларни ҳабардор қилиб бориш, қабул қилинган қарорларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боришни ташкиллаштириш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари, партия гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби бугунги кунда ўз ечимини кутаётган вазифаларни амалга ошириш билан шуғилланади. Бундай тизим маҳаллий ижроия ва вакиллик оарганларининг ўзаро мунтазам алоқаларни мустаҳкамланишига, амалий вазифаларни ҳал этилишига муҳим хизмат қилади; Маҳаллий кенгашларнинг назорат фаолиятини тартибга солувчи қонун хужжатларида қатор бўшлиқлар мавжуд эканлигидан келиб чиқиб, “Вакиллик назорати тўғрисида”ги янги қонун ишлаб чиқишни лозим деб ҳисоблаймиз. Унда назорат олиб борувчи субъектлар (халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари), унинг объектлари (маҳаллий ижроия органлари раҳбарлари, унинг ўринбосарлари), назорат шакллари (тегишли тартибда ҳоким, молия бўлими раҳбари, солиқ бошқарма бошлиғи, прокуратура, ички ишлар бўлими бошлиқлари каби турли ташкилот ва муассаса раҳбарларининг долзарб масалалар юзасидан ҳисоботини эшитиш тартиби, муддатлари ва ҳоказо), сўров юборувчи субъектлар (маҳаллий кенгашда фаолият юритаётган партиянинг депутатлик гуруҳи сўрови ҳамда депутат сўровини алоҳида аниқ қилиб ёритиш ҳамда сўровни юборишнинг аниқ қонуний тартибини ишлаб чиқиш), маҳаллий кенгаш текшируви (тегишли ҳудуднинг энг муҳим манфаатларига дахлдор, унинг барқарор ривожланишига ўзининг салбий таъсирини ўтказувчи омилларни ўрганиш мақсадида кенгашдаги мавжуд доимий 193 комиссиялар томонидан амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш) каби масалаларни ёритиш мақсадга мувофиқ. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling