Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Маҳаллий ижроия органларида самарадор қарорлар қабул


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Маҳаллий ижроия органларида самарадор қарорлар қабул 
қилинишини таъминлашга доир: 
“Маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
тўғрисида”ги 
қонунинг 
24-моддасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳокимнинг ва 
қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос 
келмайдиган қарорларини бекор қила олиши келтирилган. Бироқ, 
ушбу ҳужжатларни бекор қилиш тартиби, унинг механизмлари 
қонунчиликда ўз аксини топмаганини қайд этмоқчимиз. Яъни, ҳоким 
қарорларини бекор қилиш ташаббуси ким томонидан билдирилиши, 
қайси тартибда бекор қилиниши, уни бекор қилиш билан боғлиқ 
сессияда ким раислик қилиши каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солиш долзарб аҳамият касб этмоқда; 
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси қонунининг 17 модда 5-қисми, 25
1
-моддасининг 8-
қисми ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг 
намунавий регламентининг 33-моддасига “Халқ депутатлари 
Кенгашларининг 
сессияларида 
ҳокимнинг 
тегишли 
ҳудудни 


191 
ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб 
масалалари 
юзасидан 
ҳисоботлари 
эшитилаётганда 
халқ 
депутатлари Кенгашининг сессияда қатнашаётган депутатлар 
умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз бериб, маъқулласа 
қарор тасдиқланган деб ҳисоблансин. Тегишли маҳаллий ижроия 
ҳокимияти органлари раҳбарининг қониқарсиз фаолияти ҳақида 
хулосалар тегишлилиги бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимларига тақдим этилади.” - деган норма киритишни лозим деб 
ҳисоблаймиз;
Маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг сиёсий қарорлар 
қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, уларнинг мамлакат сиёсий-
иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаётдаги мақомини янада ошириш 
мақсадида, биз давлат ҳокимиятининг қўйи бўғинида вакиллик ва 
ижро этувчи ҳокимиятлар тизимини алоҳида-алоҳида этиб 
шакллантириш, унинг қонунчилик асосларини ишлаб чиқишни йўлга 
қўйиш таклифини билдирамиз; 
Маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинган сиёсий 
қарорларга ҳудудий бошқарув органлари раҳбар (ҳоким)лари 
томонидан вето қўйиш тартибини жорий этиш лозим. Бу эса ижроия 
ҳокимиятининг ҳудудий бошқарувдаги роли ва аҳамиятини, 
таъсирчанлик кучини сақлаб қолишда ҳам ресурс вазифасини ўтайди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling