Монография тошкент-2018 Муаллиф


БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ


Download 164.11 Kb.
bet2/16
Sana12.02.2023
Hajmi164.11 Kb.
#1191923
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 qism

1БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ
ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ
МАНФААТЛАРИ


  1. Республикада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланншнинг шаклланншн ва такомиллашувн

Жаҳонда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) шаклланиши ва ривожланиш илдизлари энг қадимги аждодлар ижтимоий- турмуш даражалари ҳамда умумий маданияти тарихи билан узвий боғлиқдир. Буни қуйидаги ижтимоий меҳнат, ақл-заковат сифатлари билан боғлаш мумкин, яъни:

  • ОВ ва ҳарбий қуролларни ясаш, улардан мақсад йўлида фойдаланиш;

  • Буғ машиналарини (пороход, поезд, уйларни иситиш);

  • Электр, радио, телефон, кўриш, кузатиш (дурбин-бинокль, телескоп астрономия ускуналари) аппаратларини ихтиро қилиш;

  • Телевизор, кенг экранли техника воситаларини яратиш;

  • Учувчи аппаратларни (самолёт, дрижабль, ҳаво кемалари, сунъий йўлдошлар, космосга учиш ва ҳ.к.).

Табиийки бу жараёнларда ахборот-коммуникация технологиялари муҳим аҳамият касб этмоқда.
АКТ сиёсат, иқтисод, молия, савдо-тижорат, соғлиқни сақлаш, маданият, фан, санъат ва бошқа соҳаларга чуқур сингиб, тараққиёт ва рақобатчиликда устувор восита, усулларга айланди.
Узбекистан истиқлолида - АКТ ўзига хос фаолиятлари билан кундалик турмушимизга чуқур сингиб бормоқда. Компьютер, мобил ва қўл телефонлари, телевизор ва бошқа техник воситаларидан фойдаланмайдиган оилалар, ҳатто кичик ёшдаги болалар ҳам йўқ деса муболаға бўлмайди.
Республикада жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини янада кенгайтиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий-тарбиявий жараёнларини кенг тарғиб қилишда телерадио, матбуот, очиқ мулоқотлар тобора фаоллашмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” (30 июнь 2017 й.) ҳамда “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (3 июнь 2017 й.) қарорига 1-илова - “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш дастурида” ахборот технологияларидан мақсадли, самарали фойдаланиш масалалари эътиборга олинган. Бу эса барча давлат идоралари ҳамда жамоатчи ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан мақсадли фойдаланишни талаб этмокда. Бу ташкилий бошқарув фаолиятлар қуйи тармоқларда АКТни йўлга қўйишга сабаб бўлмоқда. Юқорида таъкидланганидек АКТ фаолиятлари қуйидаги соҳаларда кўпроқ намоён бўлмоқда (1-жадвал).


  1. Download 164.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling