Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Профессор
 
У саккиз ёшда эди. Шифохонадан телеграмма келди. Рус муҳожири 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
76
бўлган 
отаси 
инглиз 
тилида 
ўқий 
олмаганлиги 
сабабли 
янгиликни Моррининг ўзи маълум қилишига тўғри келди. У онасининг 
ўлими ҳақидаги хабарномани доскага чиқарилган ўқувчидек тутилиб-
тутилиб ўқиди. “Чуқур ҳамдардлигимизни билдирган ҳолда, сизга 
шуни маълум қиламизки...” — ўқишни бошлади Морри. Дафн 
маросими куни тонгда Моррининг қариндошлари Манхеттеннинг қуйи 
шарқий қисмидаги қашшоқ мавзеда жойлашган кўп қаватли бинонинг 
зиналаридан бирма-бир тушиб келди. Эркаклар қора костюм-шимда, 
аёллар эса бошларига қора тўр ёпинчиқ ташлаб олганди. Мактабга 
йўл олган қўшни болалар уларнинг ёнидан ўтганда Морри ерга қараб 
олар, чунки синфдошлари уни бу аҳволда кўриб қолишларидан уялар 
эди. Моррининг холаларидан бири – тўлачадан келган аёл уни 
бағрига босиб, саннай кетди: 
– Онасиз қолган болагинам, энди нима қиласан? Шу кунлар ҳам 
бормиди бошингда? Ҳолинг не кечади энди? 
Морри ҳўнграб йиғлаб юборди. Синфдошлари эса қочиб кетди. 
Қабристонда Морри онасининг қабрини тупроқ билан кўмишларини 
томоша қилиб турди. У ҳаётлигида бирга ўтказган бахтиёр онларни 
эслашга уринди. Онаси бетоб бўлиб, ётиб қолишидан аввал 
ширинликлар дўконини юритарди. Хасталикка чалинганидан кейин 
эса кўп вақтини ухлаш ёки деразадан ташқарига термилиб ўтириш 
билан ўтказарди; дераза ёнида у жуда нимжон ва ориқ кўринарди. 
Баъзан у ўғлига дориларини келтиришни айтиб қичқирарди, кўчада 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
77
тўп чангитиб юрган кичкина Морри ўзини эшитмаганликка соларди. 
Хаёлида, касалликка эътибор бермаса, у ўз-ўзидан йўқолиб 
кетадигандек туюларди. 
Болакай бошқа қандай усулда хасталикка қарши туриши мумкин? 
Моррининг отасини ҳамма Чарли деб чақирарди. У Рус армиясида 
хизмат қилишдан қочиб, Америкага келиб қолганди. У мўйначилик 
соҳасида ишлар, аммо тез-тез ишсиз қоларди. Тайинли ўқимаган, 
инглиз тилида базўр гапирадиган отаси ниҳоятда қашшоқ киши бўлиб, 
оила асосан давлат томонидан бериладиган моддий ёрдам ҳисобига 
кун кечирарди. Улар ширинликлар дўконининг орқа томонида 
жойлашган қоронғи, тор ва зимистон уйда яшарди. Пул фақат 
рўзғордаги энг керакли нарсаларга етарди, холос. Машинали бўлиш 
улар учун орзу эди. Баъзан бир оз пул ишлаб олиш 
мақсадида Морри укаси Девид билан одамларнинг уйи олдидаги 
зиналарни беш центга ювиб беришарди. 
Онасининг вафотидан сўнг болакайларни Коннектикут ўрмонларида 
жойлашган кичкина меҳмонхонага юборишди. Меҳмонхона катта ёғоч 
уй бўлиб, у ерда бир нечта оила ижарада турар ва умумий ошхонадан 
фойдаланар эди. Қариндош-уруғлар болалар учун тоза ҳаво фойдали 
бўлади деган тўхтамга келганди. Морри ва Девид умрлари бино 
бўлиб, бунча кўп ўсимликларни кўрмаганликлари сабабли кун бўйи 
даладан бери келмай югуриб, ўйнаб юришарди. Бир куни кечки 
овқатдан кейин улар сайрга чиқишганди – ёмғир шаррос қуйиб 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
78
юборди. Лекин улар уйга қайтиш ўрнига, соатлаб ёмғирда чопқиллаб, 
жиққа ҳўл бўлишди. 
Эртаси куни уйғонишганда, Морри ётоғидан сакраб турди. 
– Бўлақол, тур ўрнингдан, — деди у укасига. 
– Туролмайман. 
– Бу нима деганинг? 
Девиднинг юзини ваҳима эгаллади. 
– Мен...қимирлаёлмаяпман. 
У полиомиелит касаллигига чалинганди. 
Албатта, 
хасталикнинг 
сабабчиси 
ёмғир 
эмасди. 
Бироқ Моррининг ёшидаги болакай қаердан ҳам буни тушунсин. Анча 
вақтгача укасининг уй ва ихтисослаштирилган шифохона ўртасида 
саргардон қатнаши ва оёқларига махсус мослама тақиб юришга 
мажбур бўлганидан оқсоқлана бошлаганини кўриб, Морри ўзини 
айбдор ҳис қиларди. 
Мазкур воқеалар таъсирида Морри эрталаблари синагогага қатнай 
бошлади. Отаси художўй киши бўлмагани сабабли ибодат қилишга 
бир ўзи борарди. Узун қора пальтоли кишилар сафида туриб
Худодан марҳума онаси ва бетоб укасини ўз паноҳида асрашини 
сўрарди. 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling