Моррининг сешанба дарслари


Олтинчи сешанба: ҳис-туйғулар ҳақида суҳбатлашамиз


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

 
Олтинчи сешанба: ҳис-туйғулар ҳақида суҳбатлашамиз
 
Тоғ дафнаси ва япон заранг дарахти ёнидан ўтиб, кўкимтир тош 
зиналардан Моррининг уйига кўтарилдим. Том қирраси бўйлаб 
ўрнатилган оқ тарнов кириш эшиги устида осилиб, айвонча ҳосил 
қилганди. 
Эшик 
қўнғироғини 
чалдим, 
лекин 
мени 
Конни 
эмас, Моррининг рафиқаси Шарлотта – 
аллаловчи 
оҳангда 
гапирадиган кулранг сочли гўзал аёл қарши олди. Мен келганимда, 
кўпинча у уйда бўлмасди – Морри хоҳлагани учун Массачусетс 
технологиялар институтида ишлашни давом эттираётганди; бу сафар 
уни кўрганимдан бир оз ҳайратландим. 
– Бугун Моррининг аҳволи унчалик яхши эмас, – деди у. Бир лаҳза 
елкам оша ташқарига тикилиб турди, кейин эса ошхонага қараб юрди. 
– Афсусдаман, – дедим мен. 
– Йўқ, йўқ, у ташрифингиздан хурсанд бўлади, – тезда жавоб 
қайтарди у. – Албатта… 
Гапини тугатмасдан жимиб қолди ва бошини бир оз буриб, ниманидир 
эшитишга уринди. Сўнг гапида давом этди: 
– Албатта… шу ердалигингизни эшитиши биланоқ ўзига келиб 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
105
қолади. 
Бозордан харид қилган нарсаларим солинган пакетларни қўлимга 
олдим: 
– Одатий озиқ-овқат таъминоти, – ҳазил аралаш айтдим мен. 
Унинг юзида хавотир аралаш табассум пайдо бўлди. 
– Шундоқ ҳам егулик кўп эди. Охирги марта олиб келинганларидан 
ҳеч нарса емади ҳали. 
Унинг гапидан ҳайратга тушдим. 
– Ҳеч қайсини емадими? – сўрадим мен. 
У 
музлаткични 
очганди, 
таниш 
маҳсулотларга 
кўзим 
тушди: товуқли салат, вермишель, сабзавотлар, қовоқ дўлма –
Моррига атаб олиб келганларим. У ҳозиргина кўрганимдан ҳам 
кўпроқ егуликлар тўлдирилган музхонани очди. 
– Морри бу овқатларнинг кўпини ея олмайди. Ютишга жуда 
қийналяпти. Энди у фақат юмшоқ ва суюқ маҳсулотларни ейиши 
мумкин. 
– Лекин у менга бу ҳақида ҳеч оғиз очмаган, – дедим мен. 
Шарлотта жилмайди: 
– У сизни хафа қилишни хоҳламайди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
106
– Бу мени хафа қилмаган бўларди. Шунчаки, қандайдир ёрдамим 
тегса дегандим. Унга нимадир олиб келсам дегандим… 
Нимадир олиб келяпсиз. У ташрифингизни интизорлик билан 
кутади. Ушбу лойиҳани айнан сиз билан амалга ошириши зарурлиги, 
бунинг учун диққатини бир ерга жамлаши ва алоҳида вақт ажратиши 
кераклиги ҳақида гапиради. Менимча, бу Моррига яшашидан мақсад 
борлигини ҳис қилишга ёрдам беряпти… 
Унинг нигоҳи яна узоқ-узоқларга тикилаётгандек қотиб қолди, хаёлан 
бошқа ерда кезиб юргандек эди. Тунлари Моррининг аҳволи 
ёмонлашиб бораётганини билардим: кечаси ухлай олмасди
демак, Шарлотта ҳам 
кўпинча 
мижжа 
қоқмай 
чиқарди. 
Баъзида Морри соатлаб йўталар, чунки томоғига ёпишган балғамдан 
қутулиш анча вақт оларди. Энди тиббий ходимлар туни билан 
навбатчилик 
қилишар, 
кундузи 
эса Морридан хабар 
олгани 
келувчиларнинг кети узилмасди: собиқ талабалар, ҳамкасб 
профессорлар, медитация мураббийлари. Айрим кунлари беш-олти 
киши ташриф буюрар ва кўпинча Шарлотта ишдан қайтганида, 
меҳмонлар ҳали ҳам профессор билан ўтирган бўларди. Гарчи 
бегоналар Шарлоттанинг Морри билан ўтказиши мумкин бўлган 
қимматли дақиқаларини ўғирлаётган бўлса-да, у барчасига сабр 
билан қарарди. 
– ...мақсад борлигини ҳис қилиш, – давом этди Шарлотта. – Ҳа. 
Биласизми, бу фойдали. 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling