Моррининг сешанба дарслари
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com kutubxonasi 96 шогирдларим, аммо улар ҳар доим сен билан бирга бўлувчи яқинларингдек бўлолмайди. Сенга кўз-қулоқ бўлиб, доимо қараб турадиган кимингдир борлиги бари бир бошқача. Оиланинг яна бир аҳамияти ҳам шу: фақат яхши кўрибгина қолмай, бошқаларга улар ҳақида қайғурадиган инсон борлигини билдириб туриш. Онамнинг вафотидан кейин айнан шу нарсани жуда соғинганман; мен бу нарсани “руҳий хотиржамлик” деб атайман: оиланг ҳар доим сен учун қайғуришини билиш. Ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. На бойлик, на шон-шуҳрат. У менга бир қараб олдида: – На иш, — деб қўшиб қўйди. Рисоладагидек оила қуриш қисқагина рўйхатимдаги масалалардан бири эди: кеч бўлмасидан тартибга солиниши зарур бўлган ишлар рўйхати. Моррига бизнинг авлод фарзанд кўришга қаттиқ иккиланаётгани, чунки фарзандлар қўл-оёғимизга кишан бўлиши ва ўзимиз истамаган “ота-оналик” вазифалари бўйнимизга илиб қўйишидан ҳадиксирашимиз ҳақида айтдим. Ўзимда ҳам шундай ҳадиксираш борлигини тан олдим. Бироқ Моррига қараб, ўзимга ўзим савол берардим: Агар мен унинг ўрнида – ўлим тўшагида ётган бўлсам ва оилам, бола-чақам бўлмаса, ички бўм-бўшликка бардош бера олармидим? У икки ўғлини меҳрибон ва ғамхўр қилиб тарбиялаган ва иккаласи ҳам Морри каби ўз меҳрини намойиш этишдан тортинмасди. Агар у хоҳлаганида, икки ўғил ҳам Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 97 барча ишини ташлаб, сўнгги ойларнинг ҳар лаҳзасини отасининг ёнида ўтказган бўларди. Аммо у буни хоҳламасди. – Яшашдан тўхтаманг, — деди у ўғилларига. – Акс ҳолда, бу дард бир эмас, уч кишининг ҳаётини вайрон қилган бўлади. Шу йўсинда, у ўлаётган жойида ҳам фарзандларининг ўз дунёси борлигини ҳурмат қилишини кўрсатди. Балки шу сабаблидир, улар Моррининг ёнида бўлганда, меҳрлари дарёдек оқиши, тинимсиз ҳазил қилишлари, кровать ёнида ўтириб, унинг қўлларидан тутишлари ва ўпиб қўйишлари одамни кўп ҳам ҳайратга солмасди. – Одамлар мендан фарзандли бўлиш ёки фарзандсиз ўтиш ҳақида қачон маслаҳат сўрамасин, мен ҳеч қачон уларга тўғридан-тўғри нима қилишни айтмайман, — деди Морри тўнғич ўғлининг суратига қараб. – Шунчаки, “Фарзандли бўлишдек буюк неъмат йўқ” деб жавоб бераман. Тамом. Бунинг ўрнини боса оладиган нарса мавжуд эмас. Дўстинг билан ҳам, суюклигинг билан ҳам бу туйғуни бошдан кечира олмайсан. Ўзингдан бошқа бир инсон учун тўлиқ масъулиятни зиммангга олиш, унга чексиз меҳр бериш ва у билан жон риштасини боғлаш туйғусини ҳис қилиб кўргинг келса, унда фарзанд кўришинг керак. – Демак, агар ҳаётингизни қайтадан яшаш имкони бўлганда, яна фарзанд кўришни танлармидингиз? — сўрадим мен. Суратга кўз ташладим: Роб Моррининг пешонасидан ўпиб Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 98 қўяётган, Морри эса кўзларини юмганча кулаётган эди. – Яна фарзанд кўришни танлармидим? — деди у, ҳайрат билан менга боқиб, – Мич, мен ҳеч қачон бундай имкониятни қўлдан чиқармасдим. Гарчи… У бир ютиниб олиб, суратни тиззасига қўйди. – Гарчи бу жуда қимматга тушса ҳам, – деди у. – Чунки бари бир уларни тарк этасиз. – Чунки уларни тез орада тарк этаман. У лабларини қисиб, кўзини юмди. Яноғига бир томчи кўз ёш юмалаганини кўрдим. – Энди эса, – шивирлади у, – сен гапирасан. – Мен? – Оиланг ҳақида. Ота-онангни биламан. Улар билан анча йиллар олдин – битирув оқшомида танишганмиз. Оилангизда қиз фарзанд бор, а? – Ҳа, – дедим мен. – Сендан катта, тўғрими? – Ҳа, опам бор. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling