Моррининг сешанба дарслари


Саккизинчи сешанба: пул ҳақида суҳбатлашамиз


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Саккизинчи сешанба: пул ҳақида суҳбатлашамиз
 
“Аксарият мавжудотлар тақдир ҳукмига бўйсунади, фақат 
инсонгина онгли равишда ўз ҳаётини хатарга қўяди”. 
В. Ҳ. Оден, Моррининг севимли шоири. 
Мен газетани Моррига кўринарли қилиб тутиб турдим: 
Қабртошимда “Мен ҳеч қачон телекомпаниялар тармоғига эгалик 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
128
қилмаганман” деган ёзув бўлишини хоҳламайман 
Морри кулди, сўнг бош чайқатди. Тонги қуёш унинг ортидаги 
деразадан 
мўралар, 
унинг 
нурлари 
дераза 
токчасидаги ҳибискус бутаси гулларига тушиб турарди. Иқтибос йирик 
музокарада CBS телерадио тармоғини ўзлаштириб ололмаганидан 
нолиб юрган медиа магнат, миллиардер, CNN телеканали 
асосчиси Тед Турнерга тегишли эди. Бу ҳикояни Морриникига кўтариб 
келганимнинг сабаби мени бир савол қизиқтирарди: агар 
ҳозир Турнер кекса профессоримнинг ҳолига тушиб қолиб, нафас 
олиши қийинлашиб, танаси тошдек қотиб, қолган саноқли кунларини 
бирма-бир 
тақвимдан 
ўчириб 
яшаётган 
бўлганида 
ўзининг 
телекомпаниялар тармоғи йўқлиги сабабли дод-вой қилаётган 
бўлармиди? 
– Буларнинг бари ўша битта муаммога бориб тақалади, Мич, — 
деди Морри. – Биз қадрига етишимиз зарур бўлган нарсаларни 
чалкаштириб қўйганмиз. Бу эса одамларнинг ҳаётдан кўнгли 
совишига сабаб бўлади. Менимча, шу ҳақида суҳбатлашишимиз 
керак. 
Морри бугун бор диққатини бир ерга жамлаганди. Ҳозирга келиб, 
унинг кунлари яхши ва ёмонга ажралган, бугун яхши кунлардан бири 
эди. Ўтган оқшом Морриникига бир маҳаллий мусиқий гуруҳ ташриф 
буюриб, у учун мусиқий асбобларсиз хор ижро этиб беришибди ва у 
менга бу ҳақида гўёки машҳур “Ink Spots” гуруҳининг ўзи уникига 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
129
меҳмонга келгандек тўлқинланиб гапириб бераётганди. Хасталикка 
чалинишидан олдин ҳам Моррининг мусиқага ишқи баланд эди, бироқ 
ҳозир унинг мусиқага бўлган муҳаббати шунчалар оташин эдики, куй 
эшитганида кўзига ёш келарди. Баъзан тунлари кўзларини юмганча 
опера тинглар, ижрочиларнинг соҳир овозларига ҳамоҳанг хаёлан 
кўкда парвоз қиларди.
– Кечаги гуруҳнинг ижросини эшитиб кўрганингда эди, Мич! Мана буни 
овоз деса бўлади! 
Морри ҳар доим куйлаш, рақс тушиш ва кулиш каби оддий 
нарсалардан завқ олишга ишқибоз эди. Ҳозир эса моддий 
нарсаларнинг қадри ҳар қачонгидан ҳам пасайган ёки улар ўз 
аҳамиятини бутунлай йўқотганди. Одамлар вафот этганида, кўпинча, 
“Буни 
гўрингга 
орқалаб 
кета 
олмайсан” 
деган 
иборани 
эшитамиз. Морри бу ҳикматни анча олдин англаб етгандек эди. 
– Бизда мияни ювишнинг бир шакли шиддатли тус олмоқда, — 
хўрсиниб қўйди Морри. – Биласанми, одамлар миясини ювиш қандай 
амалга оширилади? Бир нарсани қайта ва қайта такрорлайвериш 
орқали. Мамлакатимизда ҳозир айнан шу нарса содир бўлмоқда. 
Моддиятга эгалик қилиш яхши. Пулинг кўп бўлгани яхши. Мол-
мулкнинг кўпроқ бўлиши ҳам яхши. Қанча кўп фойда келса, шунча 
яхши. Кўпроқ бўлгани яхши. Кўпроқ бўлгани яхши. Ўзимиз ҳам шуни 
такрорлаймиз ва токи ҳеч кимнинг ўзгача фикрлашга ҳафсаласи 
қолмагунича, бошқалар ҳам такрор ва такрор шу нарсани миямизга 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
130
қуйишади. Бу тушунча оддий инсонларнинг миясига шу қадар ўтириб 
қолганки, улар аслида ҳаётда нима муҳимлигини ҳам фарқлай олмай 
қолган. Умрим давомида қаерга бормай, мен учратган одамларнинг 
барчаси бирорта янги нарсани қўлга киритиш иштиёқида ёнарди. Янги 
машинани қўлга киритиш. Янги уйни қўлга киритиш. Сўнгги чиққан 
ўйинчоқни қўлга киритиш. Кейин эса улар, албатта, сенга янги ўлжаси 
ҳақида айтишни хоҳлайди. “Биласанми, нима сотиб олдим? Нима 
олганимни топ-чи?”. Биласанми, мен буни қандай талқин қилардим? У 
одамлар шу қадар меҳрга ташна эдики, унинг ўрнини босувчи ҳар 
қандай нарсани қабул қилаверарди. Моддият бизни ўз бағрига олади, 
деган умидда одамлар қучоқ очиб, ўзларини моддий нарсалар томон 
отарди. Аммо бу ҳаракат ҳеч иш бермайди. Дўстлик, муҳаббат, меҳр 
ёки эзгулик ўрнини моддий буюмлар билан тўлдириб бўлмайди. Пул 
ҳам, куч-қудрат ҳам меҳр ўрнини боса олмайди. Мана-мана ўламан 
деб турган инсон сифатида айтишим мумкин, қанчалик бой бўлма, 
меҳрга энг муҳтож пайтингда пул ҳам, куч-қудрат ҳам сен излаётган 
туйғуни бера олмайди. 
Мен Моррининг кабинетини кўздан кечирдим. Хона мен келган 
биринчи кунда қандай бўлса, ҳозир ҳам худди шундай эди. Китоблар 
жавондаги ўрнидан силжимаган, эски ёзув столи устида ўша-ўша 
қоғозлар уюми. Бошқа хоналарда ҳам ҳеч бир яхшиланиш ёки 
янгиланиш сезилмайди. Узоқ вақтдан бери, эҳтимол, бир неча 
йиллардан бери, Морри, тиббий жиҳозларлардан ташқари, чиндан 
ҳам бошқа ҳеч нарса сотиб олмаган эди. Бедаво дардга 
чалинганидан хабар топган куниёқ унинг янги харидларга қизиқиши 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling