Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
123
Тўғри келган нарсани еб кетавермасдим, парҳезли овқатлар 
истеъмол 
қилардим. 
Ойнага 
тикилиб, 
сочимнинг 
фарқини 
текширардим. Авваллари ёш бўлишимга қарамай, кўп ютуқларга 
эришганим сабабли ёшимни айтишдан фахрланардим, энди эса қирқ 
ёшга, демак, касбий таназзулга ҳам, жуда яқинлашиб қолганимдан 
қўрқиб, ёш ҳақида гапиришдан қочаман. 
Морри кексайишга ижобий томондан қарарди. 
– Ёшликни мадҳ этишларига мен лаққа ишониб кетавермайман, — 
деди у. – Қулоқ сол, ёшлик қанчалар оғир кечишини биламан, шунинг 
учун менга ёшликни мақтаб овора бўлма. Олдимга руҳий 
парокандалик, ички зиддиятлар, ўзидан қониқмаслик ҳиссидан шикоят 
қилиб келган болаларнинг барчаси ҳаётни ғам-ҳасратга тўла деб 
билиб, шу қадар тушкунликка тушганидан ўзларини ўлдиришни 
хоҳларди… Шунча бадбахтликлар камдек, ёшларга донолик ҳам 
етишмайди. Улар ҳаёт ҳақида жуда саёз тушунчага эга. Нималар 
содир бўлаётганини тушунмагач, ким ҳам ҳар куни яшагиси келади? 
Одамлар истаганича қарашларингга ишлов беради, “Мана бу атирни 
сотиб олсанг, гўзал бўласан” ёки “Мана бу жинси шимни олсанг, 
жозибадор кўринасан” дейишади ва сен уларга ишонасан! Ғирт 
бемаънилик! 
– Ҳеч кексайишдан қўрқмаганмисиз? — сўрадим мен. 
– Мич, мен кексаликни қучоқ очиб кутиб оламан. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
124
– Қучоқ очиб? 
– Бу жуда оддий. Ёшинг ўтгани сари ҳаётий тажрибанг ҳам ошиб 
бораверади. Агар йигирма икки ёшлигингча қолганингда, бир умр 
йигирма икки ёшингдаги каби жоҳил бўлиб яшардинг. Биласанми
кексайиш бу фақатгина сўлиш дегани эмас. Бу ўсиш дегани. Ажалинг 
яқинлашаётгани ёмон, албатта, аммо ўлим муқаррарлигини англаб 
етишинг ва шу сабабли ҳам мазмунлироқ ҳаёт кечиришинг – 
кексайишнинг ижобий томони. 
– Тўғри, — дедим мен. – Лекин кексайиш шунча афзалликларга эга 
бўлса, нега одамлар доим “Қанийди, ёшлигимга қайтиб қолсам!” 
дейди? Кимнингдир “Олтмиш беш ёш бўлиб қолсам эди!” деганини 
ҳеч эшитмайсиз. 
У жилмайди. 
– Биласанми, бу нимадан дарак беради? Ўз ҳаётидан қониқмаслик. 
Беҳуда кечган умр. Мазмуни топилмаган ҳаёт. Сабаби, агар сен 
ҳаётинг мазмунини топган бўлсанг, ортга қайтинг келмайди. Олға 
интилгинг келади. Янада кўпроғини кўришни, каттароқ ишларни 
амалга оширишни хоҳлайсан. Олтмиш беш ёшингни орзиқиб кутасан. 
Қулоқ сол. Сен бир нарсани тушунишинг керак. Барча ёшлар буни 
билиши керак. Агар нуқул кексайишга қарши курашиш билан банд 
бўлсанг, бир умр бахтсизлигингча қолаверасан, чунки кексаликдан 
қочиб қутула олмайсан. Ҳа, яна бир гап, Мич, — у овозини пастлатди. 
– Ҳақиқат шуки, сен ҳам охир-оқибат ўласан. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
125
Мен бош ирғатдим. 
– Ўзингни нималар деб овутишингдан қатъий назар. 
– Биламан. 
– Бироқ, умид қиламанки, — деди у, – унгача ҳали жуда, жуда кўп вақт 
бор. 
У юзида хотиржам ифода билан кўзларини юмди, кейин эса мендан 
бошининг орқасидаги ёстиқларни тўғрилаб қўйишни сўради. У ўзини 
қулай ҳис қилиши учун тана ҳолатини мунтазам ўзгартириб туриш 
зарур эди. У оппоқ ёстиқлар, сариқ поролон ва кўк сочиқлар билан 
ясатилган креслода ястаниб ётарди. Бир қарашда Морри юк 
сифатида жўнатишга тайёрланиб, қадоқланаётгандек туюларди. 
– Раҳмат, — деди у, ёстиқларни суриб қўяр эканман. 
– Арзимайди, — дедим мен. 
– Мич, нима ҳақида ўйлаяпсан? 
Жавоб беришдан олдин бир оз ўйланиб турдим. 
– Майли, — дедим кейин. – Қандай қилиб ёш, соғлом кишиларга 
ҳасад қилмаслигингиз мумкинлиги ҳақида бош қотиряпман. 
– Хаҳ, албатта, ҳасад қиламан, — у кўзларини юмди. – Уларнинг 
спорт клублари ёки сузишга бориш имкони борлигига ҳасад қиламан. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
126
Ёки рақс тушишига. Асосан, рақс тушиш имкони ҳасадимни 
келтиради. Лекин ҳасад кириб келади, мен уни ҳис қиламан, кейин 
эса кўнглимдан чиқариб юбораман. Воқеликдан узилиш ҳақидаги 
гапларим эсингдами? Қўйиб юбор. “Бу ҳасад, ҳозир мен ундан 
ажралиб чиқаман”, деб айт ўзингга. Кейин эса ундан узоқлаш. 
Морри йўталди: узоқ, томоқни йиртадиган даражада қаттиқ 
йўтал. Сочиқчани оғзига босиб, заифгина тупурди. Унинг қаршисида 
ўтирар эканман, ўзимни ундан кўра анча кучли, кулгили даражада 
кучлироқ, ҳис қилдим, гўёки уни бир қоп ундек кўтариб, осонгина 
елкамга ортиб оладигандек. Бу устунлигимдан уялиб кетдим, чунки 
бошқа ҳеч бир жабҳада ундан устун жиҳатим йўқ эди. 
– Ҳасад қилишдан қандай тийиласиз? 
– Кимга? 
– Менга. 
У жилмайди. 
– Мич, қариларнинг ёшларга ҳасад қилмаслиги иложсиз. Ҳамма гап 
ўзингни борингча қабул қилиб, бундан қувона билишингда. Ҳозир 
ўттиз ёш бўлиш навбати сеники. Мен ҳам бир пайтлар ўттиз ёшли 
бўлиш гаштини сурганман, энди эса етмиш саккиз ёшли бўлиш 
вақтим келди. Айни пайтдаги ҳаётингнинг ижобий, гўзал ва асл 
томонларини кўра билишинг зарур. Ортга боқиш одамда рақобат 
руҳини уйғотади. Ёш эса рақобатлашадиган масала эмас. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
127
У нафас чиқариб, гўёки ёйилиб кетаётган ҳавони томоша 
қилмоқчидек, пастга қаради. 
– Ростини айтсам, менда барча ёшлар мужассам. Мен уч ёшдаман, 
беш ёшдаман, ўттиз етти ёшдаман, эллик ёшдаман. Мен уларнинг 
барчасини бошимдан кечирганман, демак, муайян ёшда бўлиш 
қандайлигини биламан. Бола бўлиш жоиз бўлса, ўзимни боладек 
тутишдан завқланаман. Доно қария бўлишнинг ўрни келганда, доно 
қариялигимдан қувонаман. Тасаввур қилиб кўргин, а, нечта инсонга 
айлана оламан! Ҳозирги пайтимгача бўлган барча ёшда бўла оламан. 
Нима деяётганимни тушуняпсанми? 
Мен бош ирғатдим. 
– Қандай қилиб сенинг ҳозирги ҳолатингга ҳасад қилишим мумкин, 
ўзим ҳам шу йўлни босиб ўтган бўлсам? 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling