Моррининг сешанба дарслари


Еттинчи сешанба: кексайишдан қўрқиш ҳақида


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Еттинчи сешанба: кексайишдан қўрқиш ҳақида 
суҳбатлашамиз
 
Морри жангни бой берди. Энди кимдир унинг кетини артиб қўядиган 
бўлди. 
У буни одатий довюраклик билан қабул қилди. Ҳожатдан кейин қўли 
орқасига 
етмаётганини 
англагач, 
яна 
бир 
имконияти 
чекланганидан Коннини хабардор қилди. 
– Менинг ўрнимга бу ишни қилишга уялмайсизми? 
– Йўқ, — жавоб берди у. 
Дастлаб инсоннинг ўзидан сўраб олиш – Морри учун хос хислат эди. 
Бу ҳолат қайсидир маънода хасталикка тўлиқ таслим бўлиш 
ҳисоблангани сабабли Морри унга кўникиш бир оз вақт олганини тан 
олди. У эндиликда энг оддий ва ўта шахсий ишларни бажариш 
имкониятидан ҳам маҳрум бўлганди: ҳожатхонага бориш, бурнини 
артиш, авратини ювиш. Нафас олиш ва овқатини ютишдан ташқари, у 
деярли барча нарсада бошқаларга қарам бўлиб қолганди. 
Мен Морридан қандай қилиб шу вазиятда ҳам некбин кайфиятда 
яшашни уддалаётганини сўрадим. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
121
– Мич, бу қизиқ, — деди у. – Мен мустақил одамман, демак, 
буларнинг барчаси – машинадан тушишда бировнинг ёрдамига 
таяниш, кимдир мени кийинтириб қўйиши каби ишларга қарши 
курашишим зарур, деган фикрда эдим. Бошида бир оз уялдим ҳам, 
чунки жамиятимиз бизга кетимизни ўзимиз арта олмасак, бундан 
уялишимиз кераклигини уқтиради. Кейин ўйлаб қолдим: “Жамият 
нима дейишини эсингдан чиқар. Умримнинг кўп қисмини жамият 
меъёрларига амал қилмай ўтказдим. Бу сафар ҳам уялиб 
ўтирмайман. Шу ҳам муаммоми?” Биласанми нима? Жуда ғалати 
нарса содир бўлди шунда. 
– Нима бўлди? 
– Бошқаларга қарамлигимдан роҳатлана бошладим. Ҳозир мени 
ёнбошга ётқизиб, оғриқларни олдини олиш учун орқамга малҳам 
суриб қўйишларидан роҳатланаман. Пешонамни артиб қўйишганида 
ёки оёқларимни уқалашганда ҳам. Мен бундан завқланаман. 
Кўзларимни юмиб, хурсандчиликни қалбимга сингдираман. Бу жуда 
таниш туйғудек туюлади менга. Худди болаликка қайтиб қолгандек 
сезаман ўзимни. Кимдир чўмилтиради. Кимдир кўтаради. Кимдир 
артиб қўяди. Бола бўлишни ҳаммамиз биламиз. Бу нарса 
барчамизнинг ич-ичимизда бор. Мен учун бу, шунчаки, бола 
бўлишдан роҳатланишни қайта ёдга олиш, холос. Ҳақиқат шундаки, 
ҳаммамиз ҳам онамиз бизни қўлларига олиши, тебратиши, 
бошимизни силашидан завқланиб тўймаганмиз. Ҳар биримиз 
қайсидир даражада ўша кунларни – парваришимиз бутунлай 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
122
ўзгаларнинг зиммасида бўлган пайтларга, бизга беминнат меҳр, 
шартсиз эътибор кўрсатилган даврларни қўмсаймиз. Кўпчилигимиз 
шу меҳрга тўймай қолганмиз. Менга шу нарсалар етишмаган. 
Мен Моррига қарадим ва бирданига нега у томонга эгилиб
микрофонни тўғрилашим, ёстиқларини кўтариб қўйишим ёки 
мижжаларини артиб қўйишимдан бунчалар хурсанд бўлиб кетишини 
тушундим. Инсон тафти. Етмиш саккиз ёшида у катталар каби бериб, 
болаларча қабул қилаётганди.
Шу куни кечга яқин кексайиш ҳақида суҳбатлашдик. Эҳтимол, 
кексайиш қўрқуви десам тўғрироқ бўлар. Бу мавзу бизнинг 
авлодимизни қийнаётган саволлар рўйхатидаги масалалардан бири 
эди. Бостон аэропортидан келгунимча йўлдаги ёш ва чиройли 
одамлар акс эттирилган реклама тахталарини санадим. Биттасида 
келишган йигит, ковбойлар шляпаси кийиб, тамаки чекиб турибди
кейингисида иккита ёш, чиройли аёл шампунь идишига қараб 
жилмаймоқда, яна биридан жинси шимининг тугмалари қадалмаган 
ўсмир қиз нозли нигоҳ ташламоқда, бошқасида эса қора чийдухоба 
кўйлакли жозибали аёл костюм-шим кийиб олган эркакнинг ёнида 
турибди, қўлларида бир қадаҳ шотланд вискиси. 
Йўлга ўрнатилган рекламаларда бирорта ҳам ёши ўттиз бешдан 
ошган кишини кўрмадим. Моррига қанчалик чўққида қолишга уринмай, 
бари бир довонни ошиб, яна пастлай бошлаганимни ҳис 
қилаётганимни айтдим. Мунтазам жисмоний машқлар қилардим. 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling