Моррининг сешанба дарслари
ҳали олдинда! Руҳшунослик соҳасида биринчи рақамли мутахассис!
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]
ҳали олдинда! Руҳшунослик соҳасида биринчи рақамли мутахассис!
– Савол нима ҳақида эди? — сўрадим мен. – Вафотимдан сўнг мени унутиб юборишларидан қўрқаманми? – Хўш? Қўрқасизми? – Унутиламан деб ўйламайман. Мен билан самимий, ўта яқин муносабатда бўлган қалин дўстларим жуда кўп. Меҳр – бу дунёни тарк этганингдан кейин ҳам барҳаёт қолиш воситаси. – Қўшиқ сўзларига ўхшайди: меҳр барҳаёт қолиш воситаси. Морри қиқирлаб кулди. – Эҳтимол, шундайдир. Қарагин, Мич, мана шу узоқ суҳбатларимиз- чи? Уйингга қайтган пайтларинг овозим ёзилган тасмани ҳеч эшитиб кўрасанми? Ёлғиз қолганингда? Балки парвоз вақтидадир? Эҳтимол, машинада кетаётганингда? – Ҳа, — иқрор бўлдим мен. – Демак, мен бу дунёни тарк этганимдан кейин ҳам сен мени унутиб юбормайсан. Овозимни ёдга олган онингдаёқ мен сен турган ерда бўламан. Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 140 – Овозингизни ёдга оламан… – Ўша лаҳзада кўзинг бир оз ёшланса ҳам майли, ҳечқиси йўқ. Эҳ, Морри. Биринчи курслигимдан бери мени йиғлатишни хоҳлайди. – Бари бир бир кун йиғлатаман, — дерди у нуқул. – Ҳеҳ, қўйсангиз-чи, — деб жавоб берардим. – Мен қабртошимда қандай битик бўлишини исташим тўғрисида бир қарорга келдим, — деди у. – Қабртошлар ҳақида эшитишни хоҳламайман. – Нега? Уларни эсласанг, асабийлашасанми? Мен елка қисдим. – Майли, мавзуни ўзгартирамиз. – Йўқ, гапираверинг. Нима қарорга келдингиз? Морри лабларини чўччайтирди. – “Сўнгги нафасигача дарс берган” деб ёздириш ҳақида ўйлаяпман. Морри бу янгиликни ҳазм қилиб олгунимча бир оз кутди. – Сўнгги нафасигача дарс берган. Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 141 – Бўладими? — деди у. – Ҳа, — дедим мен. – Жуда яхши. Хонага кириб келишим билан Моррининг юзи қувончдан ёришиб кетишини яхши кўраман. Биламан, у келганларнинг кўпчилигини шундай кутиб олади, аммо Морри ҳар бир меҳмонда фақат у келгандагина юзига шундай табассум югурадигандек таассурот қолдириш қобилиятига эга эди. – О-о, қадрдоним келди-ку, — дерди у, мени кўриши билан, баланд, хирилдоқ овозда. Ушбу ёқимли ҳолат фақат саломлашиш билан тугамасди. Морри ёнингизда ўтирганида чиндан ҳам сиз билан бўларди. У нигоҳини кўзингиздан узмай, сўзларингизни гўёки сиз дунёда мавжуд ягона инсондек тингларди. Агар одамларнинг ҳар тонги, официант, автобус ҳайдовчиси ёки бошлиқларининг жаврашини эшитиш билан эмас, балки мана шундай инсонни учратишдан бошланганида эди, жамиятдаги муносабатлар қанчалар илиқлашган бўларди дейсиз? – Тамомила фақат бир ерда ҳозир бўлиш мумкинлигига ишонаман, — деди Морри. – Бу бутун вужудинг ва фикру хаёлинг билан суҳбатдошинг ёнида бўлишни англатади. Масалан, сен билан суҳбатлашаётган бўлсам, Мич, мен бор диққатимни фақат иккимизнинг ўртамизда бораётган мулоқотга қаратишга ҳаракат қиламан. Ўтган ҳафта гапирган гапларимиз тўғрисида ўйламайман. Келаси жумага қандай режаларим борлиги ҳақида ҳам Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 142 ўйламайман. Коппел билан кейинги кўрсатувни олиш ёки қайси дориларни қабул қилаётганим ҳақида ҳам ўйламайман. Мен сен билан гаплашяпманми, демак, фикрим фақат сен билан банд. Моррининг Брандейсда “Гуруҳлардаги жараён” дарсида бизга ушбу ғояни уқтиришга урингани ёдимга тушди. Ўша пайтлар “шу ҳам университетда ўтиладиган дарс бўлдию”, деб энсам қотган. Эътибор қаратишни ўрганиш? Нимаси муҳим буни? Ҳозир эса шу кўникма университетда ўргатилган нарсаларнинг деярли барчасидан аҳамиятлироқ эканини тушуниб етганман. Морри қўлимга ишора қилиб имлади ва қўлимни унга узатар эканман, ичимни айбдорлик ҳисси қамраб олди. Қаршимда, агар хоҳласа, ҳар лаҳзасини ўзига ачиниш, емирилиб бораётган жисмини кузатиш ва ҳар нафасини санаш билан ўтказиши мумкин бўлган инсон ўтирарди. Кўплаб кишилар арзимас муаммолар гирдобида яшайди, гапингиз ўттиз сониядан узоқроқ давом этса, нигоҳидан уларнинг хаёли сиздан чалғиганини кузатиш мумкин. Уларнинг фикри аллақачон бошқа иш билан банд бўлади: қайсидир дўстига қўнғироқ қилиш, кимгадир факс юбориш ёки суюклиси ҳақида хаёл суриш билан. Фақат гапингизни тугатганингиздагина, уларнинг бор эътибори сизга қайтади ва “Ҳа, ҳа” ёки “Йўғ-э, ростданми?” каби жумлалар билан ўзини худди сизни диққат билан тинглагандек кўрсатади. – Қисман муаммонинг сабаби шундаки, Мич, кишилар нуқул қаергадир шошади, — деди Морри. – Одамлар ҳали ҳаёт мазмунини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling