Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
68
иситиш радиаторимизни тузатиш – бўш қолмаслик учун миллионлаб 
майда-чуйда ишларга кўмилиб яшайверамиз. Бир нафас тин олиб, 
ҳаётимизга ташқаридан назар ташлаб, ўз-ўзимизга савол беришга 
одатланмаганмиз: “Бор-йўғи шуми? Мен истаган нарсаларнинг бари 
шуми? Нимадир етишмаётганмикан?” 
У бир оз жим қолди. 
– Бу йўналишда фикрлаш учун кимдир сенга туртки бўлиши керак. Бу 
ўз-ўзидан содир бўладиган жараёнмас. 
Мен унинг нима демоқчи бўлаётганини билардим. Бу ҳаётда 
ҳаммамиз устозга муҳтожмиз. Меники қаршимда ўтирарди. 
“Бўпти, — ўйладим мен, — талаба бўлиш пешонамга битилган экан, 
имконим етганча яхши талаба бўлишга ҳаракат қиламан”. 
Ўша куни самолётда уйга қайтар эканман, сариқ ён дафтарчамга 
ичимизда барчамизни қийнайдиган масалалар рўйхатини ёзиб 
чиқдим: бахт, кексайиш, фарзандли бўлишдан бошлаб то ўлимгача. 
Албатта, ўз-ўзимизни англаш учун ушбу мавзуларда минглаб 
китоблар ёзилган, бир дунё телекўрсатувлар бор, соати 9 доллар 
турувчи маслаҳат дарслари мавжуд. Америка ўз-ўзига ёрдам бериш 
соҳасида нақ форс бозорига айланган. 
Шундай бўлса-да, аниқ-тиниқ жавоблар йўқ эди. Атрофингдагилар 
ҳақида қайғуришинг керакми ёки “ичингдаги болакай” парваришига 
эътибор беришинг лозимми? Анъанавий қадриятларга қайтиш 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
69
лозимми ёки урф-одатларни бефойдага чиқариб, улардан воз кечиш 
керакми? Муваффақиятга интилиш керакми ёки оддийликками? 
Шунчаки, “Йўқ” дейишни ўрганган яхшими ёки гап-сўзларни 
йиғиштириб, ишга киришган афзалроқми? Мен бир нарсани аниқ 
билардим: 
кекса 
профессорим Морри ўз-ўзига 
ёрдам 
бериш 
бизнесида эмасди. У рельсда туриб, ўлим паровозининг ҳуштагини 
тинглар ва ҳаётдаги аҳамиятли нарсалар ҳақида аниқ тасаввурга эга 
эди. 
Менга шу аниқлик зарур эди. Йўлини йўқотган ва шубҳа-гумонлар 
гирдобида азобланиб юрган қалбларнинг ҳар бири шу аниқликка 
муҳтож эди. 
– Истаган мавзуйингда савол бер, — дерди Морри доим. 
Шу сабабли қуйидаги рўйхатни туздим: 
Ўлим 
Қўрқув 
Кексайиш 
Нафс 
Никоҳ 
Оила 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
70
Жамият 
Кечиримлилик 
Мазмунли умр 
Август охирлари, сешанба куни Ғарбий Ньютонга тўртинчи бор 
келаётганимда сумкамда шу рўйхат ётарди. Ўша куни Логан 
аэропортида кондиционер бузилган экан, одамлар елпиниб, жаҳл 
билан пешоналаридан оқаётган терни артишар ва кимга кўзим 
тушмасин, ҳаммасининг юз ифодасидан кимнидир бўғизлаб қўйишга 
тайёрлиги билиниб турарди. 
Тўртинчи курс бошига келиб, мен жамиятшунослик фанидан шу 
қадар кўп дарсларга қатнашдимки, диплом олишим учун фақат бир 
неча кредит етмаётган эди холос. Буни кўрган Морри аъло 
даражали диплом олиш учун қийинроқ диплом иши ёзишни таклиф 
этади. 
– Мен, а? — сўрайман ундан, — нима ҳақида ёзаман? 
– Қайсу мавзу сен учун қизиқ? — дейди у. 
Бир дунё ғояларни кўриб чиқиб, мавзу қуриб қолгандек, спортга 
тўхталамиз. Мен “Футбол қандай қилиб Америкада халқ учун афюн, 
яъни сал кам дин даражасидаги муҳим удумга айланган?” деган 
мавзуда бир йиллик диплом ишимни бошлайман. Бу нарса бўлажак 
касбим учун тайёрлов курси экани хаёлимга ҳам келмайди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
71
Билганим, 
шу 
нарса 
менга Морри билан 
ҳар 
ҳафталик 
суҳбатларимизни давом эттиришга имкон беради. 
Баҳор келишига унинг ёрдамида изланишларим натижалари, 
иқтибослар ва далиллар билан ҳужжатлаштирилган ҳамда қора 
чарм муқовага яхшилаб тикилган 112 варақлик диплом ишимни 
тугатаман. Илк марта гол урган ёш футболчидек, уни фахр 
билан Моррига кўрсатаман. 
– Табриклайман, — дейди Морри. 
У ишимни варақлар экан, мен юзимда масрур табассум билан унинг 
хонасидаги нарсаларга назар соламан. Китоб жавонлари, паркет 
пол, гилам, диван. Ичимда “Хонанинг қай нуқтасида ўтириш имкони 
бўлса, ҳаммасида ўтириб чиққанман” дейман ўзимга. 
– Бирор нима дейишга тилим ожиз, Мич, — ўйчан ҳолда кўзойнагини 
тўғрилайди Морри, — бундай яхши ёзилган иш билан сени 
магистрликка олиб қолмасак гуноҳ бўлади. 
– Бўлмасам-чи, — дейман мен. 
Мийиғимда кулиб қўйсамда, у айтган фикр менга мойдек ёқиб 
тушади. Бир томондан, университетни тарк этишни ўйласам, 
қўрқувга тушаман. Бошқа томондан эса тезроқ жўнаб қолсам 
дейман. 
Қарама-қаршиликлар 
тортишуви. 
Диплом 
ишимни 
ўқиётган Моррини кузата туриб, катта ҳаётга қадам қўйиш 
қандай бўлиши ҳақида хаёл сураман. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
72

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling