Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
90
уникида йиғилар, Морри жавоб хатлари матнини уларга айтиб 
турарди. 
Ўғиллари Роб ва Жон ҳам уйда бўлган якшанба кунларининг бирида 
ҳамма уй меҳмонхонасига тўпланди. Озғин оёқларини ёпинчиқ билан 
ўраб олган Морри ногиронлар аравачасида ўтирарди. У совуқ ея 
бошлаши билан ёрдамчилардан бири елкасига нейлон куртка ташлаб 
қўйди. 
– Биринчи мактуб нима ҳақида? – сўради Морри. 
Ҳамкасбларидан 
бири 
онаси 
ALS 
хасталигидан 
вафот 
этган Ненси исмли аёлнинг хатини ўқиб берди. У онасини 
йўқотганидан қанчалар азоб чеккани ҳамда Морри қандай азобларни 
бошдан кечираётганини тушуниши ҳақида ёзганди. 
– Яхши, – деди Морри мактуб ўқиб тугатилганда. Сўнг кўзларини 
юмди. – Келинг, бундай бошлаймиз: “Қадрли Ненси! Онангиз ҳақидаги 
ҳикоянгиз юрагимни ларзага солди. Қандай оғир синовлардан 
ўтганингизни яхши тушунаман. Қайғу-азоблар ҳамманинг ҳам бошида 
бор. Аммо ғам-қайғулар мен учун хайрли бўлди. Сиз учун ҳам хайрли 
бўлади, деб умид қиламан”. 
– Менимча, охирги қаторни ўзгартирганингиз яхши, – деди Роб. 
Морри бир лаҳза ўйга толди. 
– Тўғри айтасан. Бундай десак-чи: “Ғам-қайғуда ўзингиз учун малҳам 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
91
бўлувчи куч топа оласиз, деб умид қиламан”. Буниси яхшироқми? 
Роб бош ирғатди. 
– “Ташаккур. Морри”, деб қўшиб қўй, – таъкидлади у. 
Кейинги мактуб Жейн исмли аёлдан бўлиб, аёл Моррини “Тунги 
хабарлар”даги чиқишлари билан одамларни руҳлантиргани учун ўз 
миннатдорчилигини изҳор этганди. У хатида Моррини пайғамбар деб 
атабди. 
– Бу жуда юксак эътироф, – деди Моррининг ҳамкасби. – Пайғамбар! 
Моррининг юзи буришди. У ўзига берилган баҳодан норози экани 
кўриниб турарди. 
– Унга илтифот учун миннатдорлигимни ёзинг. Ва сўзларим у учун 
қандайдир аҳамият касб этганидан хурсандлигимни билдиринг. 
“Ташаккур. Морри”, деб қўшиб қўйишни ҳам унутманг. 
Бир Англиялик киши хатида Морридан вафот этган онаси билан 
руҳлар олами орқали мулоқот қилишга ёрдам беришини сўрабди. Яна 
бир хат Бостонга уни кўргани келиш ниятида бўлган жуфтликдан 
келибди. Университетни тамомлаганидан кейинги ҳаётини тасвирлаб 
ёзган собиқ талабадан келган узундан-узоқ мактуб ҳам бор эди. У 
қотиллик ҳақида ҳикоя қиларди: худкушлик ва ўлик туғилган учта 
чақалоқ. ALS туфайли оламдан ўтган онаси ҳақида ёзибди. 
Шунингдек, онасининг қизи, яъни ўзи, ҳам шу хасталикка дучор 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
92
бўлиши мумкинлигидан қўрқишини билдирибди. Мактуб тугай 
демасди. Икки бет. Уч бет. Тўрт бет. 
Морри бу узун ва ғамгин хатни охиригача мижжа қоқмай тинглади. Ва 
ниҳоят у якунлангач, паст овозда сўради: 
– Хўш, нима деб жавоб берамиз? 
Ўртага жимлик чўкди. Охири Роб: 
– Узундан-узоқ мактубингиз учун ташаккур, десак-чи? — деди 
Ҳамма кулиб юборди. Морри ўғлига қараб кулимсиради. 
Унинг курсиси ёнида ётган газета бетига ҳозиргина рақиб 
жамоани югуришдан маҳрум қилиб, коптокни тутиб олган 
Бостон бейзболчисининг табассум қилиб тушган сурати босилган. 
Шунча касаллик қолиб, Морри айнан спортчининг шарафига 
номланган хасталикка учраса-я, деган ўй ўтади хаёлимдан. 
– Лу Гериг эсингиздами? — сўрайман мен. 
– Стадиондаги хайрлашув нутқини эслайман. 
– Демак, ўша машҳур гапи ҳам ёдингиздадир? 
– Қайси бири? 
– Қўйсангиз-чи. Лу Гериг. 
“Янкилар 
ифтихори”. 
Овозкучайтиргичлардан акс-садо билан жаранглаган нутқи-чи? 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
93
Эслатиб юбор менга, — дейди Морри. – Ўша нутқни сўзлаб бер-
чи. 
Очиқ турган деразадан ахлат ташувчи юк машинасининг овози 
эшитилади. Кун иссиқ бўлса-да, Морри оёқларини ёпинчиқ билан 
ўраб, енги узун кўйлак кийиб олган. Ранги синиқ. Дард уни бутунлай 
маҳв этган. 
Овозимни баландлатиб, сўзлари стадион деворларига урилиб, акс-
садо берган Геригга тақлид қиламан: 
– Буу-гуннн… Мен ўзимни… ер юзидаги… энг омадли инсон деб 
биламан. 
Морри кўзларини юмиб, оҳиста бош ирғайди. 
– Ҳа, майли, мен бундай демаганман. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling