Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
86
– Бетоб бўлиб қолишингиздан олдин ҳам ўлим ҳақида кўп 
ўйлармидингиз? — сўрадим ундан. 
– Йўқ, — жилмайди Морри. — Мен ҳам бошқалар каби эдим. 
Ғайратим ичимга сиғмай кетган кунларнинг бирида бир дўстимга: 
“Мен сен умринг давомида учратган энг соғлом чол бўламан!” — деб 
юборганман. 
– Неччи ёшда эдингиз ўшанда? 
– Олтмишдан ошгандим. 
– Некбин бўлган экансизда. 
– Бўлмасам-чи? Айтдим-ку, ҳеч ким ўлишига ишонмайди. 
– Лекин ҳамманинг ҳам кимидир вафот этган-ку, — дедим мен. — 
Нега ўлим ҳақида ўйлаш бу қадар мушкул? 
– Чунки, — давом этди Морри, — кўпчилигимиз уйқуда юргандек ҳаёт 
кечирамиз. Дунёни тўлалигича ҳис қилмаймиз, чунки ярим-
уйқуда юрамиз 
ва 
кўп 
ишларни 
одатланиб 
қолганимиздан 
бажаришимиз шартдек қабул қиламиз. 
– Ва ўлим билан юзма-юз келиш бу қарашларимизни ўзгартириб 
юборадими? 
– Албатта. Кераксиз нарсаларни ирғитиб ташлаб, диққатингни фақат 
ўта аҳамиятли нарсаларга қаратасан. Яқинда ўлишингни англаб 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
87
етган заҳотинг, ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарай бошлайсан. 
У хўрсинди. 
– Ўлишни ўргансанг, яшашни ҳам ўрганасан. 
У қўлларини қимирлатганда, улар қалтираётганини сездим. Кўзойнаги 
бўйнига осиб қўйилганди, уни тақиш учун кўзига олиб борганди, 
кўзойнак бир неча бор чаккасидан сирпаниб ўтиб кетаверарди; у 
кўзойнакни ўзига эмас, қоронғида бошқа бировга тақиб қўйишга 
уринаётгандек кўринарди. Кўзойнак бандини қулоғига қўндиришга 
ёрдамлашиш учун энгашдим. 
– Раҳмат, – шивирлади Морри. 
Қўлим унинг бошига тегганида, юзига табассум югурди. Инсонларнинг 
арзимас даражада тегиб кетиши ҳам унга хурсандчилик бағишларди. 
– Мич, сенга бир нарса айтсам майлими? 
– Албатта, – дедим мен. 
– Бу сенга ёқмаслиги мумкин. 
– Нега? 
– Ҳақиқат шуки, агар чиндан елкангдаги қушчага қулоқ солсанг, агар 
чиндан ҳам исталган пайтда жон беришинг мумкинлигини тан олсанг, 
ҳозиргидек шуҳратпараст бўлмаслигинг мумкин. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
88
Мен зўрма-зўраки жилмайиб қўйдим. 
– Вақтингнинг кўп қисмини сарфлаётган машғулотларинг – қилаётган 
ишинг у қадар муҳим бўлиб туюлмаслиги мумкин. Ва, эҳтимол, 
маънавий озуқа учун ҳам вақт ажратишингга тўғри келар. 
– Маънавий озуқа? 
– “Маънавий” сўзини жининг суймайди, а? Буни таъсирчанлик ва 
кўнгилчанлик маҳсули деб ўйлайсан. 
– Шунақароқ… 
Морри кўз қисиб қўйишга уринди, ўхшамади; унинг қилиғидан ўзимни 
тутиб туролмай кулиб юбордим. 
– Мич, – деди у мен билан бирга кулар экан, – ҳатто мен ҳам 
“маънавий юксалиш” нима эканлигини тушунмайман. Лекин 
қусурлардан ҳоли эмаслигимизни аниқ биламан. Биз моддиятга 
ҳаддан ортиқ муккасидан кетганмиз, лекин моддият барча 
эҳтиёжларимизни 
қониқтира 
олмайди. 
Меҳрли 
ришталарни, 
атрофимиздаги борлиқни ўз-ўзидан мавжуд бўлиши шартдек қабул 
қиламиз. 
У қуёш нури тушиб турган дераза томонга ишора қилиб бош ирғатди: 
– Кўряпсанми? Сен исталган пайт у ерга – ташқарига чиқишинг 
мумкин. Кўча бўйлаб югуришинг ва бундан телбаларча завқ олишинг 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
89
мумкин. Мен эса бундай қилолмайман. Ташқарига чиқа олмайман. 
Югура олмайман. Ҳар гал ташқарига чиққанимда, “мазам қочиб 
қолади” деган қўрқувдан юрагим титраб туради. Лекин биласанми 
нима? Мен шу деразани сендан кўра кўпроқ қадрлайман. 
– Деразани қадрлайсиз? 
– Ҳа. Ҳар куни шу дераза орқали ташқарини томоша қиламан. 
Дарахтлар ўзгаришини, шамолнинг қай даражада кучли эсаётганини 
илғайман. Гўёки мен шу дераза ойнасидан вақт оқимини кўра 
оладигандекман. Мен вақт-соатим битиб қолганини биламан, шу 
сабабли ҳам табиат менга ниҳоятда мафтункор бўлиб туюлади, худди 
уни илк марта кўраётгандек. 
Морри жимиб қолди. Бир муддат иккимиз ҳам деразадан ташқарига 
тикилиб турдик. Мен у кўраётган нарсаларни кўришга уриндим. Вақт 
ва фасллар алмашинувини, ўзимга сездирмай секин-аста ўтиб 
кетаётган умримни кўришга уриндим. Морри бошини бир оз эгиб, 
елкаси томонга қайрилди. 
– Қушча, ўша кун бугунми? – сўради у, – бугунми ўша кун? 
*** 
“Тунги 
хабарлар” 
телекўрсатувидаги 
чиқишлари 
туфайли Моррига дунёнинг турли бурчакларидан мактублар келиши 
давом этарди. Морри ўзини яхши ҳис қилган пайтлари унинг дўстлари 
ва оила аъзолари мактубларга жавоб ёзишга кўмаклашиш учун 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling