Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
116
ҳиссини бера олмаганди. Бу нарса Морри учун унутилмас сабоқ эди. 
Мен Моррига олтмишинчи 
йилларда 
қолиб 
кетгансиз, 
деб 
ҳазиллашардим. 
У 
эса 
ҳозир 
яшаётган 
давримиз 
билан 
солиштирганда олтмишинчи йиллар у қадар ёмон бўлмаганини 
айтарди. 
Морри Брандейсга руҳий саломатлик соҳасидаги ишидан кейин – 
олтмишинчи йиллар арафасида келганди. Бир неча йил ичида 
университет маданий инқилоб ўчоғига айланди. Гиёҳванд моддалар, 
жинсий 
муносабатлар, 
ирқчилик, Ветнам урушига 
қарши 
намойишлар. Эбби Хоффман Брандейсда таҳсил 
олган. Жерри Рубин ва Анжела Девис 
ҳам. Моррининг дарсларида 
“радикал” талабалар кўп эди. 
Бунинг сабабларидан бири – Жамиятшунослик факультети 
ўқитувчилари оддийгина дарс беришдан ташқари ўзлари ҳам ушбу 
жараёнларга бош қўшганди. Масалан, факультет тиш-тирноғи билан 
урушга қарши эди. Талабалар белгиланган ўртача баллни тўплай 
олмаса, армияга чақирилиши кечиктирилгани ҳақидаги ҳужжатлари 
бекор қилинишидан хабар топган ўқитувчилар талабаларга умуман 
баҳо қўймасликка қарор қилишди. Университет маъмурияти агар баҳо 
қўйилмаса, барча талабалар имтиҳонлардан йиқилган деб 
ҳисобланишини айтганида, Морри ушбу муаммонинг ечими топди: 
“Келинг, уларнинг ҳаммасига А (аъло) баҳо қўямиз”. Ва ҳамма 
ўқитувчилар у айтганидек қилди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
117
Кампусга 
ҳурфикрлилик 
олиб 
кирган 
олтмишинчи 
йиллар Моррининг бўлимида фаолият юритувчи ходимларга ҳам 
ҳурфикр ғоялар олиб келди: ишга ҳозирда одат тусига кирган жинси 
шим ва шиппакда келишдан бошлаб то синфхонага юраги уриб 
турувчи жонли даргоҳ сифатида қарашгача. Улар муҳокамани 
маърузадан, амалиётни назариядан устун қўя бошлади. Улар инсон 
ҳуқуқлари тўғрисидаги лойиҳалар устида ишлаётган талабаларни 
жанубий штатларга, амалиётчи талабаларни эса катта шаҳарларнинг 
ночор қисмларига юборишди. Улар норозилик намойишларида 
иштирок этиш учун Вашингтонга боришар; Морри, кўпинча, талабалар 
тўла автобусни ўзи ҳайдаб борарди. У шундай сафарларнинг бирида 
бўйинларига ранг-баранг мунчоқлар тақиб олган аёллар этакларини 
ҳилпиратиб, аскарларнинг милтиқларига гул қўйгани, кейин эса 
майсазорга ўтириб, қўл ушлашиб, Пентагонни фикр кучи билан ҳавога 
кўтаришга уринишганини майин табассум билан томоша қилди. 
– Уни қўзғата олишмади, – деди Морри, кейинчалик шу воқеани ёдга 
оларкан, – лекин, муҳими, уриниб кўришди. 
Кунларнинг 
бирида 
бир 
гуруҳ 
қора 
танли 
талабалар Брандейс университетининг Форд корпусини 
эгаллаб 
олишди ва унга “Малколм Х университети” деб ёзилган банер илиб 
қўйишди. Форд корпусида 
кимё 
лабораториялари 
жойлашгани 
сабабли айрим маъмурият вакиллари бу радикаллар ертўлада бомба 
тайёрлаяпти деган хавотирга ҳам борди. Морри гап нимадалигини 
яхши биларди. У муаммонинг асл моҳияти – ўзларининг қандайдир 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
118
аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишга уринаётган оддий инсонлар 
эканини кўриб турарди. 
Қўзғолон бир неча ҳафта давом этди. Морри бинонинг ёнидан ўтиб 
кетаётганида, қўзғолончилардан бири севимли устозини таниб қолиб, 
деразадан киришга ундамаганида, қўзғолон узоқроқ давом этиши ҳам 
мумкин эди. 
Бир соатдан кейин Морри қўзғолончиларнинг истаклари акс этган 
рўйхат билан деразадан эмаклаб қайтиб чиқди. У рўйхатни 
университет президентига етказгач, муаммо ҳал этилди. 
Морри ҳар доим муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг 
уддасидан чиқарди. 
Брандейс университетида у ижтимоий психология, руҳий хасталиклар 
ва руҳий саломатлик, жамоада шахснинг ахлоқи каби фанлардан 
дарс берарди. Дарслар ҳозирда “касбий кўникмалар” деб аталувчи 
жиҳатларга кўп ҳам урғу бермасдан, асосий эътиборни “шахсий 
ривожланиш”га қаратарди. 
Шу сабабли ҳам, бугуннинг ҳуқуқшунослик ва тадбиркорлик йўналиши 
талабалари унинг дарсларини ўта содда ва бефойда деб ҳисоблаган 
бўларди, балки. Унинг талабалари университетни битиргач, қанча пул 
топди? Неча марта судда катта ишларни ютиб чиқди? 
Бироқ, шу билан бир қаторда, университетни тамомлагач, ушбу 
ҳуқуқшунос ва тадбиркор талабаларнинг нечтаси ўзларининг кекса 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
119
профессоридан хабар олади? Моррининг талаблари ҳар доим уни 
кўргани келиб туришарди. Умрининг охирги кунларида уникига юзлаб 
талабалари ташриф буюрди: Бостон, Ню-Ёрк, Калифорния, Лондон 
ва Швейтсариядан; йирик компаниялар ва ночор туманлар 
мактабларида фаолият юритаётганлар. Унга қўнғироқ қилишди, 
хатлар ёзишди. У билан учрашиш, суҳбатлашиш, унинг табассумини 
кўриш учун юзлаб миль йўл босиб келишди. 
– Бошқа сизга ўхшаган бирорта ўқитувчи топмадим, – дея 
таъкидларди келган талабаларнинг ҳар бири. 
Морри билан суҳбатларимиз давом этаркан, мен ўлим ҳақида ўқий 
бошладим: турли маданият вакилларининг ҳаётдан кўз юмишга 
қарашлари ҳақида. Масалан, Шимолий Американинг Арктикага яқин 
қисмида истиқомат қилувчи бир қабила ер юзидаги барча нарсанинг 
ичида ўзининг митти шакли яшайди, яъни кийикнинг ичида митти 
кийикча, одамнинг ичида эса митти одамча яшайди. Ташқи – катта 
мавжудот вафот этганида, ички – митти мавжудот яшашда давом 
этади. У яқин-атрофда дунёга келган бошқа мавжудотга айланиши 
ёки буюк аёл руҳ қорнида самодаги вақтинчалик ҳордиқ масканига 
кўтарилиб, ой уни ерга қайта юборишини кутади. 
Баъзида ой дунёга келган янги руҳлар билан шу қадар банд 
бўладики, осмонда кўринмай қолади, дейишади. Шу сабабли ойсиз 
тунлар бўлиб туради. Аммо, охир-оқибат, ой ҳар доим қайтади, худди 
биз қайтганимиздек. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
120
Мана нимага ишонади бу қабила. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling