Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Профессор: иккинчи қисм
 
Мен билган Морри, бошқа кўплаб инсонлар билган Морри Вашингтон 
шаҳрининг шундоқ ташқарисида жойлашган, алдамчи осойишта 
номга эга “Каштан уйча” руҳий касаллар шифохонасида ишлаган 
йилларисиз биз таниган инсон бўла олмасди. Бу Моррининг Чикаго 
университетида магистрлик ва ПҳД илмий даражаларини қўлга 
киритганидан кейинги дастлабки иш жойларидан бири эди. Тиббиёт, 
ҳуқуқ ва тадбиркорликдан юз ўгиргач, Морри тадқиқот билан машғул 
бўлишни бошқаларни эксплуатация қилмасдан туриб жамиятга ўз 
ҳиссасини қўша оладиган соҳа деб топди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
114
Моррига руҳий 
хаста 
беморларни 
кузатиши 
ва 
уларнинг 
муолажаларини қайд этиб бориши учун грант ажратилди. Гарчи бу 
ҳозирда одатий бўлиб туюлса-да, эллигинчи йилларнинг бошларида 
янги амалиёт ҳисобланарди. Морри кун бўйи бақириб чиқадиган 
беморларни кўрди. Туни билан йиғлаб чиқадиган беморлар. 
Иштонини булғаб қўядиган беморлар. Овқат ейишдан бош тортган 
беморларни қўл-оёғини боғлаб, томирига дори-дармон юбориш 
орқали озиқлантирилган беморларни кузатди. 
Шифохонадаги беморлардан бири – ўрта ёшлардаги аёл ҳар куни 
хонасидан чиқиб, коридорнинг кафелли полига юзтубан ётиб олиб, 
соатлаб шу ҳолатда қолар, шифокор ва ҳамширалар эса, шунчаки, 
уни четлаб ўтиб кетаверарди. Морри унинг ҳаракатларини қўрқув 
билан кузатса-да, кузатувларини ён дафтарига қайд қилиб борарди – 
унинг вазифаси ҳам шу эди. Бемор аёл ҳар куни шу ҳаракатини 
такрорларди: тонгда хонасидан чиқиб келиб, полга ётиб олар ва то 
кечгача шу ҳолатда қолар, ҳеч ким билан гаплашмас, бошқалар ҳам 
унга эътибор бермасди. Морри унга ачинарди. Морри унинг ёнида 
полда ўтиришни одат қилди; уни тушкунликдан халос қилишга уринар 
экан, баъзан унга қўшилиб полга ётиб оларди. Охир-оқибат уни 
ўтиришга ва ҳатто хонасига қайтишга кўндирди. Маълум бўлишича, 
аёл ҳам аксарият кишилар каби бошқалар унга эътибор 
қаратишларини хоҳлаган экан. 
Морри “Каштан уйча”да беш йил ишлади. Беморлар билан 
дўстлашиш тавсия этилмаса-да, Морри уларнинг бир нечтаси билан 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
115
яқин бўлиб кетди; улар орасида Моррига бой эрининг уни ушбу 
шифохонага жойлаштиришига қурби етганини ўзининг омади деб 
билишини айтиб ҳазиллашувчи аёл ҳам бор эди. 
– Агар арзон руҳий шифохоналардан бирига жойлаштирилганимда 
аҳволим не кечарди? – дерди аёл. 
Ҳамманинг юзига тупуриб юрадиган бошқа бир аёл Моррини ёқтириб 
қолган, уни ўзининг дўсти деб атарди. Улар ҳар куни суҳбатлашар, 
шифохонадагилар эса ҳеч бўлмаса бир киши бу аёл билан мулоқотга 
кириша олганидан мамнун эди. Бироқ кунларнинг бирида аёл қочиб 
кетди ва Морридан уни қайтариб олиб келишда ёрдам сўрашди. Уни 
яқиндаги дўконларнинг бирида – омборхонада беркиниб ўтирганини 
аниқлашди. Морри кириб борганида, аёл унга ғазабнок нигоҳини 
қадади. 
– Сен ҳам уларнинг бири экансанда?! – қичқирди у. 
– Кимларнинг бири? – сўради Морри. 
– Мени қамоқда сақлаётганларнинг. 
Морри аксарият беморлардан яқинлари юз ўгиргани, улар бошқалар 
эътиборидан маҳрум эканликлари ва кишиларнинг муносабатидан 
ўзларини бу ҳаётда умуман мавжуд эмасдек ҳис қилишларига гувоҳ 
бўлди. Уларга ҳамдардлик етишмас, чунки шифохона ходимларида 
бу туйғу жуда тез поёнига етарди. Беморларнинг кўпчилиги бадавлат, 
бой оилалардан бўлиб, бойлик уларга бахт ёки ҳаётдан мамнунлик 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling