Мотор мойларининг иш хусусияти ва улардан қишлоқ хўжалиги техникаларида фойдаланиш


Download 1.31 Mb.
bet3/4
Sana08.05.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1446634
1   2   3   4
Bog'liq
8--маъруза

Двигателларнинг кучайтирилганлигига қараб (ГОСТ 17479-72 бўйича) олти (А дан Е гача) гурухдаги мотор мойлари ишлаб чиқарилади ва улар таркибидаги қўшимчалар билан фарқ қилади.
В гурухидаги мойларга 8% гача қўшимчалар қўшилиши мумкин ва улар ўрта кучайтирилган двигателлар учун мўлжалланади.
Б гурухидаги мойларга 6% гача қўшимчалар қўшилади. Бу гурухдаги мойлар паст кучайтирилган двигателарда ишлатиш учун мўлжалланган. А ва Б гурухларидаги мойлар дизел двигателларида қўлланилмайди, фақат паст кучайтирилган карбюраторли двигателларида фойдаланиш мумкин.
А гурухидаги мойларга қўшимчалар қўшилмай ёки кам 3% гача қўшимчалар қўшилиши мумкин. Бу мойлар кучайтирилмаган двигателлар учун мўлжалланган.
Е гурухидаги мойларга 25% гача қўшимчалар қўшилади ва уларга олтингугурт миқдори 3,5 % гача бўлган ёнилғида ишловчи секинюрар дизелларда фойдаланилади.
Д гурухидаги мойларга 18% гача қўшимчалар қўшилади ва улар турбо компрессорлик двигателларда қўлланилиши мумкин.
Г гурухидаги мойларга 14% гача қўшимчалар қўшилади ва улар юқори кучайтирилган двигателларда қўлланилади.
Кам ва ўртача кучайтирилган автотрактор дизелларида ишлатиладиган В2 гурухидаги мойлар (қишги М-8В2 ва ёзги М-10В2) энг кўп тарқалган. Уларда 7-8% миқдорда ювиш депрессорлаш қўшимчалари, оксидланиш ва ейилишга қарши, шунингдек, кўпикланишга қарши қўшимчалар композицияси бор. Қишки нав мойларига уларнинг қотиш хароратини пасайтирувчи депрессорлар ҳам қўшилади.
Юқори даражада кучайтирилган дизел двигателларида ҳарорати юқори, юкланиш кучли, демак уларда мойлаш материалларининг иш шароити ҳам оғир. Шунинг учун ишлатиладиган Г гурухидаги мотор мойларига 14% гача қўшимчалар композицияси қўшилади
Қишда М-8Г2 ёзда эса М-10Г2, ишлатишга рухсат этилади. Уларда қўшимчалар композицияси В гурухидаги мойларникидек бўлсада, лекин миқдори кўп.
Юқори даражали кучайтирилган наддувли дизеллар учун М-10Д м мойи (ТУ 38101783-80) яратилган бўлиб ҳозир саноат миқёсида ишлаб чиқарилмоқда (М ҳарфи кам кул ҳосил қилишини билдиради). Саноатда ишлаб чиқариладига қишги М-8В2 ва М-8Г2 мойлари 100С ҳароратгача дизелларни совуқлайин юргизиб юборишини таъминлайди. Бундан паст ҳароратда (20-250С) қуюлтирилган мойлардан фойдаланиш зарур. Ўртача кучайтирилган дизеллар учун М-43/8В2 мойи тавсия этилади. Кучайтирилган дизеллар учун М-4310/Г2 мойи ишлаб чиқилмоқда.
Карбюраторли двигателларда ишлатиладиган мотор мойлари учун 1980 йил 1 январдан бошлаб ГОСТ 10541-78 жорий этилди. Бу гостга мувофиқ кучайтирилиш даражаси турлича бўлган двигателларда ишлатиладиган А, Б, В, Г группа мойлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирги замон енгил автомобилларида юқори даражада кенгайтирилган двигателларнинг ишончли ишлаши ҳар бир техник ҳизмат кўрсатиш вақтида алмаштирадиган Г1 гурухидаги мойлар (қишги М-8Г1, ёзги М-12Г1, барча мавсумбоп қуюлтирилган М-8Г1) ҳисобига таъминланади. Юқори сифатли хом-ашёдан фойдаланганда ва металли ҳамда кул хосил қилмайдиган присодкалар композицияси танланганда мойнинг эксплуатацион хоссалари яхшиланади.
Барча мавсумда узоқ муддат ишлайдиган универсал М-63/10В, М-63/10Г каби мойлар ҳамма мавсумда қўлланилиши мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling