Мш меҳнат шартномаси


Иш берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 28.11 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi28.11 Kb.
#1572477
1   2   3   4
Bog'liq
Меҳнат шартномаси шаблон

3. Иш берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
3.1. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.1.1. Ходимдан мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларини виждонан ижро этишини талаб қилиш.
3.1.2. Ходимнинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган маҳаллий актларни, шу жумладан, меҳнатга оид тартиб-қоидалар, меҳнат муҳоффазаси ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни қабул қилиш.
3.1.3. Ходимни ЎзР Меҳнат кодексида, бошқа қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш.
3.1.4. Ходимни виждонли самарали меҳнати учун рағбатлантириш.
Иш берувчи ЎзР меҳнатга оид қонун ҳужжатлари, мазкур меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.
3.2. Иш берувчи мажбур:
3.2.1. Ходимга мазкур меҳнат шартномаси билан шартланган ишни тақдим этиш.
3.2.2. Меҳнат муҳофазасининг норматив талабларига мувофиқ Ходимнинг меҳнат шароити ва хавфсизлигини таъминлаш.
3.2.3. Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарурий асбоб-ускуналар, инструментлар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш.
3.2.4. Ходимга тегишли иш ҳақини белгиланган муддатда иш ҳақини тўлиқ миқдорда тўлайди.
3.2.5. ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ Ходимнинг шахсий маълумотларини ҳимоялашни таъминлайди ва қайта ишлашни амалга оширади.
3.2.6. Ходимни унинг меҳнатга оид мажбуриятларни ижро этиши билан боғлиқ равишда қабул қилинган маҳаллий норматив актлар билан имзо остида таништиради.
3.2.7. Ходимни унинг меҳнатга оид мажбуриятлар ижроси билан боғлиқ маиший эҳтиёжларини таъминлайди.
3.2.8. Ходимнинг ишлаб чиқариш зарурияти ҳолатида унинг малакасини ошириш мақсадида таълимига тўлов қилади.
Иш берувчи меҳнатга оид қонун ҳужжатларида ва меҳнат ҳуқуқлари, жамоавий шартнома, битимлар, маҳаллий норматив актлар ва мазкур меҳнат шартномаси нормаларидан иборат бошқа норматив-ҳуқуқий актларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради.
4. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий кафолатлар
4.1. Ходимга ушбу меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги учун штатлар жадвалига мувоффиқ лавозим маошидан 50 % миқдорда тўлов белгиланади.
4.2. Ходимга мукофотлар ва ҳақ тўлаш Ходим мазкур меҳнат шартномаси билан танишганлигини тасдиқлаб, имзо қўядиган Мукофотлаш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4.3. Ходимга иш ҳақи хизмат кўрсатаётган банк ва Иш берувчининг бошқа маҳаллий норматив актларида ўрнатилган тартибда ва муддатда камида ҳар ойнинг ярмида тўланади.
4.4. Ходимнинг иш ҳақидан ЎзР қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда тутиб қолиш амалга оширилади.
4.5. Ходимга ЎзР қонун ҳужжатларида ва Иш берувчининг маҳаллий норматив актларида ўрнатилган имтиёзлар, кафолатлар ва тўловлар татбиқ этилади.

Download 28.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling