Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Ботқоқли қорақарағайзорларда
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қорақарғай яшил мох ѐки елник
Ботқоқли қорақарағайзорларда баъзан қайин дарахти ҳам ўсади. Тупроқ устини оқ мох
ѐки сфагнум мохлари, каккузиғирмохи кабилар қоплаб олади. Ўрмоннинг иккинчи ярусини тол, калина ва крушина каби дарахтлар ташкил этади. Ундан кейинги ярусни буталардан багульник, черника, голубика ташкил этади. Ундан кейинги пастроқ қаватни ўт ўсимликларидан қиѐкларнинг бир неча тури (Сагех globularis, C.Conescens, C. diaperma), сабельник (Camarum palustre), скерда (Crepis Paludosa), морошка (Rubus chamaemorus), айиқтовон (Ranunculus lapporincus) ва бошқалар ташкил этади. Шундай қилиб, нинабаргли ўрмонлар баъзан 4-5 та ярусдан ташкил топади. Тайга ўрмонларининг аралаш ўрмонлар кичик зонасига яқин ерлари қоракарағай, баъзан арғувон, эман, заранг, ильм (қайрағоч) каби дарахт зотлари ва земляника (Fragaria vesca), медуница (Pulmonaria obscura), эгоподиум (Algopodium podagraria) каби ўтлардан ташкил 62 топган. Ғарбий Сибирь тайга ўрмонларида ҳам Европадаги қора қарағай ўрмонлари сингари тупроқ баъзи жойларда ботқоқланган ѐки ботқоқланмаган бўлиб, ўсимликлар қопламига кўра Европа қора қарағай ўрмонларига ўхшашдир. Нинабаргли ўрмонларда ўсувчи кўп йиллик ўтсимон гулли ўсимликлар вегетатив кўпаяди, кўпчилиги эса кишда хам яшил баргли бўлади, кўпчилик турларнинг гуллари оқ ѐки очиқ пушти рангга эга, уруғлари ниҳоятда енгил бўлиб, ҳаво оқими ѐрдамида жуда осонлик билан тарқалади. Бу хилдаги хусусиятлар уларнинг мосланиш белгилари ҳисобланади. Қорақарағай туркумининг Европа қора қарағайи (Picea exelsa) деган тури ва қисман фин қоракарағайи (Picca fennica) асосан Европада кенг тарқалган. МДҲ нинг шимоли-шарқий Европа қисмида, Сибирда Сибирь қора қарағайи (Pieca obovata) деган тури кенг тарқалган. Бу ерда Сибирь қорақарағайи билан бирга Сибирь қарағайи (Pinus sibirica) ҳам учрайди. МДҲ ҳудудидаги нинабаргли ўрмонларнинг 72 млн. га майдонини ѐки 16% ини қорақарағайзорлар эгаллайди ва одатда улар якка дарахтлардангина ташкил топмасдан, бир неча бошқа ўсимликлар билан биргаликда ўсиб махсус қоплам ҳосил қилади. Шу қопламнинг юқори ярусида қорақарағай дарахти, энг пастки ярусида эса мохлар асосий ўринни эгаллайди. Ўрта ярусларда бир неча хил буталар ва кўп йиллик ўтларни кўриш мумкин. 1. Қорақарғай яшил мох ѐки елник – зеленомошниклар ассоциация группаси. Бу ассоциация группаси ўз навбатида елник-кисличник, елник-брусничник, елник- черничник каби ассоциацияларга бўлинади. Бу хилдаги ассоциацияларнинг ҳаммасида энг юқори ярусни қорақарағай эгалласа, иккинчи ярусни кислица, брусника ѐки черникадан ташкил топган буталар эгаллайди. Ниҳоятда учинчи-энг пастки ярусни зеленомошник деб аталувчи яшил мохлар ташкил этади. 2. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling