Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Елник-долгомошниклар ассоциация


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Елник-долгомошниклар ассоциация группасидан елник-долгомошник асосий 
ассоциация бўлиб, сернам текисликларда учрайди. Биринчи ярус қорақарағай ва остки 
каккузи-ғирмохидан ташкил топади. Қорақарағай танасида бородач деб аталган лишайник 
кўп учрайди. 
3. Елник-сфагнумлар ассоциация группасидан қорақарағай-оқ мох ассоциацияси 
асосий ўрин олади. Биринчи ярусда қорақарағай ва пастки ярусда сфагнум (оқ) мохлари 
учрайди. Бу ерда ўсувчи қорақарағайлар анча ноқулай шароитда ҳаѐт кечиради, чунки 
сфагнум мохлари учрайдиган жойлар ботқоқ-лана боради. Баъзи бир пасттекисликлар ва 
нотекис дўнглик-лардан иборат бўлган жойларда қорақарағай—қиѐқ—оқ мох 
ассоциациясини учратиш мумкин. Бунда 2- ярусни қиѐқ ва 3-ярусни оқ мох эгаллайди. 
4. Ботқоқли қорақарағай ўтзорлар ассоциация группаси. Бу ерга асосан қорақарағай – 
ўтли- оқ мохлар ассоциацияси характерли. Иккинчи ярусда учрайдиган баъзи буталар ва ўт-
лар жуда сийрак бўлиб, учинчи ярусда учрайдиган оқ мохлар. жуда яхши ривожланади. Бу 
хилдаги ўрмонларда ҳам тупроқ ботқоқлашган бўлади. 
5. Елник -дубзорлар ассоциация группаси. Бу хилдаги ўрмонларда эман, арғувон каби 
кенг баргли дарахтлар қарағайлар билан биргаликда учрайди. Ўтларнинг кенгбаргли ўрмон-
ларга хос бир қанча турлари (ясменник, пролеска, азарум, ландиш ва бошқалар) учрайди. 
Бундай ўрмонлар анча жанубда жойлашган ва кичик аралаш ўрмонлар эонасига ўтишдан 
дарак беради. 
6. Елник-лишайниклар ассоциацияси. Бу хилдаги ўрмонлар, асосан, қорақарағай 
ўрмонларининг ўрмон-тундра кичик зонаси билан чегараланадиган жойларида учрайди
яъни нинабаргли ўрмонларнинг энг шимолий нуқталари учун хосдир. 
Юқорида кўрсатилган ассоциация группаларидан ташқари қорақарағай ўрмонларида яна 
бошқа асооциация группаларй ҳам мавжуддир. Ҳар бир ассоциация группаси ўз навбатида 
бир неча ассоциациялардан ташкил топган бўлади. 
Шундай қилиб, қорақарағай ўрмонларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан 
иборат. Ўрмонлардаги ўт ўсимликлар асосан вегетатив йўл билан кўпаяди, гуллари оқ 
бўлади. Бу эса уларнинг ҳашаротларни ўзига жалб этишга мослашганлигидан дарак беради. 



63 
Қоронғи ўрмонларда баҳорги эфемер ўтлар учрамайди. 
Бу ердаги баъзи ўсимлик-подъельник, ладьян ва надбородник сапрофит ҳолда ҳаѐт 
кечиради. 
Оддий ва Европа қарағайи бутун Европада, Сибирь қорақа-рағайи деб аталувчи бошқа 
тури эса МДҲ Европа қисмининг шимоли шарқида ва Сибирда кенг тарқалган. Тайга 
ўрмонла-рида қорақарағайдан ташқари Сибирь пихтаси ва Сибирь қарағайи каби 
нинабаргли дарахтлар учрайди. 
Қорақарағай ўрмонларидан ташқари Евросиѐда оддий қарағайдан ташкил топган қарағай 
ўрмонлари ҳам кенг тарқалган. Оддий қарағай худди оддий қорақарағай учун характерли 
бўлган ассоциация группаларидан ташкил топган, лекин қарағайзорлар таркибида озиқ 
моддаси кам ва бирмунча қуруқ бўлган қумли тупроқ жойларда учрайди. 
Қорақарағай дарахти дастлабки йилларда секин ўсади, кейинчалик эса тезлаша боради. У 
сояга чидамли ўсимлик бўлгани учун дастлаб бошқа нинабаргли дарахтлар билан 
биргаликда ўса олади, лекин унда ўқ илдиз бўлмаганлигидан ѐн илдизлари тупроқнинг 
юзароқ қатламига таралиб ўсади. Қарағай ўқ илдизли, ѐруғсевар ва совуққа чидамли 
бўлганлигидан қорақарағайга қараганда яхши ўсиб кетади. 
Ҳозирги пайтда МДҲ да 109,5 млн. га нинабаргли ўрмонлар бор. Унинг 40% ини фақат 
қарағай ўрмонлари ташкил қилади. Қорақарағай ва қарағай ўрмонларидан ташқари тайга 
ўрмонлари кичик зонасида пихта ўрмонлари, кедр ўрмонлари ва тилоғоч ўрмонлари каби 
группаларни ҳам учратиш мумкин. Бу хилдаги ўрмонлардан, масалан, тилоғоч ўрмонлари 
МДҲ да 274 млн. га ни ишғол қилади ва у, асосан, Сибирда кўп учрайди. Чунончи, бундай 
ўрмонларда тилоғочнинг бир неча турлари баъзи турдаги буталар билан бир неча 
ассоциацияни, масалан, тилоғоч-толокнянка, тилоғоч-брусника, тилоғоч-багульник, тило-
ғоч-мох кабиларни ташкил қилади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling