Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Майда баргли ўрмонлар. Майда баргли ўрмонларда қайин, тоғтерак, қандағоч каби 
ѐруғсевар, беор ва тез ўсувчи ўсимликлар учрайди. Ғарбий Сибирь текислигида учрайдиган 
қайин (тоғтерак) ўрмонлари асосан бир неча тур қайиндан ва тоғте-ракдан ташкил топган. 
Бундай ўрмонларда черемуха, четан, тол, наъматак кабилар иккинчи ва учинчи ярусни 
ташкил қилувчи кичик дарахт ва буталар ҳам учрайди. Утлардан эгоподиум, костяника, 
илоқ, володушка, қўзи қулоқ, санчиқўт, орляк попоротниги кабилар учрайди. 
Камчатканинг Охота денгизи атрофида Сахалин ва Курил оролларида тош қайин оийрак 
бўлса-да, катта-катта майдон-ларда ўрмонлар хосил қилади. Бундай ўрмонларда ўтлардан 
дудник, боршевик, крестовик, каламогростис ѐки сохта қамиш кабилар ўсади. 
Тилоғоч (Larix) бўйи 30—45 м ли дарахт, 500—900 йил яшайди, ѐғочи намга чидамли. 
Лак-бўѐқ саноатида ундан терпентин олинади. Пўстлоғидан ошловчи (дубил) моддалар,
бўѐқ ва эфир мойлари олинади. Тез ўсувчанлиги ва серунум хом ашѐ бериши билан энг 
самарали ўсимлик ҳисобланади. МДҲ ҳудудидаги ўрмонлар майдонининг 40% ини тилоғоч 
ўрмонлари ташкил қилади. 
Қарағай (Рinus) — бўйи 20—40 м келади, 200—300 йил яшайди, ѐғочи енгил, қаттик ва 
чидамли. Қарағай ўрмонлари тупроқни ювилиб кетишдан сацлайди. Химия саноатида 
қарағай сақичидан смола, скипидар ва канифол олинади. Сибирь қарағайининг уруғидан 
олинадиган мой медицинада ва консерва саноатида ишлатилади; қарағай куртакларида 
фитонцид модда бўлгани учун улардан дизенфекция қилувчи ва нафас олишни 
енгиллаштирувчи восита сифатида фойдаланилади. 
Қорақарағай (Picea) — бўйи 20-30 м, 250—300 йил яшайди, ѐғочи қоғоз-целлюлоза, 
қурилиш саноатида ишлатилади. Ёғочидан гидролиз йўли билан этил спирт, ацетон, 
глицерин, витамин С ва ҳоказолар олинади. 


66 
Пихта (Abius) — бўйи 30—40 м, 200—500 йилгачаа яшайди, танасида, пўстлоғида, 
баргида смола ва эфир мойлари жуда кўп. Айниқса, ѐш шохчалари ва унинг баргларидан 
олинган мойда 30—40% гача борнилацетат бор. Ундан борнеол спирт ва камфора мойи 
олинади. Пўстлоғидан ойналарни ширачловчи бальзам олинади. 
Тис (Тахus) — бўйи 30 м келадиган нинабаргли дарахт, 3000—4000 йил яшайди, ѐғочи 
қаттиқ, секин чирийди. ѐғочи дурадгорлик ва машинасозликда ишлатилади. Барги, пўстлоғи 
ва ѐғочида заҳарловчи токсин алколоиди бор. 
Қайин (Betula) — бўйи 25—30 м келадиган дарахт, 400 йилгача яшайди. Ёғочи жуда 
юқори сифатли бўлади. Қайиннинг куртаги ва гуллари медицинада (суяк синганда оғриқни 
боса-диган восита) ҳамда парфюмерияда (помадалар тайѐрлашда) ишлатилади. 
Эман (Quercus)—бўйи 30—40 м га етадиган, 50—100 йил яшовчи дарахт. ѐғочи 
юқори сифатли, пўстлоғи ва узунчоқ ѐнғоқ шаклидаги мевалари медицинада (ичак 
касалликларини даволашда, қон тўхтатувчи ва заҳарланганда фойдаланувчи восита 
сифатида) ишлатилади. Ёғочдан ошловчи моддалар олинади. 
Жўка (Tilia) — 300—400 йил яшайди, бўйи 25—30 м гача етади. Ёғочи анча юмшоқ 
бўлиб, дурадгорчиликда ишлатилади. Арғувон гули ширага бой. Гулидан ликѐр ва коньяк 
тайѐрлашда фойдаланилади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling