Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

 
Зараркунанда ҳайвонлар. Табиатда жуда кўплаб фойда келтирадиган 
ҳайвонлардан ташқари, уларнинг қишлоқ ҳўжалиги, ўрмончилик, ўсимликлар, омборларда 
сақланаѐтган ғаллаларга, кийим-кечакларга жуда катта зарар етказадиган турлари бор. 
Шунингдек, бир қанча ҳайвонлар одамлар, чорва моллари, уй ва ѐввойи ҳайвонларда 
паразитлик қилади ѐки касаллик қўзғатувчиларни юқтиради.
Қишлоқ х ў ж а л и к эк и л а р и зараркунандалари. Республика қишлоқ ҳўжалиги 
экинларига зарар келтирадиган ҳайвонларнинг анчагина қисмини кемирувчилар
ҳашаротлар, каналар ва айрим нематодалар ташкил қилади. Ҳар бир экин, дарахт, ўрмон ва 
бошқа ўсимлик турининг ўзига хос зараркунандалари мавжуд. Техника экинларидан ғўзага 200 
дан кўпроқ тур ҳашоратлар айниқса дала қандаласи, ғўза шираси, тамаки трипкаси, ўргичакана 
жиддий зарар келтиради. Бошоқли экинларни ҳаммаҳўр турларидан чигитка, темирчаклар, 
бузоқбоши, швед пашшаси, буғдой трипси, шилишиққурт, поя бургачалари кўп зарар келтиради.
 
Чучук сув ҳайвонлари. Ўзбекистон сув ҳавзаларида 80 га яқин балиқ турлари учрайди
улардан 20 га яқини (оқ дўнгпешона, ола-була дўнгпешона, оқ амур, қора амур, илонбош, 
балхаш олабуғаси ва б.) Узоқ Шаркдан; пелядь Сибирдан; гамбузия Америкадан келтирилган. 
Текисликдаги сувларга плотва, оқча, сўзанбалиқ, оққайроқ, зоғора, лаққа, оқ сла, самарқанд 
храмуляси ва хонбалиқар, тоғ сувлари учун қорабалиқ, гулмоҳи ва голец балиқлар хос. 
Шимолдаги сув ҳавзаларида чўртан балиқ, олабуға, кўкбўйин балиқлар учрайди. 
Кам 
учрайдиган 
ва йўқолиб бораѐтган турлардан Амударѐ ва Сирдарѐ курак буруни, бакра балиқ бор. 
 
Овланадиган сут эмизувчилар. Ўзбекистонда бўри, тулки, чиябўри, қорақулоқ, сувсар, 
қуѐн; чўл, тўқай ва қамишзорларда яшайдиган ѐввойи мушуклар, ондатра, юмронқозиқ ва қум 
товушқон мўйнаси, оққуйруқва тўнғиз гўшти учун овланган. Ҳозир унинг сони кескин камайиб 
кетган. Тулки, чиябўри, ондатра, оққуйруқ, юмронқозиқлар саноат миқѐсида овланади. 
Республикада Оҳангарон, Бўстонлиқ, Амударѐ бўйи, Ғаллаорол ва бошқаларда бир қанча 
жойларда мўйна олиш мақсадида қуѐн ва америка норкаси боқиладиган хўжаликлар ташкил 
этилган.


72 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling