Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
Ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш.Ўзбекистон ҳайвонлари ўсимликлар каби, 20-асрнинг 2-ярмида муҳофазага муҳтож бўлиб қолди. Бунинг асосий сабаблари аҳоли ўз хўжалиги билан барча зоналар ичига тобо ра чуқур кириб бори ши, табиий ландшафтларнинг мада ний ландшафтлар билан алмашиниши, ҳайвонлар экологик муҳитининг тобора ѐмонлашуви ва, ниҳоят, ҳайвонларни овлашнинг илмий асосланган тартиби га қатьий риоя эт масликдир. Табиий ва илмий манбаларда кўрсатилишича, ўтган асрнинг бошларида Ғарбий Тяньшан тоғ тизмаларида, Жан. Ўзбекистоннинг Боботоғ, Кўҳитангтоғ, Бойсунтоғ, Ҳисор тизмаларида сони кескин камайиб кетган ҳайвонлардан илвирс, қоплон, Бухоро тоғ қўйи, кўксуғур, қизил бўри, Тяньшан оқтирноқли айиғи, йўл-йўл сиртлон, Туркистон силовсини, тоғ қуйлари, Қизилқум қўйи ва бошқаларни тез-тез учратиш мумкин эди. Эндиликда бу ҳайвонларнинг аксарият қисми қўриқхоналарда махсус кўпайти рилмокда. Ўтган асрнинг ўрталаригача кенг тарқалган қушлардан болтаютар, дашт лочини, пушти сақоқуш, бирқозон, жажжи оққуш, мармарчуррак оқбош, ўрдак, бургутнинг тўрт тури, қумой, қирон қора, лочин, итолғи, бизғалдоқ жуда камайиб кетди. Кўплаб хайвонларнинг экологик макони бўлмиш текисликдаги тўқайларнинг ва тоғдаги ўрмонларнинг қисқариб кетиши ѐввойи ҳайвонларнинг қирилиб кетишига олиб келди. Ўлкадаги табиий экологик шароитнинг ѐмонлашуви ва инсон омилининг бевосита таьсирида бир вақтлар табиат да эркин яшаган Турон йўлбарси, қизил тулки, сиртлон, хачир каби ҳайвонлар бутунлай йўқолиб кетди. Ўрта Осиѐ қоплони, Олд Осиѐ қоплони, чипор сиртлон (пўлта), Устюрт қўйи, қора лайлак, тувалок, шипун оқкуши, қум чарх илони, Ўрта Осиѐ кобраси, узундум бургут каби нодир ҳайвонлар бутунлай тугаб кетиш хавфи остида турибди. Устюрт қўйи, бурамашох қўй (морхўр), Ўрта Осиѐ қундузи, оққуш, йўрға тувалоқ, чипор калтакесак каби ҳайвонларнинг ҳам тугаб кетиш хавфи кучли. Кейинги вақтда афғон майнасининг кўпайиб ке тиши оқибатида булбул, қалдирғоч, читтак, хатто чумчуғутар ҳам анча камайиб кетди. 1997 йилда Ўзбекистонда «Ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳақида» қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазир лар Маҳкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги қарори билан «Биологик ранг-барангликни саклашнинг миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси» ишлаб чиқидди. Ўзбекистон «Қизил китоби” га умуртқали ҳайвонларнинг нодир ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жами 63 тури ва кенжа тури киритилган бўлиб, улар орасида 22 тур сут эмизувчи ҳайвон, 31 тур қуш, 5 тур судралиб юрувчи ҳайвон ва 5 тур балиқ бор. Инсон ҳаѐтида ўсимлик олами беқиѐс даражада муҳим. Ўсимлик - бу кислород, озиқ- овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, ем-хашак, табобат олами, дам олиш маскани, дори-дармон, қоғоз ва бошқа кўплаб маҳсулот етказиб берадиган беғубор, инсон учун энг зарур табиат ресурси. Биохилма-хиллик олам гўзаллиги, рекреация бойлиги. Ўзбекистон бу борада ўсимлик дунѐсининг бойлиги (4 минг турдан зиѐд) жиҳатдан олдинги ўринларни эгаллайди. Ўрмонлар республикада чўл, тоғ ѐн бағирлари ва дарѐ қайирларида тарқалган. Тоғ минтақасида 311 минг майдонда ўрмонлар мавжуд, шундан 204 минг га да арча, қолгани бошқа турдаги дарахтлар билан банд. Текистлик минтақасида саксовул ва бошқа псаммофитлардан иборот ўрмонзорлар 2,4 млн га майдонда мавжуд. Қайирлардаги туқайзорлар майдони 25 минг гача қисқарган. Ўрмонлар сийрак, зич ўсган ҳақиқий ўрмон майдонлари кам қолган, дарахтларнинг аксарияти касал, қуриган ѐки ярим қуриган. Умуман тоғ ѐнбағирлари, тоғ олди қия текисликлари, адирлар, қумли текисликлар, вохалар ўрмон билан қопланиш даражаси меъѐрида анча кам, шунинг учун хам турли табиий жараѐнларнинг ривожланиш макони жуда кам кенг ва улар тезкорлик билан содир бўлмоқда. Вохаларда ихотазорларнинг майдони 40 минг га атрофида, бу рақам аслида лойихага мувофиқ 112 минг га бўлиши лозим. Ирригагация тармоқлари ва сув омборлари қирғоқларидаги ихота дарахтзорларининг хозирги кўрсаткичи (7 минг км, каналлар ѐқаларида уларнинг узунлиги 200 минг км бўлиши керак) талабга мутлақо жавоб бермайди. 73 Чўл ва тоғ яйловларида ўсимлик қопламининг зичлиги ва ем-хашакбоп ўтларнинг маҳсулдорлигини меъѐрдан паст, кўпроқ мол истеъмол қилмайдиган бегона ўтларнинг майдони кенгайиб бормоқда. Шунингдек тупроқнинг эрозияга берилганлиги туфайли ўтларнинг эгаллаган майдонлари ҳам қисқармоқда, техноген омилларининг эрозион таъсирининг ҳукмдорлиги ортмоқда. Ўсимлик қоплами муаммоси экологик муаммолар ичида нисбатан фаол ва тез ўзгарувчан, бошқа омиллар таъсирида юз берадиган муаммоларни шаклланишида ўз таъсирини кўрсатади. Ўсимликлар муаммоси кўп аспектли ва серқиррали, унинг таркибида бир неча бор аспектли ѐки оддий муаммолар мавжуд, уларни хаммаси хам бир-бирлари билан функционал боғлиқ. Ҳайвонот оламининг муаммолари хам бисѐр, ўсимликлар муаммоси билан улар бевосита боғлиқ. Маълум ўсимлик турларини йўқолиши билан ҳайвонлар хам бошқа жойга кўчади ѐки қирилади. Кейинги вақтларда браконьерлар сонининг кўпаяѐтгани, уларни ов қуроллари ва техника воситалари билан таъминлаши ҳайвонлар муаммосининг жиддийлаштирмоқда. Табиий газ, нефт, сув қазиб чиқариш учун бурғуланаѐтган жойларда карьерлар вужудга келаѐтган ҳудудларда техноген омил таъсири нихоятда кучли, бу жойларда ҳайвонларнинг (айниқса, судралиб юрувчилар) аксарияти қирилиб кетмоқда. Ўсимлик ва хайвонот олами муҳим экологик омиллар, уларнинг атроф мухит билан бўлган мутносабати аслида жой экологиясини белгилайди. Демак, муаммо хам улар билан боғлиқ, бу борада ташқи таъсирни оптиаллаштириш зарур бўлади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling