Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Ҳайвонот дунѐсини мухофаза қилиш


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Ҳайвонот дунѐсини мухофаза қилиш. Ўзбекистон ҳайвонот дунѐси хилма-хил бўлиб, 
Ўрта Осиѐдаги бошқа мамлакатлар сингари субтропик минтақаларга хос турларга эга. Республикада 
сут эмизувчиларнинг 6 туркуми: ҳашаротхўрла(6тур), қўлқанотлилар (19 тур), товушқонсимонлар 
(2тур), кемирувчилар (42тур), йиртқичлар (23тур), жуфт туѐқлилар (8 тур)га мансуб 100 тур учрайди. 
Энг нодир ва кам учрайдиган сут эмизувчиларнинг 24 тури, жумладан бурама шохли эчки, қунғир 
айиқ, қоплон, қорақулоқ, силовсин, илвирс, сиртлон, қундуз, манул, жайран, архар, 
қўшоѐқ, кўк суғур, ҳинд асалхўри, олакўзан, хонгул, устюрт қўйи, қизилқум қўйи, бухоро 
қўйи, шом шапалак, Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган (2003 йил).
Ўзбекистонда қушларнинг 24 туркумга мансуб 410 га яқин тури бор, улардан 184 тури 
чумчуқсимонлар туркумига киради. Қушларнинг 24 тури, жумладан, бирқозон, жингалакдор 
бирқозон, оқ лайлак, қора лайлак, қизил ғоз, вишилдоқ оққуш, кичик оққуш, мармар 
ўрдак, 
оқбош ўрдак, сувқийғир, узун думли сувбургут, оқдум сувбургут, кичик бургут, қирғий бургут, чўл 


70 
бургути, қиронқора, болтаютар, қумой, илонхўр бургут, маллабошлочин, оқ турна, оддий 
тувалоқ, йўрға тувалоқ, қорабовур, торғоқ, осиѐ лойхўраги, қум чумчуқ ва б. «Қизил китоб»га 
киритилган. 
Судралиб юрувчиларнинг 58 тури мавжуд, жумладан тошбақаларнинг 2 тури (чўл тошбақаси) 
маьлум. Тангачалилар туркумининг 58 (калтакесаклар - 38, илонлар - 20) тури учрайди. 
Илонларнинг 5 тури: капча илон, қалқонтумшуқ илон, кўлворилон, чарх илон, чўл қора илони 
заҳарли ҳисобланади. Судралиб юрувчиларнинг 16 тури, жумладан, хеитоғ қурбақабоши, штраух 
қурбақабоши, эчкемар, чипор калтакесак, кўлворилон Республика «Қизил китоби»га киритилган.
Сувда хамда қурукутикда яшовчиларнинг 3 тури: яшил қурбақа (турон қурбақаси ва осиѐ 
тоғлари қурбақаси кенжа турлари), кўл бақаси ва дашт Қурбақа учрайди. 
Мамлакат сув ҳавзаларида балиқларнинг 106 тури тарқалган. Улар 2 катта гуруҳга 
бўлинади. Биринчи гуруҳга дарѐ ва сойларда қадимдан яшаб келаѐтган маҳаллий балиқар (амударѐ 
гулдор балиғи, ширмоҳи, туркистон мўйловдори, зоғора балиқ, лаққа ва б.), иккинчи гуруҳга 
эса, асосан, сув омборларида иқлимлаштирилган балиқлар (иссиқкўл гулдор балиғи, пеляль, 
оқамур, орол мойбалиғи, шарқ оқчаси, кумуш товон балиқ, оддий дўнгпешона, оқ сла, илонбош 
ва б.) киради. Баликларнинг 18 тури, жумладан, орол мўйлов балиғи, орол бақраси, амударѐ 
қил қуйруғи (катта курак бурун), амударѐ тош бақраси (кичик курак бурун), бурун (сирдарѐ 
курак буруни) ва б. «Қизил китоб»га киритилган.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling