Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Назорат саволлари 
1. Табиат зоналари деганда нимани тушунасиз? 
2. Ер шари кандай табиат зоналарига ажратилади? 
3. Арктика муз сахролари зонасининг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини тушунтиринг? 
4. Чўл ва чалачўл зонаси органик оламини тушунтиринг? 
5. Кенг ва ингичка баргли ўрмонлар зонасини изохланг? 
6. Тундра зонасини тушунтиринг? 
7. Каштан (Castanea) дарахтининг географик тарқалишини изоҳланаг? 
8. Ер шари кандай табиат зоналарига ажратилади? 
9. Кенг ва ингичка баргли ўрмонлар зонасини изохланг? 
10. Тундра зонасини тушунтиринг? 
11. Верешатниклар нима. 
Таянч иборалар 
Табиат зоналари, Арктика муз сахролари зонаси, тундра ва ўрмон тундра, тайга 
ўрмонлари, кенг ва ингичка баргли ўрмонлар, тропик ва субтропик ўрмонлар, нам 
экваториал ўрмонлар. Табиат зоналари, Арктика муз сахролари зонаси, тундра ва ўрмон 
тундра, тайга ўрмонлари, кенг ва ингичка баргли ўрмонлар, тропик ва субтропик ўрмонлар, 
нам экваториал ўрмонлар 
МАВЗУ -11.
 ЎЗБЕКИСТОН ЎСИМЛИКЛАР ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ 
МУХОФАЗА ҚИЛИШ 
Режа:
 
1. Ўзбекистоннинг табиат зоналарида ўсимликлар дунѐсининг тарқалиши. 
2. Махсус муҳофазага олинган ўсимликлар. 
3. Ўзбекистон ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш маалалари 
Ўзбекистон ўсимликлар дунѐси хилма-хил бўлиб, халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга 
эга. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ФА Ботаника инситути («Ботаника» илмий иўлаб 
чиқариш маркази)да олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ўлкада 166 оилага 
мансуб 4500 га яқин юксак ўсимлик турлари борлиги маьлум бўлди. Буларнинг аксарият 


68 
қисмини қоқиўтдошлар (260га яқин тур), карамдошлар, ялпиздошлар, лабгулдошлар, 
шўрадошлар, 
лоладошлар, 
чиннигулдошлар, 
ѐронгулдошлар, 
говзабондошлар, 
раьнодошлар каби йирик оилаларнинг вакиллари ташкил этади. Ўзбекистон флораси пайдо 
бўлиши, тарқалиши, тур, туркум ва оилаларнинг умумий ўхшашлиги жиҳатидан Марказий 
Осиѐдаги бошқа мамлакатлар, хусусан, Эрон, Афғонистон ўсимликлар дунѐсига жуда яқин 
туради.
Ўзбекистон флораси узоқ тарихга эга. Палеоботаник тадқиқотлар республика ҳудудида 
қуруқликдаги юксак ўсимликларнинг (ксилофитлардан тортиб) барча эволюцион даврларига 
оид ўсимлик қолдиклари борлигини кўрсатди. Ҳатто ҳозирги Қизилқум чўлларидан бир вақтлар 
бу ерларда ўсган хурмо, чинор, терак каби дарахт ва буталарнинг қолдиқлари топилган.
Ўзбекистонда ўсимликлар ўсмайдиган жой йўқ. Уларни текисликдаги қумли 
чўллардан тортиб, қорли баланд тоғларгача бўлган турли рельеф ва тупроқ шароитида учратиш 
мумкин. Ўзбекистон ўсимликларининг тарқалишини ѐритиш учун тавсия этилган 4 тик 
(вертикал) минтақа (чўл, адир, тоғ, яйлов) асос қилиб олинди. Ҳар бир минтақа ўзига хос 
рельеф, иклим, тупроқ ва ўсимликлар дунѐсига эга.
Чўл (текислик)даги ўсимликлар ҳаѐти, асосан, қум ва гипсли тупроқлар ҳамда 
шўрхок билан боғлиқ. Қумли чўлга Қизилқум, Қашқадарѐнинг қуруқ ўзани (Сандиклиқум), 
Сурхондарѐнинг қуйи қисмидаги Каттақум ва Хоразм воҳасидаги қумли массивлар киради. 
Аксарият қумликлар ўсимликлар билан мустаҳкамланган. Қум уюмларида дарахт ѐки 
йирик буталардан оқ саксовул, жузғун (қандим), черкез; буталардан оқбоялич, қуѐнсуяк, 
қнзилча каби ўсимликлар ўсади.
Жузғун илдизлари ѐн томонга 20 м гача ўсиб, қумларни маьлум даражала ушлаб 
туради. Қумларни мустаҳкамлашда кўп йиллик ўтлардан селен алоҳюа ахамиятга эга. У тарқоқ 
илдизлари ҳамда ер устки қисмларн (поялари) билан қумларнинг кўчишига тўсқинлик қилади 
ва бошқа ўсимликлар (жузғун, саксовул ва б.) уруғини тутиб қолиб, ўсишига шароит яратади. 
Шунингдек, қумда ривожланишга мослашган кўп йиллик эфемер ўсимлик илоқ илдиз 
пояси орқали ҳам кўпаяди. У қисқагина баҳор ойларида тез ўсиб, гуллаб, мева беришга 
улгуради. 
Гипсли чўлга Устюрт, жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбий Қизилқумда жойлашган 
айрим ҳудудлар (массивлар) киради. Гипсли чўл флораси турларга унча бой эмас. 
Ўсимликлар формацияси (жамоаси)ни шакллантиришда, асосан, шўрадошларга мансуб 
турлар иштирок этади. Жумладан, ярим бута ва буталардан буюрғун, боялич ҳамда бир 
йил
лик шўралар (балиқкўз), шувоқ туркумига мансуб оқ жусан каби турлар ва эфемерларни 
кўплаб учратиш мумкин.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling