Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Адирлар ўсимлик турларига жуда бой. Унда қўнғирбош, қўзиқулоқ, каррак, шашир, 
какра, қатрон, астрагал, ширач каби кўп йиллик ўтлар билан бир қаторда бир йиллик ўтлар 
(эфемерлар) ҳам бор. Баьзан 1 м
2
ерда 15-20 турга хос юзлаб ва ҳатто минглаб ўсимлк 
турлари жойлашган бўлиши мумкин.
Адирларда (айниқса, республиканинг жанубида) сақланиб қолган писталар 
уларнинг 
бир вақтлар бу ерларда кўплаб ўсганлигидан, бироқ турли мақсадлар учун аѐвсиз кесиб 
олиниши туфайли камайиб кетганлигидан дарак беради.
Адирларнинг юқори қисмида буғ
дойиқ, так-так (тоғарпа), андиз, гул
хайри каби бўйи 
баланд кўп йиллик ўтлар, тошлоқ ва шағалли жойларида 
бодом, наьматак туркумининг 
викиллари — буталар, астрагал ҳамда пиѐз туркумига мансуб турлар кенг тарқалган. 
Тоғлар - табиий ҳолда ўсадиган дарахтларга бойлиги билан бошқа минтақалардан 
фарқ қилади. Ўзбекистон тоғла
рини арчаларсиз тасаввур этиб бўлмай-
ди. Улар 
тоғларимизнинг кўрки бўлибгина қолмай, тоғ ѐн бағирларини эрозиядан саклашда ишончли 
омилдир. Арчалар жуда узоқ 300-700, ҳатто 1000 
йиллар мобайнида ўсиб ривожланали. 
Кенг баргли дарахтлардан заранг, олма, 
нок, олча, дўлана, қатронғи, писта, бодом, ѐнғоқ, оқ 
қайин, тол, терак, шумтол ва камхастаклар кўп тарқалган. Улар кўпинча мустақил 
гурухларни 
ташкил қилади. Тоғлардаги мевали дарахтлар мевасидан одамлар ва ҳайвонлар 
озиқ-овқат сифатида фойдаланади.


69 
Яйловлар баланд бўйли дарахтларнинг ўсмаслиги, қоялар ва баланд кияликлар 
(плато)нинг кўплиги ҳам торон, бетага, шувоқ, сутлама, исорак, ѐронгулларга бойлиги 
билан ўз хос манзара ҳосил қилади. Шунидек, ѐстиқ ҳосил қилиб ўсувчи кирпиут, 
зиракўтлар хам кенг тарқалган.
Табиатда ўсимликлар якка-якка ҳам ѐки тўп-тўп бўлиб (фан тили билан атганда 
ассоциация, формация ҳосил қилиб) ўсади. Ўзбекистон ФА Ботаника инстит утининг
ходимлари яратган жилдли «Ўзбекистоннинг ўсимлик қоплами» (рус тилида) 
монографиясида республикадаги 1196 ассоциация
қамраган 170 формация келтирилган. 
Ўзбекистон флорасига оид маьлумотларни Ботаника институти томонидан тақдим этилган 
«Ўзбекистон флораси» (6 
А
,
ли) ва «Ўрта Осиѐ ўсимликлари аниқлагичи» дан (10 жилдли; 
ЎзМУ билан хамкорликда) олиш мумкин. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling