Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
эдификатор турлар ажратилиб, жамоанинг махсус муҳитини ҳосил қилади. Улар
жамоанинг қурувчилари бўлиб, фитоценознинг хусусиятларини белгилаб беради. Масалан, Ўзбекистондаги қумли чўлларда дарахт кўринишидаги эдификатор тур оқ саксовулдир. Даштларда чим ҳосил қилувчи чалов ва бетагалар, ўрмонларда эса оддий қарағай, қорақарағай, эман каби дарахтлар эдификаторлар ҳисобланади. Баъзи ҳолларда ҳайвон турлари ҳам эдификатор ҳисобланиши мумкин. Масалан, катта майдонда тарқалган, ер ковловчи хусусиятга эпа бўлган суғурлар колонияси ўсимликларнинг ўсиш шароитига, микроиқлимга ва асосан ландшафт характерига катта таъсир кўрсатади. Доминант турларга нисбатан озроқ миқдорда учрайдиган, аммо фитоценозда маълум аҳамиятга эга бўлган турлар субдоминант (иккинчи ҳукмрон) турлар деб аталади. Доминант ва субдоминант турлардан ташқари жамоа таркибида камроқ сонда учрайдиган турлар ҳам мавжуд. Улар компонентлар дейилади. Кам сондаги ва ноѐб турлар ҳам биоценознинг ҳаѐтида муҳим роль ўйнайди. Биоценоздаги ҳар бир турнинг ролини аниқлашда уларнинг мўллиги, учровчанлиги ва ҳукмронлик даражаси каби миқдор кўрсаткичлар эътиборга олинади. 37 Фитоценозларда мўллик оғирлик, балл ва ўсимликлар сони билан ифодаланади. Масалан, Тошкент атрофидаги эфемерли чўлларда 1 м 2 майдонда 5000 нусхадан ортиқ ўсимлик рўйхатга олинган бўлиб, 47 турдан иборат эканлиги аниқланган. Оғирлик усули амалий мақсадлар учун фойдаланилади. Табиий пичанзорлар ва яйловларнинг ҳосилдорлиги шундай усул билан аниқланади. Учровчанлик даражаси биоценозда турларнинг текис ѐки нотекис тарқалганлигини ифодалайди. У умумий намуна майдончалар сонини тур учраган майдончалар сонига нисбатан ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Доминантлик даражаси айни бир тур индивидлар сонининг ушбу гуруҳдаги умумий сонига нисбатини билдиради. Масалан, маълум майдонда 200 та қуш рўйхатга олинган бўлса, шулардан 80 таси сайроқи қушларни ташкил этади. Демак, сайроқи қушларнинг доминантлик даражаси 40% га тенгдир. Биоценозларда бактериялар ва бошқа микроорганизмлар ҳам учрайди. Шундай қилиб, биоценоздаги турларни миқдор ва сифат жиҳатдан характерлаш натижасида унинг турлар таркиби ҳақида маълум бир хулосага келиш мумкин. Биоценознинг юқорида кўрсатиб ўтилган тузилиш бирликларидан ташқари унинг функционал тузилиш бирлиги, яъни консорциялар характерлидир. Биоценозларнинг ҳосил бўлиши ва яшаши асосида муайян (биронта) жойдаги организмларнинг ўзаро муносабати, улар ўртасидаги алоқа ѐтади. Б. Н. Беклемишев бундай муносабатларни воситали ва воситасиз турлараро муносабатларга бўлиб кўрсатади. Жамоада ҳар бир турнинг ўзаро алоқаси, ташқи муҳитга бўлган талаби ва таъсири шу турнинг экологик ўрни ѐки экологик шинаси дейилади. Бошқача қилиб айтганда, организмнинг табиатда эгаллаган ўрни дейилганда унинг ҳаѐт тарзи, озиқланиш усули тушунилади. В.Н.Беклемишев таснифотига кўра бундай экологик ўрин (экониша) тўрт тоифага бўлинади: трофик, топик, форик ва фабрик. Трофик алоқа бир турнинг иккинчи тур билан озиқланишида намоѐн бўлади. Бунда ўлжа ўлик ѐки тирик ҳолда емиш бўлиши мумкин. Масалан, буни ниначи учун ҳашаротларнинг емиш бўлиши, гўнг қўнғизнинг тўѐқли ҳайвонлар тезаги билан озиқланиши, асаларининг асалшира билан озиқланиши каби мисолларда тушунтириш мумкин. Топик алоқа бир тур томонидан иккинчи турнинг яшаш шароити ўзгартирилишида намоѐн бўлади. Дарахтлар танасида лишайникларнинг яшаши, ўрмондаги дарахтлар томонидан шу ерларда ўсувчи ўтлар ҳаѐтига кўрсатиладиган таъсирларда бу яққол намоѐн бўлади. Форик алоқа бир турнинг тарқалишига иккинчи турнинг таъсир этишида кўринади. Кўпгина ҳайвонлар томонидан ўсимлик уруғ ва меваларининг тарқалиши бунга мисолдир. Шундай тарқалиш актив ѐки пассив тарзда ўтиши мумкин. Бир турнинг ўзига ин қуриши учун бошқа турнинг қолдиқларидан фойдаланишида фабрик алоқа намоѐн бўлади. Масалан, қушлар ин қуриш учун дарахтларнинг барги, шохчаларини ташиб келади, ҳайвонларнинг жун ва патларидан фойдаланиб ин қуради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling