Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Баргли ўрмонлар деярли шимолий ярим шарда кенг тарқалган бўлиб, асосан денгиз 
иқлими таъсирида ривожланади. Баргли ўрмонлар қисман Шимолий Америкада ва, асосан, 
Ғарбий Европада тарқалган бўлиб, ўзининг шимолий чегарасида аралаш ўрмонлар билан 
туташиб, жанубга томон йўналади. У МДҲ ҳудудининг ғарбий қисмидан Уралгача, 
шунингдек, Қримда, Кавказда, Узоқ Шарқда, Манчжурияда, Хитойнинг шарқида, 
Камчаткада, Сахалинда, Шимолий Япон оролларида тарқалган. Баъзи жойларда у 
экстразонал характерга эга бўлиб, дашт зонаси чегарасига кириб боради. Шимолий Америка 
ва Евросиѐда баргли ўрмонларни ташкил этишда бир неча тур эманлар иштирок этади. 
Баргли ўрмонлар учун ҳар йили кузда баргларининг тўкилиб туриши, бир неча туркумга 
мансуб бўлган дарахтларнинг мавжуд бўлиши ва бир неча ярусли дарахт буталаридан 
ташкил топиши характерлидир. Ўт ўсимликлар ҳам турларининг хилма-хиллиги ва ҳаѐт 
кечиришида турли-туман мосланишларга эга бўлиши билан нинабаргли ўрмонлардан фарқ 
қилади. Ҳар йили кузда хазонрезликнинг бўлиши ва ерни хазон билан қопланиши бу 
ўрмонларда мох-лишайниклар қаватини ривожланмаслигига сабаб бўлади. Мохлар ва 
лишайниклар кўпинча дарахтларнинг танасида ѐки шохларида ривожланади. 
Баргли ўрмонлар кичик зонасининг иқлим ва тупроқ шароити нинабаргли ўрмонлар 
учун бирмунча қулайдир. Масалан, бир йилда деярли 4 ой температура + 10°дан юқори 
бўлиб туради. Энг иссиқ ойда ўртача температура +13 ва +23° ни, совуқ ойда эса —6°С ни 
ташкил қилади. Ёғингарчилик, асосан, вегетация даврида кузатилади ва бу вақтда ойига 
100—130 мм миқдорда ѐғин ѐғади. Шундай шароитнинг мавжудлиги баргли ўрмонларда 
жуда кўп ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланишига имкон беради. Бу ерда ўсадиган 
ўсимликлар мезофит ўсимликлардир. Кўпчилик дарахтларнинг барги кенг ва нозик бўлиб, 
улар кузга томон температуранинг пасайиши натижасида сарғайиб тўкила бошлайди. Қишки 
совуқлардан сақланиш учун дарахтларнинг танаси қалин пўстлоқ ҳосил қилади ва 
куртаклари пўстга ўхшаш тангача пардалар билан қопланади. 
Йилнинг баҳор ва куз мавсумида ѐруғлик нурининг таъсири ортади. Баҳор пайтида 
ѐруғлик кўпинча эрта кўкламда ривожланадиган эфемероид ўсимликларга фойдали таъсир 
кўрсатса, кузги ѐруғсевар дарахтларнинг баргини тезроқ тўкилишига таъсир этади. 
Натижада куздан бошлаб келгуси йили баҳоргача бундай ўрмонларда «бойчечаклар» деб 


65 
аталган махсус группа ўсимликлари ўсади. Қенг баргли ўрмонларда дарахтлар, бута-лар ва 
кўп йиллик ўт ўсимликлар ѐз мавсуми давомида ўсиб ривожланади. Ўт ўсимликлар ѐз 
мавсумида ўрмонларнинг пастки қисмига ѐруғликнинг тушмаслиги сабабли, ўз ҳаѐт 
процессларини ѐруғлик етарли даражада бўлган куз-қиш ва баҳор фаслида тугаллашга 
нослашган. 
Бойчечаклар группасига кирувчи кўп йиллик ўт ўсимликларнинг пиѐзи, тугунаги ѐки 
илдизпоясида куз-қиш давомида куртаклар чиқа бошлайди ва, ҳатто қишнинг иккинчи 
ярмида уларнинг ер остки органларида ѐш ўсимталар ҳосил бўлади. Куз-қиш фасли 
давомида хазон барглар ва қалин қор катлами туфайли ер бети музламайди. Бу эса кўпгина 
ўсимликларни шу фаслда ўсишига имкон берадй. Шундай қилиб, баҳор бошланиши билан 
бойчечаклар тезда қор қатламини ѐриб чиқиб гуллай бошлайди ва уруғ ҳосил қилади.
Шундай қилиб, баргли ўрмонларда ўсувчи турли ўсимликлар турлича ҳаѐт кечиришга 
мослашган. 
Осиѐдаги баргли ўрмонлар. Хитой, Япония ва Узоқ Шарқнинг жанубий қисмида кенг 
баргли ўрмонлар мавжуд бўлиб, улар ўзининг жанубий чегараларида, яъни Уссурия 
ўлкасида субтропик ўрмонлар билан туташади. 
Узоқ Шарқдаги баргли ўрмонлар жуда ўсимликларга бой. Булардан монгол эмани, Амур 
ва Манчжурия арғувони, Манчжурия шумтоли, граб, Манжурия ѐнғоғи, бахмал дарахт ѐки 
Амур пўкак дарахти ва қайрағочнинг бир неча тури кенг тарқалган.
Баргли ўрмонлардан қайин ўрмонлари Ғарбий Сибирда, Камчаткада, эман-заранг-
арғувон ўрмонлари Амур, Шимолий Уссурия ва Осиѐда учрайди. 
Шунингдек, кѐнг баргли ўрмонлар Кавказда (эман ва эман-граб ўрмонлари), Урта денгиз 
атрофида (эман ўрмонлари) тарқалган. 
Уссурия ўлкасидагй ўрмонлар энг қадимги ўрмонлардан ҳисобланади. Музлик даврида 
бу ерларга музлик келиб етмаган. Шунинг учун илиқ иқлимли бу жойларда учламчи . даврда 
яшаган баъзи ўсимликлар ҳозирги кунгача сақланиб келган. Улар ўз вактида жуда кенг 
тарқалган бўлишига қарамасдаи, кейинчалик умумий иқлим шароитининг ноқулайлашиб 
бориши натижасида ҳозирги кунда бу хилдаги ўсимликлар майдони жуда қисқариб кетган. 
Шунинг учун ҳам Уссурия ўлкасидаги баъзи ўсимликлар ноѐб ҳисобланади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling