Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкeнт ахборот тeхнологиялари унивeрситeти самарқанд филиали


Тарбия жараёнинг мақсад ва вазифалари


Download 293.3 Kb.
bet13/15
Sana25.01.2023
Hajmi293.3 Kb.
#1122841
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мустақил иш TAYYOR

2. Тарбия жараёнинг мақсад ва вазифалари
Тарбиянинг мақсади ижтимоий жамият тараққиёти, унинг ривожланиши, йўналиши, ижтимоий муносабатлар мазмунидан келиб чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган тарбиянинг асосий мақсади комил шахсни тарбиялаб вояга етказишдан иборатдир.
Чунки, кадрлар тайёрлаш миллий моделимизнинг бош муддаоси комил инсон ва етук малакали мутахассис тайёрлашдан иборат бўлиб, у Ўзбекистоннинг халқаро андозалардаги замонавий тараққиётини таъминлай оладиган дадил, мустақил фикр юритадиган, тафаккурли, малакали, билимли мутахассис, айни пайтда ички инсоний сифатлари барқ уриб камолотга етган кадрларни тайёрлашни кўзлайди. Мазкур мақсадни амалга оширувчи асосий омиллардан бири тарбия жараёнидир.
Тарбия жараёнининг натижаси баркамол шахсни шакллантиришдир. Бу жараён икки томонлама бўлиб, уюштириш ва раҳбарликни, шунингдек, ўқувчи шахсининг ўзи томонидан фаоллик кўрсатишини тақозо этади. Бу жараёнда педагог етакчи вазифани бажаради. Чунки у ижтимоий тарбиянинг умумий мақсадлари, моҳиятини тушунади, мақсад йўлида амалга оши-риладиган вазифалар тизимидан яхши хабардор, тарбия шакллари, методлари ва воситаларини асосли, илмий тарзда танлаб олади ва тарбия жараёнига татбиқ этади.
Тарбия жараёнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ёндошиш билан муваф-фақиятли тарзда илмий таҳлил қилиш мумкин.
Шахснинг кўпдан-кўп хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, балки ўзаро му-стаҳкам боўланган. Тарбия жараёнида боланинг шахсияти айрим-айрим эмас, балки яхлит ра-вишда ривожланади.
Бола ўсиб ва ривожланиб борган сари тарбия вазифалари мураккаблашиб, чуқурлашиб, табақалашиб боради.
Яхлит ёндошиш обьектив равишда ақлий, ўоявий, мафкуравий, ахлоқий, меҳнат, эсте-тик, жисмоний, экологик, иқтисодий ҳамда хуқуқий тарбия бирлигини ўқувчиларнинг онги,
Хулқ - атвори билан қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган педагогик жараённи вужудга келтиришни ва бу жараёнлар талабларига амал қилишни тақозо этади.
Ижтимоий тарбия жараёни шахснинг ижтимоий фазилатларини шакллантиришга, унинг атроф-теваракка, жамиятга, одамларга, ўзига нисбатан муносабатлар доирасини вужудга кел-тиришга, кенгайтиришга қаратилган. Шахс иштирок этадиган ижтимоий муносабатлар тизими қанчалик кенг, хилма-хил бўлса, унинг маънавий дунёси шунчалик бой бўлади.
Ўз табиатига кўра тарбия жараёни кўп омилли характерга эга. Яъни бола шахсининг қарор топишига оила, мактаб, жамоатчилик ижтимоий муҳит, шунингдек, вазиятлар хил-ма-хиллиги бевосита ва билвосита таъсир этади.
Тарбия жараёнининг натижалари одатда бир хил тавсифда бўлмайди. Бу нарса ўқувчиларнинг психологик (индивидуал-типологик), физиологик ва жисмоний хусусиятларига, уларнинг ҳаёти ва маънавий қиёфасига, шахсий позициясига боўлиқ.
Тарбия жараёни одатда ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини қайта тарбиялаш, боланинг атроф-муҳитдаги у ёки бу ҳодисалар билан салбий алоқаси натижасида вужудга келадиган муносабатлар ва шахс хусусиятларини шакллантириш билан қўшиб олиб борилади.
Ўзини-ўзи тарбиялаш шахснинг ўзида ижтимоий қадрга эга бўлган фазилатларни ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда салбий хислатларни бартараф этишга қаратилган ички фаолият сифатида таърифланади.
Ўзини-ўзи қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одатларни, зарарли сифатларни йўқотишга, бартараф этишга қаратилган ички фаолият мазмунидир. Бола хулқидаги оўишишлар оиладаги носоўлом муҳит, ота-онанинг тарбияда йўл қўйган хатолари, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар асосида вужудга келади. Ўайта тарбиялаш жараёнида салбий хулқ ҳосил қилган сабаб-шароит ўзгартирилади, қайта тарбиялашда мактаб, оила, ота-онанинг ҳамкорлиги лозим бўлади. Демак, қайта тарбиялаш ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам қа-ратилиши лозим.
Ижтимоий тарбияни ташкил этиш жараёнида бир қатор вазифалар ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиб белгиланади. Мустақил Ўзбекистон Республикасида айни вақтда ёш авлодни тарбиялаб вояга етказишга қаратилган жараёнда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этмоқда:
а) ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, уларда кенг дунёқарашни таркиб топтириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндошиш, режа ва амал бирлиги ҳиссини уйўотиш;
б) ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлардан огоҳ этиш, чуқур билимга, тафаккурга эга ёшларни тарбиялаш малакаларини тобора бойитиш;
в) умуминсоний ахлоқ меъёрларини англашни (одамийлик, камтарлик, ўзаро ёрдам, меҳр-муҳаббат, мурувват, адолатни ёқлаш, ахлоқсизликка қарши нафрат ва ҳоказолар), муомила одоби, юксак маданиятни ўқувчиларда қарор топтиришга эришиш;
г) ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга ҳурмат руҳида ёндашиш, ўқувчиларда фуқаролик туйўусини, ижтимоий бурчга масьулликни қарор топтириш;
д) тарбияни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага келтириш борасидаги масьулиятни таркиб топтириш;
е) ватанпарварлик ва байналминаллик туйўусини шакллантириш, ўзга миллат ва халқлар қарашларига ҳурматни, ҳуқуқ ва бурчларни камситмаслик туйўусини қарор топтириш;
з) мустақил давлат-Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўўри ва холисона баҳо беришга ўргатиш ;
и) инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, унинг шаьни, ор-номуси, қадр-қиммати, Ҳуқуқ ва бурчларини ҳимоя қилишга ўргатиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий тарбиянинг умумий вазифалари шулардан иборат.
Шу билан бирга тарбия турлари ахлоқий, ақлий, жисмоний, эстетик, экологик, иқти-содий, ҳуқуқий ва мафкуравий тарбиялар ўзининг хусусий мақсадидан келиб чиққан бир қатор вазифаларни амалга оширади. Чунончи:
1. Ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни ижтимоий-ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ахлоқий меъёрларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини тушунтириш, уларда ижтимоий-ахлоқий меьёрлар (талаб ва тақиқлар)га нисбатан ҳурмат ҳиссини қарор топтириш асосида ақлий онг маданиятини шакллантириш.
2. Ақлий тарбияни йўлга қўйиш чоўида ўқувчиларни илм-фан, техника ва технология борасида қўлга киритилаётган ютуқлардан, янгилик ва кашфиётлардан бохабар этиш, уларга ижтимоий фанлар асослари хусусидаги билимларни бериш тарзида уларда тафаккур қобилиятини қарор топтириш, дунёқарашини шакллантириш.
3. Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларда ўз соўлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш, организмни чиниқтириш, жисмоний жиҳатдан тўўри ривожланишни ҳамда унинг ишлаш қобилятини ошириш борасида ўамхўрлик қилиш туйўусини юзага келтириш, уларда янги ҳаракат турлари борасида кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, уларни махсус билимлар билан қуроллантириш, ўқувчиларнинг ёшига ва жинсига мувофиқ келадиган (куч, тезкорлик, чаққонлик, сабот -матонат, чидам, ирода ва тавсифни қарор топтириш) асосий ҳаракат сифатларини ривожлантириш, уларда шахсий гигиенани сақлашга нисбатан онгли муносабатларни тарбиялаш.
4. Эстетик тарбияни олиб бориш жараёнида ўқувчиларда эстетик ҳис-туйўу, эстетик дидни тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятларини тараққий эттириш, эстетик маданиятини шакллантириш.
5. Экологик тарбияни олиб бориш чоўида ўқувчиларга экологик билимлар бериш асосида шахс, жамият ва табиат бирлиги ҳамда алоқадорлигини ўқувчиларга тушунтириш, уларда экологиянинг инсон, инсоният, жамият тараққиётидаги муҳим ўрни ва аҳамияти борасида тушунчаларни қарор топтириш, шунингдек, экологик маданиятни шакллантириш.

6. Иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш асосида мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, бозор инфраструктураси қоидаларига амал қилиш, ички бозорни тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни яратиш борасидаги фаолият жараёнида иштирок этиш, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, инсон меҳнати билан бунёд этилган моддий бойликларни асраш, уларни кўпайтириш борасида қайўуриш туйўуларини қарор топтириш, иқтисодий маданиятни шакллантириш.


7. Ҳуқуқий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга давлат Конституцияси ҳақидаги таълимотни, чунончи, фуқаролик, оила, меҳнат, хўжалик маъмурий, нафақа, суд ишларини юритиш ва бошқариш Ҳуқуқларининг маъносини тушунтириш, улар онгига ижтимоий-Ҳуқуқий меъёрларнинг шахс ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурга эга бўлишларини таъминлаш, уларда Ҳуқуқий онг, шунингдек, Ҳуқуқий фаолиятни ташкил этиш борасидаги кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, Ҳуқуқий маданиятни шакллантириш.
8. Ўоявий ва мафкуравий билимларни бериш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фуқаролик жамияти асослари, миллий давлат тузилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи мафкураси мазмунини ўрганишни таъминлаш асосида ўқувчиларда мафкуравий фаолият кўникма ва малакаларини қарор топтириш, мафкуравий маданиятини шакллантириш ва бошқалар.
Тарбия мазмунида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар, шахс хулқ-атвори ҳамда сифатларининг моҳиятини акс эттиради. Тарбия мазмуни ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, кишилик муносабатлари моҳияти ва даражаси шунингдек, жамият мафкураси ўояларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Замонавий тарбия мазмунида қуйидаги ўоялар ётади:
1. Тарбия мақсадининг аниқлиги, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий - сиёсий мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ республикада амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, тарбия мақсади аниқ белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўўрисида” ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ўояларига кўра ижтимоий тарбиянинг асосий мақсади эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси бўлган комил инсонни тар-биялаб вояга етказишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш йўлидаги асосий восита бу, шахсда умумий маданиятни таркиб топтиришдир, яъни, шахснинг ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, иқтисодий, экологик, Ҳуқуқий, мафкуравий ҳамда меҳнат маданиятини тарбиялаш каби тар-биянинг бош мақсадини амалга ошириш имкониятини яратиш кўзда тутилади.
2. Болалар ва катталарнинг биргаликдаги фаолияти. Ўқитувчининг болалар билан маънавий маъданияти энг яхши намунасини излаши, шу асосда тарбиячи инсоннинг ҳаётий меъёр ва қадриятларини ишлаб чиқиши ўқувчини тарбия жараёнида фаоллигини таъминлашга олиб келади. Дунёқараши ҳали тўла – тўкис шаклланмаган болалар учун катталарнинг ҳаётий тажрибалари ҳамда уларнинг шахсий намуналари катта тарбиявий таъсирга эга.
3. Ўз-ўзини англаш. Тарбия инсонда эътиқод, демократик қарашлар ва ҳаётий пози-циянинг шаклланишига олиб келади. Тарбия мазмунининг энг муҳим жиҳатларидан бири – бу инсоннинг ҳаётида ўз-ўзини англаши инсон ўз шахсий ҳаёти ва бахтининг субъекти сифатида эътироф этилиши билан тавсифланади. Инсон камолотида фуқаролик, касбий ва ахлоқий ўз-ўзини англаш ўояларга таяниб тарбиялаш муҳим аҳамиятга эгадир.
4. Тарбиянинг йўналтирувчанлиги. Мазкур ўоя мактаб (таълим муассасалари) амали-ётининг марказий нуқтасида тарбиявий ишлар дастури, тадбирлари, шакл, метод ва воситалари эмас, балки ўқувчи турганлигини англатишга хизмат қилади. Тарбия жараёнида унинг шахсий хусусиятлари, қизиқишлари, ўзига хос тавсифи ўз қадр-қимматини англаш туйўулари риво-жлантирилиб борилиши зарур.
5. Ихтиёрийлик. Тарбияланувчиларнинг ирода эркинлигисиз тарбия ўоялари моҳиятини қарор топтириш мумкин эмас. Тарбия жараёни, агар у оқилона ташкил этилса, бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитувчи ва ўқувчи маънавиятининг бойитилишига ҳам хизмат қилади. Агар тарбиячи (ўқитувчи) ўқувчининг қизиқиши, фаолияти, ўртоқлик ва фуқаролик бурчини англаши, му-стақилликка интилиш туйўуларини кўра ва англай олсагина унинг шахсига таъсир кўрсатишга йўналтирилган фаолиятда самарага эришади.
6. Жамоат йўналиши. Тарбиявий ишлар мазмунида жамоага нисбатан ижобий муно-сабатни қарор топтириш ётади. Жамоа ёрдамида шахснинг ҳар томонлама тараққиёти унда ду-нёни англаш ва уни тўлақонли талқин этиш, инсонпарварлик ва ҳамкорлик туйўуларининг юзага келиши ва ривожланиб бориши амалга оширилади.
Замонавий педагогик жараёнда тарбияланувчига ақлий, эстетик, ахлоқий, жисмоний, сиёсий, иқтисодий, экологик ҳамда диний тарбия олиш лозимлигини уқтиришнинг ўзигина ҳам самара беради. Ўқувчи учун юқорида номлари қайд этилган тарбияларнинг нима учун керак-лиги, уларнинг инсонга нима бера олиши масалалари қизиқарли ривожланган хорижий мамла-катлар тарбия тизимида муаммонинг мана шу жиҳати биринчи ўринга қўйилмоқда. Юқорида қайд этилган ўоялар асосида ташкил этилган педагогик жараёнда етук фуқаро, малакали мута-хассис ҳамда баркамол оила соҳиби ёки соҳибасини тарбиялаб вояга етказиш учун хизмат қилиши лозим.
Замонавий тарбия мазмуни, ўоялари яхлит тарзда қуйидаги кўринишга эга бўлади (4 - шакл).

Ижтимоий тарбия мақсади ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жара-ёнининг хусусиятларини англаб олиши муҳим аҳамиятга эга.



Download 293.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling