Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети “маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси


Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизими архитектураси ва модели


Download 0.98 Mb.
bet7/11
Sana04.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1166590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8IlQMOBJbcUx4eScshIyXZRM8IJ1tAlhN4uQyQXZ

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизими архитектураси ва модели
ТТ АБТ нинг функционал блокларини 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
  • тармоқ элементларини боғлаш тизимости, мониторинг ва бошқарув тизимини бошқариш тизими;
  • носозликларни бошқариш ва мониторинг қилиш тизимости;
  • инвентаризация ва конфигурацияни бошқариш тизимости;
  • ушбу тизимостиларини бошқариш фойдаланувчи интерфейсларининг турли гуруҳлари.

  • TTI Telecom компаниясининг Netrac савдо белгиси остидаги дастурий маҳсулотлари автоматлаштирилган, проактив ва клиентга ориентирланган тармоқни таъминлаш ва бошқаришни таъминлайди.
    Netrac пакети ердамида электр алоқа хизмат операторлари мураккаб, симли ва симсиз, мавжуд барча коммутация ва маълумотларни узатиш технологияларидан фойдаланувчи овозли алоқа хизматлари ва мобил фрагментлардан ташкил топган но бир жинсли тармоқларни мониторинг қилиш ва бошқаришни амалга ошириши мумкин.
    Бутун бошқариш тизимини TMN тармоқни бошқариш концепциясига мувофиқ бир неча босқичларга ажратиш мумкин:
  • коррекцияловчи ҳаракатлар жараенини автоматизациялаш ва носозликларини аниқлаш (Fault Management);

  • Тармоқнинг ишчи характеристикаларини бошқариш (Performance Management);
  • Сервис сифатини бошқариш (Service Management);
  • Тақдим қилинаетган хизматларни бошқариш (Provisioning Management);
  • Хавфсизликни таъминлаш (Security Management);
  • Чақирув маълумотларининг таҳлили (CDR Analysis).

Netrac Fault Management носозликларни бошқариш маҳсулотлари операторларга қуйидаги имкониятларни яратади:
  • Юзага келган муаммони диагностика қилиш ва бартараф этиш реал вақт режимида амалга оширилганлиги сабабли хизматларнинг ушланиб қолиш ва узилишлари давомийлигини кескин қискартириш;
  • Носозликнинг сабабини аниқлашга ердам берувчи таҳлил алгоритмидан фойдаланиш орқали тармоқ муаммоларининг жойини аниқлаш учун керак бўлган вақт ва ресурсларни камайтириш;
  • Хизмат кўрсатувчи персоналга юзага келган муаммо ҳақида хабар бериш ҳисобига буюртмачиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, бу еса уларни бартараф қилиш жараенини тезлаштиради;
  • Авариявий сигналларни корреляция қили орқали техник экспертлар кам ҳажмли аҳамиятга эга ахборотлар билан ишлашларини таъминлаш.

  • Функционал блок таркибига қуйидаги дастурий компонентлар киради:
  • FaM - бу авариявий сигналларни мониторинг қилиш ва ишдан чиқишларни реал вақт режимида бошқариш тизимидир;
  • Dashboard - операторга бутун тармоқ инфраструктураси иши ҳақида ахборот олиш имконини беради;
  • FaMReporter – Бир манбаадан юзага келган маълум жорий ва базада сақланган авариявий сигналларни таҳлил қилиш учун ҳисоботлар олиш имконини беради.

NetracFaM нинг асосий функциялари:
  • Авариявий сигналларни қабул қилиш;
  • Хабарларни бойитиш ва ўзгартириш;
  • Қурилманинг ишчи параметрларини мониторинг қилиш;
  • Авариявий хабарларни бошқариш;
  • Авариявий хабарларни юзага келиш ва ташлаб юборилиши ўртасидаги боғлиқликни бошқариш;
  • Авариявий хабарларни тақдим қилиш;
  • NetracFaM ахборот хавфсизлиги;
  • Оператор ишини рўйхатга олиш.

ТТ АБТ тизимининг функционал схемаси

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling